Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Сўз ўйинлари
Сўз ўйини болани мактабга тайёрлашда муҳим бўлиб, унинг кенг 
фикрлашини ва нутқини равонлигини таъминлайди. Ҳар бир ўйин унинг 
ҳаётида ижобий из қолдиради. «Холакам» ўйини жараёнида болангизга 
қўғирчоқ учун ҳамма шароитни яратишга кўмаклашинг (уй, кўрпача, кўйлак 
тикишга мато) ва кузатинг. «Холакам» ўйинидаги бош қаҳрамон ким? 
Фазилатлари нимада? Бола пала-партиш ўйнаса, унга ёрдам беринг. 
Қўшиқли ўйинлар: «Зағизғон», «Чир айланма, коптогим», «Ботмон-
ботмон».
Тез айтишлар: Ғани ғилдирагини ғилдиратибди.
Санъат саройи саройларнинг сара саройи. 
И.Қосимов 
Нажим жим чим ўрди. 
Ҳожи жим сим урди. 
К.Мирзақулов 
Овутмачоқлар: Игна-игна,


14 
Йиғлади бола, 
Қўлчасига тутказдим лола. 
Ялпичоқлар: Оймомо илла, 
Қаноти тилла. 
Субҳоноллоҳ сизга, 
Умр берсин бизга.
Ўзингиз ёшликда ўйнаган (буви-буваларингиз билган) халқ ўйинларини 
изланг. Фарзандингизга ўргатинг. Меросимизнинг олтин фондига ҳисса қўшган 
бўласиз. 
Ҳаракатлар ўйинлар. 
Бола доимо ўсиш-улғайиш хусусиятига эга. Шу сабабдан унинг 
ҳаракатлдари мазмунсиз бўлмаслиги учун оилада ота-она раҳбарлигида 
чиройли ўйинларни ташкил этиш керак. Бу ўйинлар жараёнида болада сабр- 
то(16)қат, интизом, чиниқиш, иродали бўлиш каби сифатлар шаклланади. 
Бундай ўйинлар оиладаги ака-укалар ҳамкорлигида ўйналади. 
Булар «Ур тўқмоқ», «Оқ теракми, кўк терак», «Бекинмачоқ», «Ким 
биринчи», «Ким полвон» ва бошқалар.
Ҳаракатли ўйинларнинг турларини билсангиз, болангизга ўргатинг. Агар 
фарзандингиз билан бирга ўйнасангиз, у сиздан фахрланиб, миннатдор бўлади. 
Ижодий ўйинлар. 
 
 
Ижодий ўйин боланинг ақлини камол топтириб, ҳаётдаги жумбоқларни 
англаш ва ечишга замин ҳозирлайди. Болангиз расм чизишни истайдими? 
Машиналар ҳайдашничи? Шашка ва шахмат ўйинини ёқтирадими? Сиз унга 
моддий жиҳатдан кўмаклашинг ва шароит яратинг. Шунда боладаги 
ижодкорликка бўлган қизиқиш қанот ёзади, у фирли, оқибатли, шижоаткор, 
одобли бола бўлиб вояга етади. 
Болангиз қалбига қулоқ солинг, у нимани ёқтиради ва ижод этишга 
интилади, ўрганиб боринг. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling