Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida
-жадвал. Мақсадлар ва ресурсларни бир-бирига боғлиқлиги Ташкилот
Download 268.36 Kb. Pdf ko'rish
|
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)
1-жадвал. Мақсадлар ва ресурсларни бир-бирига боғлиқлиги
Ташкилот Материаллар Технология Одамлар Информация "Ай Би Эм""Эппл" (ишлаб чиқариш) Ярим ўтказгичлар металлар, пластмасса Йиғув линияси, конструкция лаш Муҳандислар, програм- мистлар, бошқарувчилар, йиғувчилар Бозорни тадқиқот қилиш ва сотиш бўйича ҳисоботлар, дефектлар бўйича 19 ҳисоботлар "Мак Доналдс" (ишлаб чиқариш, хизмат) Гўшт, картошка, нон, қоғоз Ошхона асбоблари, овқат тайёрлашнинг механизацияла шган технологияси Ресторан бошқарувчилари бухгалтериялар, қассоблар, сотувчилар Сотиш бўйича ҳисоботлар, маҳсулот сотиб олиш ҳаражатлари бўйича ҳисоботлар “Федерал Экспресс” (тижорат хизматлар) Конвертлар манзил ёзиш учун ёрлиқлар Компьютерлар машиналар, самолётлар Етказиб борувчилар, шофёрлар, компьютер операторлари, учувчилар Юкнинг турган жойи тўғрисида ҳисобот, етказиб бериш ҳаражатлари Католик черков (нотижорат хизмати) Шамлар, яхши хидли ароматли буюмлар, Библия Телефонлар, транспорт, нусха кўпайтириш машиналари Рухонийлар, епископлар, архиепископлар Библиядан олинганлиги тўғрисида маълумот, черковга одам келиши тўғрисида ҳисобот, черков мактаблари ҳаражатлари Изоҳ: Таги чизилган ресурслар шу ташкилот учун биринчи даражали аҳамиятга эга бўлган ресурслардир. Ресурслар. Ҳар қандай ташкилотнинг мақсади маълум натижага эришиши учун ресурслардан фойдаланиш ва уларни ўзгартириш (маҳсулот кўринишига 20 келтириш). Асосий ресурсларга меҳнат (одамлар), капитал, материаллар, технология ва информация киради. 1-жадвалда барча турдаги ташкилотларда мавжуд ресурслар келтирилган. Ташқи таъсирга боғлиқлиги. Ташкилотларнинг муҳим таърифларидан бири уларни ташқи таъсирга боғлиқлигидир. Ташкилотлар тўла ҳолда ташқи муҳитга боғлиқдир. Бу боғлиқлик ўз ресурслари муносабатларида ҳам, истеъмолчилар муносабатларида ҳам, натижалардан фойдаланувчиларда ҳам ўз ифодасини топади. Ташқи муҳит сўзи ўз ичига иқтисодий шароитларни, истеъмолчиларни, касаба уюшмаларини, давлат хужжатларини, қонунчиликни, рақобатдош ташкилотларни, ижтимоий қарашларни, техника ва технологияни ва бошқаларни олади. Ташқи муҳит омиллари ташкилот ичида кечаётган барча ишларга ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, янги автоматлаштирилган технологияни жорий қилиш ташкилотни рақобатда енгиб чиқишга имконият яратади. Бу янги технологиядан фойдаланиш учун ташкилот маълум билимга эга бўлган кишиларни топиши керак. Агар иқтисодий конъюнктура ортса ёки мутахассислар (меҳнат) бозорида рақобат бўлса, ташкилот бундай мутахассислар иш ҳақини оширишга мажбур бўлади. Уларни ишга олганда, ташкилот давлат қонунчилигига риоя қилиши, ҳар хил чеклашларга: ёш жихатидан, миллатидан, рангидан қатъий назар қонунга эътибор бериши керак. Бу омиллар мунтазам ўзгариб туради. Муҳим аҳамиятга эга томони шундаки, ташкилот тўла ҳолда ташқи муҳитга боғлиқ бўлган ҳолда, бу омилларга менежерлар таъсир ўтказа олмайдилар. "Ай Би Эм" компаниясининг энг кучли раҳбарлари ҳам кичик япон компаниясини бозорга чиқаришни ва "Ай Би Эм" маҳсулотининг ўрнига янги маҳсулот чиқаришини тўхтата олмайди. Ёки "Мак Дональдс" компанияси федерал ҳукуматни иш ҳаққини орттириш тўғриси қарор қилишига тўсқинлик қила олмайди ва оқибатда компаниянинг иш ҳақи бўйича ҳаражатлари бир қанча марта ортиши мумкин. Йилдан-йилга раҳбарият кўплаб ташқи муҳит таъсирларини ҳисобга олишига тўғри келмоқда, ютукка эришиш учун фирмалар чет эл бозорларида 21 рақобат қилишлари ва ўз мамлакатларидаги чет эл компаниялари рақобатига қарши туриши керак. Бу эса юриспруденцияда катта билимга эга бўлишни, янги маданий бойликларни яхши билишни тақозо этади. Япония бозорига "Кока-Кола" ва "Мак Дональдс"ни кириб бориши, Америка электроника ва автомобиль бозорига япон фирмаларини кириб келиши бу мамлакатларда рақобатни кучайтирмоқда. Download 268.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling