Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

Ўсишга мослашган қобилият. Эришилган натижадан ва анъанавий 
ҳолатлардан жуда кам миқдорда четга чиқилади, ўзгаришларга қизиқилмайди ва 
зарур булиб қолгандагина мурожаат қилинади. Турли вариантларни излаш кетма-
кет амалга оширилади ва биринчи қониқарли қарор қабул қилинади. 
Тадбиркорликка асосланган қобилият. Бу қобилиятда ташкилотлар турли 
ўзгаришларга мойил бўлади. Олдиндаги хавф ва янги имкониятлар таҳлил 
қилинади. Бошқарув қарорларини турли вариантлари ўрганилади, таҳлил 
қилинади ва улардан энг мақбули танланади. 


24
Тижорат ва нотижорат ташкилотлари кўп холларда биринчи турга мойил 
бўладилар. Нотижорат ташкилотлар ўз ривожининг бошланишидагина иккинчи 
турни намойиш этадилар, чунки бу босқичда улар ўз мақсадларини аниқлаш, 
ташкилий структурани шакллантириш ҳаракатида бўладилар, кейинги босқичда 
улар ўсишга мос қобилиятга ўтадилар. Хусусий тижорат ташкилотлари кўпроқ 
тадбиркорлик қобилиятини намойиш этадилар. Булар ҳамма вақт ўзгаришлар 
ҳисобига ривожланиш имкониятларини қидирадилар. 
Стратегик 
режалаштириш 
тадбиркорлик 
қобилиятининг 
тизими, 
йўналиши ҳисобланади. Стратегик режалаштиришда ўсишга мос қобилият – 
консерватив, тадбиркорларга мос қобилият – агрессив ҳисобланади. Келажакда 
тижорат ташкилотлар иккала турдан ҳам самарали фойдаланишлари керак, чунки 
бу ташкилий қобилиятлар мос бошқарув тартиблари (стратегик ва оператив) 
учун асос бўлади. 
Стратегик бошқарувнинг яна бир маҳсулоти ички структура ва 
ташкилотни ташқи муҳит ўзгаришларга мослашишини таъминлайдиган 
ташкилий ўзгаришдир. 
Ташкилий 
потенциал 
ва 
стратегик 
имкониятлар 
ташкилот 
архитектоникаси ва ходимлар сифати билан аниқланади. 
Ташкилот архитектоникаси: 
а) технология, дастгохлар, қурилмалар: қуввати ва имкониятлари; 
б) дастгохлар имкониятлари, ахборотни қайта ишлаш ва узатиш бўйича 
қувватлари; 
в) бошқарув структураси, хизмат вазифаларини тақсимлаш ва қарор қабул 
қилишдаги вакиллик; 
г) алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг ташкилий масалалари; 
д) ички сиёсат ва қоидалар; 
е) ташкилий маданият, меъёр, қадриятлар ва ҳ.к. 
Ходимлар сифати қуйидагилар билан аниқланади: 
а) ўзгаришларга муносабат; 
б) касбий малака, лойиҳалашга усталик, бозор таҳлилини билиш ва ҳ.к.; 


25
в) ташкилий ўзгаришларни амалга оширишга тааллуқли масалаларни 
ечишни билиш; 
г) стратегик фаолиятда қатнашишга қизиқтириш. 
Стратегик бошқарув бўйича фаолият ўзгариб бораётган шароитларда 
ташкилотни узоқ вақт яшаш қобилиятини таъминлайдиган стратегик нуқтаи 
назарни таъминлашга йўналтирилгандир. Тижорат ташкилотларидаги раҳбар 
стратегик фаолият билан шуғулланиб, корхонани муҳим фойдалилик 
потенциалини таъминлайди. Унинг асосий ишлари: ташкилотдаги стратегик 
ўзгаришларни аниқлаш ва амалга ошириш; ташкилийлик архитектоникани 
яратиш ва стратегик ўзгаришларга мослаштириш; стратегик ўзгаришларни 
амалга оширувчи ходимларни танлаш ва тарбиялаш. 
Оператив бошқарув ташкилот мақсадига эришиш мақсадида ташкилотда 
мавжуд стратегик ҳолатдан (позиция)дан фойдаланиш билан шуғулланади. У 
фирма потенциалларини фойдага айлантиради. Асосий ишлари: оператив 
масалаларни 
аниқлаш, 
такдирлаш, 
мувофиклаштириш, 
раҳбарлар 
ва 
ижрочиларни назорат қилиш. 
Стратегик режалаштириш тизими бир-бирини тўлдирувчи икки тизимдан 
иборатдир: ташкилот стратегияси ва муаммоларни бошқариш. 
Ташкилот 
стратегиясини 
режалаштириш 
стратегик 
бошқарувнинг 
системаларидан биридир. Шу билан биргаликда стратегик режалаштиришнинг 
асосини ташкил этади. 
Стратегик режалаштириш - ташкилот миссиясини ва мақсадини аниқлаш 
жараёнидир, келажакда ташкилотни самарали ишини таъминлаш мақсадида 
зарур бўлган ресурсларни аниқлаш ва тақсимлаш учун махсус стратегияни 
танлашдир. Стратегик режалаштириш жараёни бошқарув қарорини қабул 
қилишда ёрдам берадиган зарур воситадир. 
Унинг мақсади, ташқи муҳитдаги ўзгаришларни ҳисобга олиш учун 
янгиликларни 
ва 
махсус 
ўзгаришларни 
таъминлашдир. 
Стратегияни 
режалаштириш қандайдир бир ҳаракат билан тўхтамайди, балки корхона 
ҳолатини яхшилайдиган ва мустаҳкамлайдиган ҳолатни таъминлайдиган умумий 
йўналишларни аниқлаш билан тўхтайди. 


26
Стратегик режалаштириш жараёни қарор қабул қилиш жараёнидан деярли 
фарқ қилмайди. Бу ерда нафақат қарор қабул қилиш, балки муқобил 
ҳаракатларни танлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарурдир. Яъни, 
ташкилот миссиясини ва мақсадини аниқлаш;
стратегия танлаш; 
ресурсларни тақсимлаш; 
стратегик масалаларни танлаш. 
Қуйида стратегик режалаштириш жараёни схемаси келтирилган

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling