Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи корхоналар


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

3.Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи корхоналар 
бошқарувининг асосий муаммолари 
Бозор иқтисодиёти тизимида фаолият кўрсатувчи корхонанинг асосий 
муаммоларидан бири маҳсулотни сотишдир. Ишлаб чиқарувчилари ўртасида 
кескин рақобат бориши ва бозорнинг хилма-хил молларга тўлганлиги шароитида 


16
уни ҳал этиш учун жуда катта куч-ҳаракат сарфлашга тўғри келади. Ушбу ҳол 
билан боғланган тадбирлар «маркетинг» атамаси билан ифодаланади. Жуда 
умумий қилиб олинганда у ишлаб чиқарувчиларнинг ўз молини бозорга олиб 
чиқиш бўйича фаолиятини англатади. Маркетингга бозорни тадқиқ қилиш, 
турлиликни режалаштириш, маҳсулотни сотишни ташкил этиш, фирманинг 
нархларга доир сиёсати ва баъзи бир бошқа жиҳатлар киради. 
Бозор иқтисодиёти ва иқтисод фани тадрижий жиҳатдан ривожланиб 
борган сари маркетинг тушунчаси мунтазам тарзда ўзгариб борди. Маҳсулотни 
сотиш муаммосини ҳал этишнинг долзарблигига боғлиқ ҳолда маркетинг 
дейилганда қуйидагилар тушунилади: 
-савдо фаолияти (талаб жуда катта даражада қондирилмаган ва бозорда 
жиддий рақобатчилар бўлмаган шароитда бундай тор тушуниш етарли бўлади); 
-жумладан бозорни ўрганиш ва сотишни рағбатлантиришга доир 
тадбирларни қўшганда молни сотиш бўйича тадбирлар тизими; 
-фирманинг бошқаришнинг бозор концепцияси (агар корхонада хўжаликка 
доир қабул қилинган қарорлар асосида бозор ахбороти ётган бўлса, бу хил 
қарорларнинг асосли эканлигини эса бозор молларни сотиш давомида 
текширади). 
Ҳозирги корхонада фақат хизматларгина эмас, балки фирманинг барча 
асосий бўлинмалари маркетинг билан шуғулланиши керак. Бунда маркетинг 
фирманинг барча ходимлари амал қиладиган бизнес фалсафаси сифатида 
қаралади. Бошқача айтганда, фирма ва унинг барча ходимлари аввало 
харидорнинг эҳтиёжларини қондиришга бел боғлаганлар. Бунинг маъноси шуки, 
фирманинг маркетингга доир фаолияти асосий қоидалари фақат ўз фойдаси 
ҳақида ўйлайдиган «бизнес наҳанглари» ҳақидаги тасаввурларимиздан сезиларли 
даражада тафовут қилади. Қандай ғайритабиий туюлмасин, бугунги кунда бу хил 
«наҳанглар» лаёқатсиздир, зеро фирманинг асосий «сармояси» - унинг 
мижозлари, сармояни кўпайтиришнинг энг яхши воситаси эса - улар ҳақида 
ғамхўрлик кўрсатишдир. 
Ривожланган капиталистик мамлакатларда бозорлар истеъмол тавсифлари 
бир-бирига ўхшаш, яъни вазифаси, хоссалари ва сифати бир хил бўлган моллар 


17
билан тўлиб кетган. Масалан, АҚШда автомобиль харид қилишни хоҳловчиларга 
енгил машина ва микроавтобусларнинг салкам 300 маркаси, пиво ишқибозларига 
эса қарийб 400 хил пиво таклиф қилинади. Бундай бозорга муваффақиятли 
ўрнашиб олиш учун уни аввалдан комплекс тадқиқ қилиш лозимлигини тушуниш 
мушкул эмас. 
Харидор 
хатти-ҳаракатларининг 
мотивларини 
ўрганиш 
бундай 
тадқиқотнинг асосий йўналишларидан биридир. Масалан, амкрикалик маркетинг 
мутахассиси Д. Шварцнинг концепциясига мувофиқ, харидорлар асосан, 1) 
эмоционал (ҳиссий) мотивлар-устуворлиги туйғуси, урф бўлган ва ўзига хос 
нарсалар воситасини (томоша ёки дорини) излашга мажбур этувчи қўрқув, кино 
юлдузлар, машҳур спортчиларга ўхшашга интилиш, оммавий маданият 
санамларига тақлид қилиш (айниқса ёшларга хос); 2) самарали мотивлар-
тежамкорлик (ўзининг истеъмол хусусиятларига кўра ўхшаш моллар ўртасида 
кўпроқ арзонроқлари харид қилинади) узоқ муддатли кафолат далолати мавжуд ва 
тезда, қийинчиликсиз сервис хизмати кўрсатилиши мумкин бўлган шароитда 
янада сифатли маҳсулотлар ҳамда кенг истеъмол молларини харид қилишга 
интилиш сингари мотивларга асосланадилар. 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling