Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


-расм. Стратегик режалаштириш жараёни


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

1-расм. Стратегик режалаштириш жараёни. 
Ҳар бир босқич бир неча марта такрорланиши мумкин. Қарор қабул 
қилиш жараёни ташкилотдаги вакиллик структурасига боғлиқдир. Янги стратегия 
эса ташкилотдаги мавжуд муносабатлар турини ўзгартиради ва раҳбарият 
сиёсатига зид бўлиши ҳам мумкин. Раҳбарият эса бундай ўзгаришларга қарши 
чиқиши мумкин. Стратегик режалаштиришни амалга оширишдаги яна бир 
қийинчилик шунда-ки, у аввалги фаолият турлари (оператив бошқарув) билан 
зиддиятга олиб келиши мумкин.
 
Миссия ва 
мақсадлар 
Ташқи муҳит 
таҳлили 
Кучли ва кучсиз томонлар 
таҳлили 
Стратегияни 
баҳолаш 
Стратегияни амалга 
оширишни бошқариш 
Муқобилини танлаш таҳлили 
ва стратегияни тиклаш 


27
Ҳулоса
 
 
Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай фаолият тури бошқарув асосида 
қурилади, чунки шу фаолиятни амалга оширишда кўзланган мақсадга эришиш, 
бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш, шунингдек, 
самарадорликка эришиш учун шу фаолиятда иштирок этувчилар манфаатларини 
ҳимоя қилиш, рағбатлантириш чора тадбирлари бошқарув жараёнида ташкил 
этилади ва мувофиқлаштирилади.
Менежмент, даставвал иқтисодий назария билан яқиндан боғлиқдир. У 
иқтисодий қонунларни билиб олишга уларга мос равишда бошқариш жараёнида 
иқтисодий методларни қўллаб, ҳар бир ходимга ва жамоага таъсир кўрсатишга 
асосланади. 
Менежмент 
макроиқтисодиёт, 
микроиқтисодиёт, 
статистика, 
истиқболни белгилаш, меҳнат иқтисодиёти кабилар билан чамбарчас боғлиқдир. 
Менежмент 
фани 
бошқаришнинг 
умумий 
қонуниятларини, 
бошқарув 
қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни идрок қилиш ва қайта 
ишлаш жараёнларини ўрганувчи кибернетика фани билан узвий боғлангандир. 

Мустақил Ўзбекистон ўз ҳалқи танлаб олган йўл – очик, эркин бозор 


иқтисодиётига асосланган одил жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат қуриш 
йўлидан босқичма-босқич олга бормоқда. Биз барпо этаётган давлат, аввало 
умумжахон цивилизациясига, давлат қурилиши сохасида тараққий этган бошқа 
халқлар эришган тажрибаларга ва ўзимизга хос миллий анъаналарга, ижтимоий 
қадриятларга асосланмоқда. Республика Президенти И.Каримов ушбу масалани 
қўйидагича ифодалаганлар : «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган 
барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик 
ҳуқуқий давлатни ва фукаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир» -деб 
таъкидлаган эдилар. 
 
Бозор иқтисодиёти тизимида фаолият кўрсатувчи корхонанинг асосий 
муаммоларидан бири маҳсулотни сотишдир. Ишлаб чиқарувчилари ўртасида 
кескин рақобат бориши ва бозорнинг хилма-хил молларга тўлганлиги шароитида 
уни ҳал этиш учун жуда катта куч-ҳаракат сарфлашга тўғри келади. Ушбу ҳол 
билан боғланган тадбирлар «маркетинг» атамаси билан ифодаланади. Жуда 
умумий қилиб олинганда у ишлаб чиқарувчиларнинг ўз молини бозорга олиб 


28
чиқиш бўйича фаолиятини англатади. Маркетингга бозорни тадқиқ қилиш, 
турлиликни режалаштириш, маҳсулотни сотишни ташкил этиш, фирманинг 
нархларга доир сиёсати ва баъзи бир бошқа жиҳатлар киради
Мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларда кўплаб мураккаб муаммолар 
туғилмоқда. Бу муаммолардан бири: хужалик юритиш сиёсати ва стратегиясини 
қандай қилиб ишлаб чиқиш керак, унинг хавфли томонлари ва имкониятларини 
қандай қилиб олдиндан ҳисобга олса бўлади. Ташкилот ва унинг раҳбари 
булаетган ўзгаришларни кузатиб туриш билангина чекланмай, бу ўзгаришларни 
илмий асосланган холда бошқариб туришлари, истиқболни белгилашлари, 
мувофиқлаштиришлари, ташкилот мақсадига мослаши, ўзгариб турган ташқи 
таъсирга муносиб равишда боғлашлари зарур.
Стратегик режалаштириш тизимида эса келажак ўтган даврга нисбатан 
албатта яхши бўлади деб тахмин қилинмайди ва уни экстраполяция усули билан 
аниқланмайди. Стратегик режалаштиришда ташкилот келажагини таҳлил 
қилишга муҳим ўрин ажратилади. Бу таҳлилнинг асосий мақсади ташкилот 
фаолиятини режалаштириш анъанасига таъсир этувчи ва ўзгарувчи фавқулотда 
ҳолатларни, хавфларни, имкониятларни, бошқа анъаналарни ўрганиш ва 
аниқлашдир. Бу таҳлил ташкилотнинг рақобат курашидаги ўрни билан 
тўлдирилади. 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling