Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)



 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
Мавзу:
 
Менежмент, бозор иқтисодиёти шароитида 
фирмалар ва корхоналарни бошқариш тизими 
сифатида 
 
 
Бажарди: Абдувалиев М.У.
 
 
 
Тошкент- 2010 


2
Режа: 
Кириш..............................................................................................................................3
 
1.Менежмент тушунчаси мазмуни ва моҳияти............................................................4 
2. Ўзбекистон республикасида менежмент тизимини шакллантириш ва 
ривожлантириш хусусиятлари.....................................................................................12
3.Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи корхоналар бошқарувининг 
асосий муаммолари.......................................................................................................15 
4.Ташкилотлар, менежерлар ва самарали бошқарув..................................................17 
5. Менежер ва тадбиркор..............................................................................................21 
6.
Стратегик бошқарув..................................................................................................22 
Хулоса.............................................................................................................................26
Фойдаланилган адабиётлар .........................................................................................29 


3
КИРИШ 
Маълумки ҳар қандай фаолият тури бошқарув асосида қурилади, чунки шу 
фаолиятни амалга оширишда кўзланган мақсадга эришиш, бажариладиган 
вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш, шунингдек, самарадорликка 
эришиш учун шу фаолиятда иштирок этувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, 
рағбатлантириш чора тадбирлари бошқарув жараёнида ташкил этилади ва 
мувофиқлаштирилади.
Ўзбекистон жаҳон тажрибасига асосланиб, мулкчиликнинг турли шакллари 
тенглиги таъминланган, ишлаб чиқаришнинг замонавий миллий манфаатларга 
мос тузилмасини яратиш кўзда тутилган, эркин нарх-наво ва бозор қонунлари 
асосида бошқариладиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш 
йўлини танлади ва иқтисодий ислоҳатларни босқичма-босқич амалга оширмоқда. 
Иқтисодий ислоҳатларни биринчи босқичиданоқ иқтисодиёт бошқарув тизимини 
ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган иқтисодий ислоҳатлар 
институционал ўзгаришларни амалга оширишга, иқтисодиёт тармоқлари ва 
соҳаларини бошқариш борасида уларнинг хусусиятига мос келадиган хўжалик 
юритувчи 
субъектларга 
иқтисодий 
эркинлик 
беришга 
ёрдамлашадиган, 
тадбиркорликни ривожланишини рағбатлантирадиган ташкилий ҳуқуқий шакллар 
вужудга келишига қаратилган эди ва бу бошқаришда янги бир тизим вужудга 
келишига замин яратди. Бундай бозор муносабатлари шароитида бутун жамиятга 
хизмат қилувчи замонавий бошқарув илмини ўрганишда, иқтисодиётни бутун 
тармоқларида, бошқарувни амалга ошира оладиган малакали раҳбарларни 
тайёрлашда “Бошқарув назарияси” фани муҳим ўрин тутади. Зеро, раҳбар, 
бошқарувни амалга оширишда бош бўғин ҳисобланиб, унинг ташкил этилиши
самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар эгаллаган билим малака, тажриба, қолаверса 
унинг муҳим ҳислатлари ва бошқарув услубига бевосита боғлиқ бўлади. Бу 
фаннинг мақсад вазифалари ҳам шуларни ўрганишни назарда тутади. Бу фан 
бошқарувнинг қонуниятлари, қонун ва тамойиллари, функция ва вазифалари, 
шунингдек бошқарув тизимида менежер ўрни, маданияти ва услуби, бошқарув 
самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи бошқарув қарорлари мазмуни, моҳиятини 
очиб беришга қаратилган. 


4

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling