Валл`оҳу бас`ийрун бим`а йаъмал`ун...
Унинг қудратидан тупроқ ва само, Ирода Ундадир, У бергай амр.
У ҳар ишга қодир, амир доимо:
Валл`оҳу ъал`а кулли шайъин қод`ийр...
Ҳар он тилда ва дилда, Мусулмон шиори шу:
Илоҳ йўқ Ундан бошқа —
Л`а ил`аҳа илл`а ҳ`у...
Иймон нури сизга йўлни кўрсатур, Ҳақиқат йўлини танла-да, боргин. Тўғри йўлдан кетган қулларни билур: Ва ҳува аъламу бил муҳтад`ийн...
Роббинг неъматини совурма, инсон, Сени исроф чоҳига тортмасин кайфинг. У исрофгарларни ёқтирмас мудом:
Иннаҳ`у л`а йуҳиббул мусриф`ийн...
Тилагинг бўлса гар, Аллоҳдан тила, Йўқса ишинг сўнги албатта ваҳим. Ҳар ишни бошлагин Аллоҳ номи-ла:
Бисмилл`аҳир роҳм`анир роҳ`ийм...
Ҳақнинг ҳузурида ким у қувватли,
Жами инсонларга ҳисоб бор, ҳисоб. Аллоҳнинг азоби, бил, кўп шиддатли: Ва инналл`оҳа шад`идул аз`аб...
Мусулмон бекорга урмас ва сўкмас, Кимсани эзмоққа қидирмас айбин. Шубҳа йўқки, Аллоҳ золимни суймас:
Валл`оҳу л`а йуҳиббуз-з`олим`ийн...
Сабр этган доимо муродга етар,
Эй мўминлар, сиз ҳам муродга етинг. Аллоҳ ҳам сабрли қулларни севар: Валл`оҳу йуҳиббус-с`обир`ийн...
Тўғри яшамоқлик, ҳа, қийин бир иш, Лек шундай яшамоқ сенга вазифа.
Инсон шундай ожиз яратилмиш:
Ва хулиқол инс`ану з`оифа...
Жаҳаннам кофир-ла буткул тўлади, У муфлис, кофирлар, ў, қандай ёнар! Уларнинг ётоғи олов бўлади: Ул`а’ика маъва ҳумун-н`ар...
У кундир мўминлар ишонган бир кун, У – қиёмат куни, теппангда Курси.
У – бутун инсонлар тўпланажак кун:
Йавмун мажм`уун лаҳун н`асу...
Энг тўғри ҳукмни Cен берасан, Cен, Эй буюк Аллоҳим, эй буюк Роббим. Ҳар нени эшитиб, ҳам кўрасан Cен:
Do'stlaringiz bilan baham: |