Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


IV.  ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

IV. 
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН 
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР 
 
Директор ўринбосари ўқувчиларга нисбатан меҳр ва мухаббат билан
ўзига, педагогик жамоасига ва ота-оналарга нисбатан талабчан ҳолда иш 
тутиши ва мунтазам ўз устида ишлаб, сабр-бардошли, ўз фикрларини пухта 
баён 
этадиган, 
ўзгаларни 
жалб 
қила 
оладиган 
ҳислатларни 
ўзида 
мужассамлаши, бу учун: 
- давлат ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган барча хужжатлар 
моҳиятини, Президент асарларини яхши билиши ҳамда уни ўқувчи-ёшлар 
орасида тарғиб эта олиши, халқ педагогикаси анъаналарини, ўзбек ҳалқи 
миллий урф-одатлари, қадриятлари, алломалар ўгитларини яхши билишлари 
лозим; 
- мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини яхши билиши ва доимо уни ўз 
фаолиятида ҳисобга олиб бориши, тарбиявий ишларни ташкил этишнинг илмий 
асослари ҳамда янгича усул ва методларини яхши билиши; (34) 
- радио, телевидение ва оммавий ахборотнинг бошқа воситалари орқали 
берилган энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиши ҳамда уларнинг моҳиятини 
ўқувчиларга етказа олиши; 
- синфдан ташқари тадбирларни тайёрлаши ва ўтказа билиши; 
- туман, шаҳар. Вилоят, Республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларда 
иштирок этиши; 
- мактабда ўқувчилар билан тарбиявий ишларни олиб бораётганларга 
методик тавсиялар бериб бориши; 
- мунтазам равишда ўз малакасини ошириб туриши, ўз соҳаси бўйича 
ўтказиладиган семинарларда иштирок этиши лозим. 
V. ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ 
 
Низомда белгиланган вазифалар билан боғлиқ равишда тегишли 
педагогик ходимларга кўрсатма беради: 
- хизмат вазифаси доирасидан келиб чиққан ҳолда синфдан ва мактабдан 
ташқари ишларни ташкил этиш ва янги тўгаракларни очиш масалаларини ҳал 
қилиш; 
- синф раҳбарларининг таълим-тарбия ишлари бўйича эришган 
ютуқларини ҳисобга олиб, уни тақдирлаш учун директорга таклиф киритиш; 


28 
- синф раҳбарларининг ўз вазифаларига нисбатан масъулиятсизлиги ёки 
уни суиистеъмол қилганлиги учун директор билан келишган ҳолда танбеҳ 
бериш; 
- болани яхши тарбиялаган ота-оналарни, мактабга ёрдам берган маҳалла 
фаолларини тақдирлаш учун директорга таклиф бериш ҳуқуқига эга. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling