Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


“Фарзанд бурчи” мавзуида кўрик-танлов режаси


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Фарзанд бурчи” мавзуида кўрик-танлов режаси 
(юқори синф ўқувчилари учун) 
Мазкур кўрин синфлараро ёки Республика миқёсида ўтказилади. 
Мақсад: Ўқувчиларга фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи ҳақида 
маълумот бериш ва ота-онанинг жамиятдаги меҳнатини қадрлаш ҳиссини 
тарбиялаш. 
Тадбирнинг жиҳози: Бир қатор хужжатлар: Ўзбекистон Республикаси 
конституцияси, “Оила кодекси”, “Фарзанд бурчининг қирралари” кўргазмаси, 
“Оналик ва болалик”, “Соғлом авлод учун” каби китоб, мақола ва расмлар. 
Кўрикларни ташкил этиш тартиби: 
1. “Она қалби” шеъри мусиқа садоси остида икки ўқувчи томонидан 
ўқилади. 
2. Саҳна: Бошловчилар ота-она ҳақидаги шеър, ҳикмат ва фазилатларни 
намойиш этадилар. 
3. Баҳс: “Фарзандлик бурчи нима?” 
4. Фарзанд бурчининг кенг маънодаги баёни: Ватан, ота-она, жамият, дўст 
ва биродарлик олдидаги бурчдир... 
5. Ватан олдидаги бурчни англатувчи саҳна (Фитратнинг асарлари 
мисолида тайёрланиши мумкин). 
6. “Фарзандлик бурчини унутганлар”, интермедия: 
а) ота-оналарни эзмачурук деб, уларни менсимай, гапларни қайтариб 
ташловчилар; 
б) қайтар дунё; (60) 
в) ватан олдидаги бурчини унутганлар: хоин, сутхўр, сотқин. 
7. Ватан ёки ота-она ҳақида қўшиқ. 
8. Фарзандлик бурчи ҳақида ўқувчиларнинг ижодий ишларни ташкил 
этиш мумкин. Улар: расм чизиш, шеър ёзиш, ҳикмат-ҳикоятлар баёни, бадиий 
асарларни намуналар келтириш шаклида бўлиши мумкин. Юқоридаги ижодий 
иш “Фарзанд бурчи” кўриги ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланади. 
9. Ҳалқнинг лапар намуналаридан ва қўшиқларидан мисоллар келтириш. 
10. Тадбир давомида бошловчилар: 


50 
- халқ оғзаки ижодиётида фарзанд бурчини ифодоловчи ибратли 
мақолалардан мисоллар келтириши; 
- инсон бурчи ҳақида қандай асарлар биласиз? Уларнинг муаллифи ким? 
- фарзанд бурчи ҳақида Республика Конституцияси ва кодексидан 
нималар дейилган? Қайси бўлим? Қайси моддасида?-деб сўраши лозим. 
11. Хайъат аъзоларининг табриги. 
12. Кўрик-танлов якуни: “Фарзанд бурчи” ҳақидаги қўшиқлар, донолар 
бисотидан намуналар келтириш ва уларни намойиш этиш. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling