Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Менежмент тушунчаси мазмуни ва моҳияти


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

1.Менежмент тушунчаси мазмуни ва моҳияти 
Менежмент-бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида 
берилган таърифга биноан у: 
-бошқарув ҳокимияти ва санъати;
-ресурларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий 
кўникмалар тушунилади. 
Бошқача сўз билан айтганда, менежмент-бу бошқарув, яъни ресурсларни, 
одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, 
уни кўпайтириш жараёнидир. Шу нуқтаи назардан бошқарув-бу ўзига хос юксак 
санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш 
ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. 
Бугунги кунда менежмент ва бошқарув тўғрисида қуйидаги умум қабул 
қилингин фикрлар мавжуд: 
Бошқарув 
-Юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов 
-Мустақил фан 
-Фаолият тури, функция 
-Жараён 
-Ташкилотларни бошқарувчи кишилар 
-Бошқарув аппарати ёки органи 
Менежмент 
Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни 
тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу 
қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Масалан, юқори фойда 
олиш қуйидаги учта жиҳат бўйича тўғри танловни ва ишчан қарор қабул қилишни 
талаб қилади (1-расм). 
Ҳаражат 
Наф 
Баҳо 
1.-расм. Юқори фойда олишнинг уч шарти 
Фойда


5
Ҳаражат-бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда иш ҳақи 
тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир. Ҳаражат таркибига: 
-маҳсулот (хизмат) таннархи; 
-маъмурий ҳаражатлар; 
-ижара ва фоиз тўловлари; 
-иш ҳақи; 
-солиқлар киради. 
Бозор иқтисодиётида танлаш қоидаси янада жиддийлаштирилади. Зеро, 
ишлаб чиқариш (хизмат) учун ресурслар тўғри танлангандагина ва улардан 
самарали фойдалангандагина ҳаражатлар юқори фойда келтириши мумкин. 
Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа 
келтиришидир. Харидор харид қобилияти доирасида энг нафли молни танлашга 
интилади. Шундагина у қониқади. Аммо товарнинг нафлилиги қанча юқори 
бўлса, унинг нархи ҳам шунча баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида харидорнинг 
сотиб олиш қобилиятини пасайтиради.
Баҳо-бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир. Баҳо 
иккита асосий вазифани бажаради: 
-ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради; 
-ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади. 
Маълумки, бирор ашё (ресурс ёки товар) қанча камёб бўлса, унинг нархи 
шунча баланд ва бинобарин, уни сотиб олмоқчи бўлганлар шунча кам бўлади. 
Иқтисодчилар буни нархнинг чекловчилик самараси деб атайдилар. 
Нархнинг ошиши ишлаб чиқарувчилар сафининг кенгайишига, нархнинг 
тушиши эса ишлаб чиқарувчиларнинг камайишига, уларнинг бир қисмини 
бозордан бездиришга олиб келади. Иқтисодчилар бундай таъсирни нархнинг 
ишлаб чиқаришга туртки вазифаси деб атайдилар. 
Фойдага 
таъсир 
этувчи 
бу 
уч 
унсурнинг 
моҳиятини 
англаган 
бошқарувчигина танловни тўғри амалга ошириши ва оқил қарорни қабул қила 
олиши мумкин. Бошқариш санъати ва маҳорати, яъни менежмент, шундагина 
намоён бўлиши, пировардда эса юқори фойда олишга эришилиши мумкин. 
Шундай қилиб, содда қилиб айтганда: 


6
Бошқарув - бу танлов, қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат 
қилиш жараёнидир. 
Менежмент фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва 
оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор 
муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори 
малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Шундан келиб чиқиб, 
менежмент қуйидагиларни ўрганади: 
-бошқариш назарияси ва амалиёти; 
-бошқариш объекти ва субъекти; 
-бошқариш принципи ва усуллари; 
-бошқариш маданияти; 
-менежер ва унинг фазилатлари; 
-менежер рейтинги; 
-бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш; 
-бошқариш функциялари; 
-ходимларни бошқариш; 
-ишлаб чиқаришни бошқариш; 
-самарадорликни бошқариш; 
-ўз-ўзини бошқариш; 
-ҳудудий бошқариш ва ҳоказолар. 
Бу фаннинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги 
ўзаро муносабат бўлиб, унинг асосий вазифаси ўқувчиларга бошқарувнинг 
замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатишдан иборат. 
Фанни ўқитишдан мақсад талабаларга бошқариш муаммоларига нисбатан 
қизиқиш, амалий ташкилотчилик фаолиятига иштиёқ уйғотишдан иборат. Чунки, 
ҳозир бошқариш асосларини ўрганаётган талабалар келгусида бошқариш 
тизимининг ходимлари, кичик, ўрта ва катта жамоаларнинг раҳбарлари, корхона 
ва фирмалар иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник фаолиятининг турли 
томонларини бошқариш бўйича лойиҳалар, тадбирлар ишлаб чиқишга даъват 
этилган 
мутахассислар 
бўлиб 
етишадилар. 
Бошқариш 
тизимини 


7
такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ҳам уларнинг зиммасида 
бўлади. 
Менежмент объекти ҳақида сўз юритганда, энг аввало, объект сўзининг 
луғавий маъносига эътибор бериш керак бўлади. Шу маънода объект-бу: 
-биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд 
бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот; 
-киши-фаолияти, диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шахс; 
-хўжалик ёки мудофаа аҳамиятига эга бўлган корхона, қурилиш, айрим 
участка ва б. 
Демак, объект тушунчаси микро воқеиликдан (киши ва унинг 
фаолиятидан) тортиб, то макро воқелик (моддий дунё, жамият) даражасигача 
бўлган маънони ўз ичига олади. Масалан, «Ҳайдовчи ўз машинасини бошқара 
олмаганлиги сабабли у йўлдан чиқиб кетган». Бу ерда бошқарув объекти бўлиб 
машина ҳисобланади. 
Ёки, «У киши ўзини жуда яхши бошқара олади». Бу ерда бошқарув 
объекти бўлиб киши, шахс ҳисобланади. Бошқариш ишини бажарувчи идоралар 
ва уларнинг раҳбарлари менежментнинг субъекти, яъни бошқарув органлари ёки 
менежерлар-бошқарувчилар бўлиб ҳисобланади.
Менежмент воқеликни билишга бағишланган умумфалсафий усулларни 
қўллайди. Энг аввало, бошқарувчи объектни акс эттирувчи, уни талқин этишга 
ёрдам берувчи маълумот (факт)лар жамлаб баҳоланади. Бу маълумотлар микро, 
мего ва макро даражадаги воқеликка оид бўлиши мумкин. Бу бошқарувни идрок 
этишдаги эмпирик босқич ҳисобланади. 
Бошқаришнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганиш, таҳлил қилиш 
мақсадида бу қуйидаги услублардан фойдаланади (2-жадвал). 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling