Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

1-жадвал. Менежментнинг таҳлил усуллари 
№ Таҳлил усуллари 
Мазмуни 
1. Системали ёндошув 
-Бошқарилувчи объект яхлит тизим тарзида олиб 
қаралади. Бу ёндошув турлича бўлиши мумкин: 
-системали-комплекс ёндошув 
-системали-функционал ёндошув 


8
-системали-таркибий ёндошув 
-системали-коммуникацион ёндошув 
2. Комплес ёндошув 
-Бошқарилувчи объект бошқа объектлар билан 
ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади 
3. Таркибий ёндошув 
-Бошқарилувчи объект таркибий қисмларга бўлиб 
ўрганилади 
4. Вазият (ситуация)ли 
ёндошув 
-Бошқарилувчи объектнинг конкрет шароитдаги 
ички ва ташқи вазиятига қараб бошқаришнинг 
маъқул услуби қўлланилади 
5. Интеграцион ёндошув -Бошқарилувчи 
объект 
юқоридаги 
услублар 
(вазиятли, комплекс, таркибий ёндошувлар)ни 
биргаликда қўллаш ёрдамида бошқарилади 
6. Моделлаштириш 
усули 
-Бошқарилувчи объектни бошқариш бўйича турли 
схема, график ва чизмалар, хамаки материаллар 
тайёрланади 
7. Иқтисодий-
математик ёндошув 
-Оптимал бозор қабул қилиш мақсадида математик 
услублар 
ва 
ҳисоблаш 
машиналарини 
кенг 
миқёсда қўллаш 
8. Кузатиш усули 
-Бошқарилувчи 
объект 
тўғрисидаги 
маълумотларни режали, илмий, уюштирилган 
асосда тўплаш усули 
9. Эксперимент 
(тажриба) усули 
-Бошқариш жараёнида бошқарилувчи объектга 
нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усулларни 
қўллаш 
10. Социологик кузатув 
усули 
-Бошқариш мақсадида турли анкетали сўровлар, 
суҳбатлар, тестлар, инфратузилмавий таҳлилларни 
ўтказиш 
Илмий жиҳатдан асосланган бошқарув қайд қилинган усулларнинг 
ҳаммасидан узвий боғлиқликда фойдаланишни тақозо этади. 


9
Менежмент, даставвал иқтисодий назария билан яқиндан боғлиқдир. У 
иқтисодий қонунларни билиб олишга уларга мос равишда бошқариш жараёнида 
иқтисодий методларни қўллаб, ҳар бир ходимга ва жамоага таъсир кўрсатишга 
асосланади. 
Менежмент 
макроиқтисодиёт, 
микроиқтисодиёт, 
статистика, 
истиқболни белгилаш, меҳнат иқтисодиёти кабилар билан чамбарчас боғлиқдир. 
Менежмент фани бошқаришнинг умумий қонуниятларини, бошқарув 
қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни идрок қилиш ва қайта 
ишлаш жараёнларини ўрганувчи кибернетика фани билан узвий боғлангандир.
Атрофингиздаги бирорта кимсани бирорта ташкилотга мансуб эмаслигини 
бир тассавур қилсангиз, қандай мушкул вазиятга тушиб қолишингизни англайсиз. 
Чунки хар бир инсон бир ёки бир неча ташкилот аъзоси бўлиб хисобланади. Бу 
ташкилотлар ишлаб чиқариш, ўқув ёки тадқиқот, давлат ёки хусусий, катта ёки 
кичик, доимий ёки вақтинча бўлиши мумкин. Кўпчилик ўз хаёт фаолиятларида у 
ёки бошқа ташкилотлар аъзоси, ёки улар билан алоқадор бўладилар. Шу сабабдан 
хар бир ташкилотни бирламчи бор инсонлар, маълум мутахассисликга эга бўлган 
кадрлар ташқил этади. Иккинчидан, ушбу ташкилотлар олдига улар хал қилиш 
керак бўладиган вазифалар қўйилган бўлади. Шундан кейингина учинчи элемент 
– бошқурув – яъни ташкилотнинг салохиятини қўйилган вазифаларга эришиш 
учун шарт-шароит яратиб беради. 
Бошқа сўз билан ифодаланган ташкилот деб тизимлашган, инсонларнинг 
онгли равишдаги аниқ мақсадга эришиш учун бирлашмасига айтилади. 
Хар бир ташкилотни очиқ тизим тариқасида тассавур этиш мумкин. Яъни 
ташқи мухитдан ресурслар олиб, ушбу мухитга якуний натижада тайёр махсулот 
чиқаради. 
Мана шу учала жараённи оқилона олиб боришда Менежмент ва маркетинг 
асосларининг роли катта. Ташқи мухитдаги мавжуд ресурсларда (хом-ашё, 
капитал, мехнат, ахборот, молия ва бошқалар) оқилона фойдаланиб қўйилган 
мақсадларга эришишни таъминлаш Менежмент ва маркетинг асослари фанининг 
ва унинг асосий жараёнининг асосий вазифаси бўлиб хисобланади.
Менежер - бошқарув санъатига эга бўлган малакали, доимий иш жойига эга 
бўлган мутахасис тушунилади. 


10
Бизнесмен - капитал эгаси, даромад олиш учун фаолият кўрсатиш ва “пул 
қилиш” маблағ ишлаб чиқиш ёки бошқа сохага сарфлайдиган шахсдир. 
Тадбиркор - ўзининг маблағи, таваккаллик асосида фойда олиш учун 
иқтисодий фаолият кўрсатувчи шахсдир. 
Хар бир менежер етарли маблағ туплаган холда бизнесмен ёки тадбиркор 
бўлиши мумкин, аммо хар бир бизнесмен ёки тадбиркор менежер бўла олмаслиги 
мумкин. 
Ташкилот структураси (тўзилма) ташкилотдаги алохида бўлинмаларни 
ажратиш, улар ўртасидаги алоқалар хамда бўлинмаларни бир бутунга 
бирлаштиришни ифода этади. Струтктура (тўзилма)ни шакллантириш асосида 
ишларни лойихалштириш ётади. Ташкилотда фаолият автоном ишлаш тизими, 
конвейер, модуль ёки бригада шаклида олиб борилиши мумкин. Албатта, бу 
шаклларнинг ўзига яраша хусусияти борлигини Менежмент ва маркетинг 
асослари хисобга олиб, зарурий холатда лойихалаштирилган ишлар тизимини 
қайта кўриш тақозо қилинади.
Ички ташкилий жараёни – Менежмент ва маркетинг асослари томонидан 
шакллантирилиб ва йўналтирилиб турилади хамда ўз таркибига қўйидаги 
жараёнларни қамраб олади : мувофиқлаштириш, қарор қабул қилиш, 
коммуникация. 
Мувофиқлаштирш учун Менежмент ва маркетинг асослари ташкилотда 
икки хил русумдаги жараённи шакллантириш мумкин : 
- фармойиш, буйруқ ва таклифлар билан хатти-харакатларни бошқариш; 
меьёр ва қоидалар тизимини ишлаб чиқиш орқали корхона фаолиятини 
мувофиқлаштириб туриш. 
Ҳар бир ташкилот бошқаларга нисбатан фарқи бўлсада, аммо барчасида 
амалга ошириладиган бешта функционал жараённи гурухини ажратиб куриш 
мумкин : 
- ишлаб чиқариш бошқарувчи ; 
- маркетингни бошқарувчи ; 
- молия бошқарувчи ; 
- персонални бошқарувчи ; 


11
- эккаунтингни (хужалик фаолиятиниг тахлили ва учёти) бошқаруви.
Ушбу беш функционал жараёнлар Менежмент ва маркетинг асосларининг 
бошқарув объекти бўлиб хизмат қилади. 4-расмда самарали бошқарув тизимининг 
шаклланиши схемаси келтирилган. 
Хар бир ташкилот ташқи мухит билан доимий равишда муносабатда бўлади 
ва ўзининг фаолиятини, самарадорлигини ошириш учун ташқи таъсир кўрсатувчи 
омилларни инобатга олиши керак.
даврининг ўзига хос усуллари бор ва уларни хар бир ташкилот ўз фаолиятида 
инобатга олиш керак.
Ташқи мухитдаги ўзгаришлар бўйича ташкилотларда икки хил усулдаги 
бошқарув тизимини кўриш мумкин
- механистик бошқарув русуми ; 
- органиқ бошқарув русуми. 
Улар қўйидаги тавсифий белгиларга эгадирлар : 
Бошқарувнинг механистик русуми : 
- консерватив, ўзгармас структура (тўзилма) ; 
- аниқ белгиланган, стандартларшган ва доимий вазифалар ; 
- ўзгаришлар билан қарши курашади ; 
- ташкилотдаги хукмдорлик даражанинг иерархияси асосида амалга 
оширилади ; 
- назорат тизими асосан юқоридан пастга амалга оширишни кўзда тутади ; 
- коммуникациялар русуми буйруқ асосида ташкил этилади ; 
- коммуникациялар мазмуни асосан фармойиш, кўрсатма ва рахбарият 
томонидан қабул қилинган қарорлар орқали ифодаланади.
Бошқарувнинг органиқ русуми : 
- тўзилмаси ўзгарувчан ; 
- қаттиқ белгиланмаган вазифалар ; 
- ўзгаришга тайёр ; 
- хукмдорлик билим ва тажрибага таянган холда амалга оширилади ; 
- ўз-ўзини назорат этиш ва хамкасблар томонидан назорат юритилиши; 


12
- коммуникациялар турли йўналишдарда олиб борилиши (вертикал, 
горизонтал, диоганал ва бошқалар) ; 
- коммуникация мазмунини ахборот ва маслахат ташкил этади. 
Ушбу вазифаларни самарали амалга ошириш хам Менежмент ва маркетинг 
асосларининг асосий обьекти бўлиб хисобланади. 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling