Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


 Ўзбекистон республикасида менежмент тизимини шакллантириш ва


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

 
2. Ўзбекистон республикасида менежмент тизимини шакллантириш ва 
ривожлантириш хусусиятлари.  
Мустақил Ўзбекистон ўз ҳалқи танлаб олган йўл – очик, эркин бозор 
иқтисодиётига асосланган одил жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат қуриш 
йўлидан босқичма-босқич олга бормоқда. Биз барпо этаётган давлат, аввало 
умумжахон цивилизациясига, давлат қурилиши сохасида тараққий этган бошқа 
халқлар эришган тажрибаларга ва ўзимизга хос миллий анъаналарга, ижтимоий 
қадриятларга асосланмоқда. Республика Президенти И.Каримов ушбу масалани 
қўйидагича ифодалаганлар : «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган 
барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик 
ҳуқуқий давлатни ва фукаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир» -деб 
таъкидлаган эдилар.
Мустахкам моддий негиз яратиш манфаатларини кўзлаб қўйидагилар 
иқтисодиётни ислох қилиш сохасида стратегик мақсадлар қилиб белгиланди : 
1. Ижтимоий 
йўналтирлган 
бозор 
иқтисодиётини 
босқичма-босқич 
шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, миллий 
бойликнинг ортишини, кишилар хаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни 
таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.
2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан махрум 
бўлишига бархам, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан 
ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя 
қилинишини таъминлаш. 
3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, 
уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан вос кечиш, 


13
иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий – бўйруқбозлик усулларини бартараф 
этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш.
4. Иқтисодиётда моддий, табиий ва мехнат ресурсларидан самарали 
фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, 
рақобатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш, жахон итқисодий тизимига 
қўшилиб бориш. 
5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг 
дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз мехнатини сарфлаш сохаси ва 
шаклларини мустақил белгилаш имконини беради. 
Бунда ислохатлар инсон манфаатларига мос келган, унинг талаб ва 
эхтиёжларини қондиришга ёрдам берган, турмуш даражасини оширишга 
қаратилган тақдирдагина аҳамиятли бўлишни Ўзбекистон бозор моделида куриш 
мумкин. 
Система (тизим) – ўзаро боғлиқ бир-бирига таъсир кўрсатувчи элементлар 
тўпламига айтилади. Тизимнинг мохияти маълум бир мақсадга йўналтирилганлик 
билан белгиланади. Агарда тизимдаги элементлар ўзаро мувофиқликни йўқотса 
унда тизим тубдан ўзгаришини ёки алоқаларни бошқатдан кўриб чиқилишини 
тақозо этади. Бозор муносабатлари аксинча – нобарқарорлик холатни мавжуд 
этса, у ўз йўлига кишилардан ишбилармонлик, тадбиркорликни намоён этишни 
тақозо этади. 
Тизимлар одатда техник, биологик, социал-иқтисодий турларга бўлинади. 
Менталитет – ҳалқнинг кўп йиллик қадриятлари, урф-одати, маданияти, 
дунё қараши ва бошқа намоён булувчи хусусиятлар тўпламига айтилади. Ўзбек 
ҳалқи ёки унинг худудий элатланиши бўйича вилоятлар вакилларида хар хил 
хусусиятларини кўриш мумкин. Масалан, ўзбек халқига монанд бўлган 
мехмондўстлик, итоаткорлик, каттани хурмат қилиш ва шу каби хислатлари унинг 
менталитетини белгилайди. Афсуски, Менежмент ва маркетинг асослари учун зид 
бўлган таниш билишчилик, қариндош-уругчилик кадрлар сиёсатига акс таъсир 
кўрсатса, берилган вазифани ўз вақтида доимий равишда бажарилмаслик, маълум 
холатда қейинчилик кўрсатиш ишнинг самарасига салбий таъсир этади. 


14
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида нафақат ушбу хусусиятларни балки 
бозорга хос бўлган қонуният ва талабларни инобатга олиш керак. 
Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиётига ўтишда ўзига хос 
хусусиятлари бор: 
- ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг моделини яратиш; 
- ахоли таркибида нафақахўр, ёшлар кўпчилликини ташкил этиши; 
- малакали мутахассислар етишмаслиги; 
- ишлаб чиқариш тўзилмаси ривожланмаганлиги; 
- агродавлат бўлиб ихтисослашганлиги; 
- дунё бозорига чиқиш муаммолари ва бошқалар. 
Бошқарув тизимининг такомиллашув муаммолари: 
1. Рахбар ва ходимларда англай олмайдиган омилларнинг борлиги(ўқиш 
учун пул тўланиши; малака оширишга ишонч йўқлиги; хорижий ўқув тизимига 
мойилиги ва бошқалар) 
2. Хўжалик мухити холати замонавий Менежмент ва маркетинг асосларини 
жорий этишга маълум холатда тусиқлик қилиши; 
3. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини тўгри 
англамаслик ва уни амалга оширишдаги камчиликлар; 
4. Менежмент ва маркетинг асослари тизимини ривожлантириш 
рағбатининг йўқлиги (солиқ имтиёзи йўқлиги, хомийлик бўлмаслиги, мини 
кредит имконияти қийинлиги ва бошқалар)
5. Корхоналар ривожланиши стратегиясидаги Менежмент ва маркетинг 
асосларини инобатга олмаслик (инкирозга учраш механизми, ўзаро хисоб 
китобларни олиб бориш қийинчиликлари ва бошқаларининг самарасиз олиб 
борилиши); 
6. Ходимларнинг махсус бошқарув билимга эга бўлмаганлиги; 
7. Корхоналардаги ходимлар билан шуғулланадиган бўлимлар ва 
хизматларнинг замонавий Менежмент ва маркетинг асослари талабларига жавоб 
бермаслиги; 
8. Менежерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш 
курсларининг қониқарли эмаслиги; 


15
9. Олий ўқув юртлари ва корхоналар ўртасидаги ўзилишлар ва мақсадлар 
мувофиқлашмаганлиги. 
Ўзбекистн Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб 
чиқилган бозор иқтисодиётига ўтиш принциплари қўйидагилардан иборат : 
1. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устиворлиги; 
2. Давлат асосий ислохотчи; 
3. Қонун устиворлиги; 
4. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиши; 
5. Кучли ижтимоий сиёсат ўрнатиш. 
Ушбу принципларга амал қилиниши бозор иқтисодиёти шаклланишининг 
мухим томонларидан хисобланади. Менежмент ва маркетинг асослари эса ўз 
йўлига ушбу принципларга амал қилиш услубларини ўргатади. 
Тарихий, холатий мазмунга эга бўлган бошқарув ривожланиши маълум 
мантиқий йўналиш асосида олиб борилади ва қўйидаги принципларга бўлинади : 
1. Бошқарувнинг 
ривожланиш 
умумий 
принципи 

Бошқарув
ривожланишига таъсир кўрсатувчи аниқ сабабларининг мазмунидан қаттъий 
назар, бошқарув тизими асосдан бошланиб ўзгариши керак. 
2. Ташкилот олдига қўйиладиган янги вазифларнинг мазмунидан келиб 
чиққан холда бошқарувнинг ривожланишини шу йўналишда олиб борилиши 
керак. 
3. Бошқарув тизимини такомиллаштириш тусиқларидан бири бўлиб 
кадрлар хисобланади. Кишилар нафақат янгилик яратиб, олдинга интилиш 
харакатини келтиради, балки ушбу ривожланишига ўзлари туғаноқ булишлари 
мумкин. Чунки инсонларнинг имконияти, билими, қизиқиши, манфаати ва хохши 
мос келмаслиги жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling