Microsoft Word menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni boshqarish tizimi sifatida


Download 268.36 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/14
Sana19.06.2023
Hajmi268.36 Kb.
#1602048
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
menezhment bozor iqtisodiyoti sharoitida firmalar va korxonalarni (1)

5. Менежер ва тадбиркор. 
Француз иқтисодчиси Ришар Кантиллон (XVII аср боши) томонидан 
тадбиркор тушунчаси киритилган. Шу вақтдан бери бу сўз, ўз устига янги 
корхонани ташкил этиш, янги ғояни тузиш, янги маҳсулот ёки хизмат турини 
жорий этиш каби таваккалчиликни олган кишини билдириб келмоқда, 
"Менежер" ва "Тадбиркор" бошқа-бошқа тушунчалардир, синоним эмас. Америка 
саноати тадбиркорлар томонидан яратилгандир. Мана улар: Джон Д. Рокфеллер
(нефть), Дж. П. Морган (пўлат ва банк иши), Эндрю Меллон (аллюминий), 
Эндрю Карнеги (пўлат), Генри Форд (автомобиллар), Дж. Пол Гетти (нефть), Х.Л.
Кўпчилик унга шоколадли бисквит ишлаб чиқарувчи корхона қуришни 
маслаҳат берар эди, лекин у қулоқ солмас эди. Ўзининг танишларидан бири 
биргаликда магазин очишни таклиф қилганда, у қизиқиб қолди. 
Вальд ва унинг рафиқаси 10 минг долл беришди. Агар, ҳозирги кунда 
"Амоснинг машҳур арзон шоколадли бисквитлари" корпорацияси сотилганда 
Вальднинг ҳиссаси (10фоиз дан кўпроқ) 1млн доллардан кўпроқ бўлар экан. 
Қўшиқчи Мервин Гей ҳам 10 минг долл., "Юнайтед Артист Рекордс"нинг собиқ 
президенти Арти Могулли 4 минг долл. берди. Бу маблағлар ҳисобига Амос 
қарзларидан қутулди ва ўзининг биринчи магазинини очди. Корпорация 
акцияларининг 43фоизи Амосга қарашли, у асосий акциялар сохибидир. 
Амоснинг дўстлари унинг ғоясини қўллаб-қувватлашди. Қўшниси рассом Тони 
Кристиан, биринчи магазинга чиройли кўриниш чизиб берди, бутун интеръерни
дизайнини яратди. Одамларни, истеъмолчиларни ўзига жалб қилувчи, чиройли 
зал тайёр бўлди. 


22
6. Стратегик бошқарув
Мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларда кўплаб мураккаб муаммолар 
туғилмоқда. Бу муаммолардан бири: хужалик юритиш сиёсати ва стратегиясини 
қандай қилиб ишлаб чиқиш керак, унинг хавфли томонлари ва имкониятларини 
қандай қилиб олдиндан ҳисобга олса бўлади. Ташкилот ва унинг раҳбари 
булаетган ўзгаришларни кузатиб туриш билангина чекланмай, бу ўзгаришларни 
илмий асосланган холда бошқариб туришлари, истиқболни белгилашлари, 
мувофиқлаштиришлари, ташкилот мақсадига мослаши, ўзгариб турган ташқи 
таъсирга муносиб равишда боғлашлари зарур. 
«Стратегия» сўзи юнончадан келиб чиққан бўлиб, «жангда жангчиларни 
жойлаштириш санъати» деган маънони англатади. Кейинги 20 йил ичида бу 
ҳарбий термин мутахассислар луғатига, менежмент назарияси ва амалиётига 
кирди. Стратегия – бу ташкилот бошқарув қарорини қабул қилишда 
фойдаланадиган қоидалар тўпламидир. Стратегия – бу ташкилот хўжалик 
мақсадларига эришишида ва ўз ҳаракатини амалга оширишни таъминлашда 
фойдаланадиган мажмуавий режадир. 
Стратегик бошқарув методологиясини юзага келиши ва амалий 
фойдаланиши бир қанча объектив сабаблар билан изоҳланади. Бу методологияни 
ривожида қуйидаги босқичлар мавжуд: 
а) Ижро этиш устидан асосланган бошқариш. 
Бу босқичда ҳодиса бўлиб ўтгандан сўнг ташкилот кузатиб, таҳлил қилади. 
Бу реактив мосланишдир, ташкилотлар учун табиийдир. Янги стратегия тузиш ва 
унга мослашиш учун кўп вақт талаб этилади. Ўзгаришларнинг суръати ошиб 
бориши шароитида буни қўллаб бўлмайди. 
б) Экстраполяция асосида бошқариш.
Ўзгаришлар тезлашганда ўтган давр анъаналарини экстраполяция қилиш 
йўли билан келажакни олдиндан айтиб беришдир (узоқ муддатга мўлжалланган 
режалаштириш). 
в) Ўзгаришларни аввалдан кўра билишга асосланган бошқариш.


23
Кўзда тутилмаган ҳодисалар рўй берганда, ўсиш суръатлари тезлашганда, 
мос стратегия яратиб шу ўзгаришларга ўз муносабатини аниқлашдир (стратегик 
режалаштириш). 
г) Тезликда қабул қилинадиган, мосланувчан қарорларга асосланган 
бошқарув.
Ҳозирги вақтда кўплаб муҳим масалалар кутилмаганда юзага келмоқда-
ки, уларни ўз вақтида ҳисобга олиш жуда қийин бўлади (стратегик 
режалаштириш). 
Узоқ вақтга мўлжалланган ва стратегик режалаштириш кўплаб йирик 
ташкилотларни бошқарув амалиётида кенг фойдаланилмоқда.
Узоқ вақтга мўлжалланган режалаштириш ва стратегик режалаштириш 
келажакни ҳисобга олиш жихатидан бир-биридан фарқ қилади. Узоқ вақтга 
мўлжалланган режалаштиришда ўтган даврлардаги кўрсаткичлар ўсиш суръати 
экстраполяция усули билан таҳлил қилиниб, келажакдаги кўрсаткичлар 
аниқланади. Келажакда ташкилот фаолияти яхшиланади, ўсиш суръати ўтган 
даврга нисбатан ортади деб тахмин қилинади. 
Стратегик бошқариш эвалюцион тарзда стратегик режалаштиришдан 
келиб чиққан. Стратегик режалаштириш бошқаришнинг асосини ташкил этади. 
Стратегик бошқаришни мазмунини тушуниш учун ташкилотларнинг 
ташкилий қобилиятини кўриб чиқиш керак, чунки ташкилий қобилият билан 
бошқарув турлари ўртасида мустаҳкам алоқа мавжуддир. 
Ташкилотлар турли қобилиятлар намойиш қиладилар: 

Download 268.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling