Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Директор ўринбосари билан қуйидаги ишлар


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Директор ўринбосари билан қуйидаги ишлар 
 келишилиши керак: 
- синф раҳбарлари иш режасини директор билан ҳамкорликда тасдиқлаш; 
- мактабда ўтказиладиган спорт мусобақалари режасини директор билан 
ҳамкорликда тасдиқлаш; (35) 
- турли хилдаги тўгарак ишлари режасини директор билан ҳамкорликда 
тасдиқлаш.
VI.
 
ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ ИШИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
ВА ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ўз ишини режа 
асосида олиб боради ва унинг бажарилишини назорат қилади.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни режалаштиришда 
мактабнинг умумий режаси, ўқитувчилар, синф раҳбарлари, болалар етакчиси, 
ота-оналар қўмитаси иш режаларини эътиборга олиши керак. 
Мактабдан ва синфдан ташқари ўтказиладиган барча тадбирларни 
мунтазам кузатиб, баҳолайди. 
Директор ўринбосарининг иш режаси мактаб директори томонидан 
тасдиқланади. 
Ишни 
режалаштиришда 
болаларнинг 
ёш 
хусусиятлари, 
мактаб 
жойлашган 
вилоят, 
шаҳар, 
туманнинг 
шарт-шароити, 
анъаналари, 
хусусиятлари, жойлардаги ижодий бирлашмалар, илмий марказлар билан ўзаро 
алоқаси каби ишларни инобатга олади: 
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари қайта тайёрлов 
курсларида ўз малакасини ошириб боради.
Директор ўринбосарининг фаолияти ўз ифодасини топган хужжатлар 
рўйхати Халқ таълими вазирлиги томонидан доимий равишда берилиб 
борилади. 
Маънавий-маърифий тарбия ишларини режалаштириш ва унга қўйилган 
педагогик талаблар (I-IX синфлар) 
 
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг таълимий-тарбиявий фаолиятлари 
ўзига хос хусусиятга эга: ўқувчиларда ҳаётий тажрибаларнинг камлиги, ўқув-
тарбия жараёнида ҳодисаларга қизиқиши, “яхши”, “ёмон” ҳаракатларга чуқур 
муносабат билдира олмаслиги кабилар. Бошланғич синф ўқувчиларининг дарс 
ва дарсдан ташқари маънавий-тарбиявий фаолиятини режалаштириш ўзига хос 
қоидаларга эгадир: 


29 
1. Ҳар бир синф жамоасининг тарбияланганлик даражасини ўрганиш. 
2. Ўқувчиларнинг оилавий ҳаёти, ота-онанинг фарзанд тарбиялашдаги 
бурчи ва вазифасини қандай ҳис этиши. (36) 
3. Мустақил Ўзбекистонимиздаги кундалик ўзгаришларга ўқувчиларнинг 
муносабати. Ўқувчиларнинг шарқона миллий урф-одат, анъаналар ҳақидаги 
билим даражаси. 
4. Қомусий мутафаккирлар ҳамда ҳозирги замон шоир-ёзувчиларнинг 
ижодиётидан намуналарни билишлари. 
Юқоридагиларни аниқлашда суҳбат, анкета усулларидан фойдаланиш 
ўринлидир. Шундагина ҳар бир ўқитувчи-тарбиячининг бетакрор, бир-бирига 
ўхшамаган тарбиявий тадбир режалари вужудга келади. Бундай режалар 
тарбиявий таъсирга эга бўлиб, мақсадга эриштира олади. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling