Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


“Фарзанд бурчи” мавзуидаги кўрик-танловнинг тартиботи


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Фарзанд бурчи” мавзуидаги кўрик-танловнинг тартиботи 
 
Тадбир “Онаизор” қўшиғи билан бошланади. 
Кўнгил, қолма бубулдан ҳам, гулдан ҳам, 
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам, 
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам, 
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... 
Сиғмай қолсам шундай кенг бу жаҳона, 
Осмонларга бўлса руҳим равона, 
Жонсиз таним устида ҳам парвона, 
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... 
Тинар бўлса қўлимдаги тор, дунё 
Уч кун ўтмай унутгай дўст-ёр, дунё, 
Еру кўкни титратиб зор-зор, дунё, 
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... 
Гулдай кулиб, юрмасмиди, ўғлим деб, 
Кўриб кўнгли тўлмасмиди, ўғлим деб, (61) 
Онанг ўлса бўлмасмиди, ўғлим деб, 
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... 
Кўнгил, қолма бубулдан ҳам, гулдан ҳам, 
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам, 
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам, 
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у... 
1-бошловчи: Биз билган жаҳоннинг Каъбаси-Онам, 
Оила бахтимиз гавҳари-Онам,
Босган изингизга қилайлик таъзим, 
Биз учун дунёда азиз, ягонам. 
2-бошловчи: Олам ичра ўғлини бахтиёр қилган-отам, 
Меҳри дарё қизини ўғлим деб билган-отам, 
Доно сўзу дуолар яшнатди ҳаётимни, 
Фарзандига бахт истаб, бургутдай елган-отам. 


51 
1-бошловчи: Дарҳақиқат, ота-она каби биз учун дунёда мўътабар зот 
йўқдир. Улар ўзлари емай, бизларга едириб вояга етказадилар. Касал бўлсак, 
бошимизда парвона бўладилар, қувончимизга шерик бўладилар, ғам-андуҳга 
тушганимизда биринчи бўлиб ёрдамга келадилар. 
2-бошловчи: Шунинг учун ҳам биз ота-оналаримизни эъзозлашимиз
уларнинг ҳурматини жойига қўйишимиз зарурдир. Бу биз учун ҳам қарз, ҳам 
фарздир. 
Ҳар бир фарзанд ўз ота-онасининг олдидаги фарзандлик бурчини билиши 
даркор. Марҳамат, кўригимиз иштирокчилари ўз фарзандлик бурчларини 
нимада, деб биладилар. 
“Ҳумо” ва “Истиқлол” гуруҳи иштирокчиларининг баҳси бўлади. Бунда фарзанд бурчининг 
кенг маънодаги баёни: Ватан, ота-она, жамият, дўст ва биродарлар олдидаги бурчлари... 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling