18
Мураккаб ташкилотлар
. Ташкилот, барча аъзолари биладиган, тан
оладиган бир умумий мақсадга эга бўлади. Формал бошқариш бундай бир
мақсадгагина эга бўлган ташкилотларни ўрганмайди. "Менежмент"нинг
предмети - мураккаб ташкилотларни бошқаришдир. Мураккаб ташкилотлар
кўплаб, бир-бирига боғлиқ бўлган мақсадлар тўпламига эга бўлади.
Оддий бир мисол: "Мак Дональдс" ташкилоти 7 мингдан ортиқ мустақил
корхоналардан ташкил топган. Булар магазин ва цехларни қуриш, реклама қилиш,
маҳсулотларни (хомашёни) сотиб олиш, янги маҳсулот
турларини яратиш,
маҳсулот сифатини назорат қилиш ишлари билан банд бўлган ташкилотлардир.
"Мак Дональдс"нинг ҳар бир корхонаси ўзининг маҳсулот сотиш режасига ва
фойда олиш режасига эга. Ҳар бир ёрдамчи ташкилот ҳам ўз мақсадига эга.
Масалан, гўштни арзонроқ олиш, дастгоҳларни арзонроқ олиш, янги
технологияни жорий этиш ва ҳ.к. Бу мақсадлар
барчаси бир-бири билан
боғлиқдир. Ресторан режадаги фойдани олиши учун, сотиб олиш хизмати керакли
маҳсулотларни арзон баҳода етарли миқдорда сотиб олиш мақсадини амалга
оширса, маркетинг хизмати харидорларни кўпроқ қизиқтира
олса ва уларни
ресторанга келишини таъминласа, технологлар эса овқат тайёрлашнинг самарали
усулларини излаб топишса мақсадга мувофиқ бўлади. "Мак Дональдс" корхонаси
ўз бизнеси бўйича йирик корхонага айланишининг асосий сабаби ҳам юқоридаги
мақсадларига
эришиши билан бирга, кам ҳаражат қилиш орқали бу мақсадларни
бир-бири билан самарали ҳолда боғланганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: