Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
менинг мақсадимни сўзсизоқ тушунди шекилли, уйнинг тўрига бориб, бутун деворни қоплаб 
олган гулдор чойшабни кўтариб михга илди ва тахмонда турган катта эски сандиқнинг устидаги 
кўрпаларни битта-битта олиб столга қўя бошлади. 
Мен индамасдан унинг ишини кузатиб ўтирардим. Кўрпаларни олиб бўлгач, ойим сандиқни 
очди-да, унинг ичидан четлари қирқилган эски бир чамадон олиб, олдимга қўйди. Чамадонни 
очаётганида қўллари секин титраётганини пайқаб қолдим. 
«Нега?! Мен ҳамма балони ўзим қилиб, яна айбни унга тўнкаб, дилига озор бераётганим 
йўқмикин?..» 
Чамадондаги нарсалар оқ шойи билан ўралган эди. Ойим шойини кўтарди ва мен 
эҳтиёткорлик билан тахланган бир чамадон хатларни, эски конвертларни кўрдим. Уларнинг 
кўпчилиги уч бурчак хатлар бўлиб, сарғайиб, четлари йиртилиб кетган, кўк қалам билан 
битилган устидаги ёзувлари ҳам ўча бошлаган эди. 
— Бу... отангнинг хатлари, — деди ойим, деди-ю, кўзлари жиққа ёшга тўлди, — мана, 
ўзиниям бир кўриб қўй... 
Ойим хатларнинг тагидан катта бир конверт топиб ундан иккита сурат олди ва биттасини 
менга узатди. 
— Фронтда тушган сурати... 
Бу — узун бўйли, чакка суяклари туртиб чиққан, лунжлари ичига ботиб кетган қоп-қора бир 
одамнинг сурати эди. У жилмайиб турар, лекин негадир, афтидан, жуда озиб-тўзиб кетгани 
учун бўлса керак, йиғлаб турганга ўхшарди. Унинг бошида эски пилотка, эгнида ғижимланган 
эски гимнастёрка, оёғида катта кирза этик, суратнинг тагига эса қалам билан «Ленинград, 1941» 
деган ёзув битилган эди. Кўзим шу ёзувга тушди-ю, йиғлаб турганга ўхшаган бу қоп-қора новча 
одам юрагимга яқин, меҳрибон, гўё мард ва довюрак бир кишига айланди, гўё «Ленинград, 
1941» деган сўзлар тўсатдан ярқ этиб нур сочди-ю, бу нур пилотка кийган нотаниш одамнинг 
қалбини, ички дунёсини, руҳини ёритиб юборгандек бўлди... 
«Отам!» Мен бу сўзни фақат хаёлимда тилга олсам ҳам, у тўсатдан кўнглимни эритиб 
юборди. Ажабо: мен бу сўзни биринчи марта чин қалбимдан, самимий тилга олишим эди... 
— Мана, буни ҳам бир кўриб қўй...— Ойим иккинчи суратни чўзди, чўзаркан; билинар-
билинмас қизаргандек ва кулимсирагандек бўлди. 
Бу дадам иккисининг урушдан олдин олдирган суратлари эди. Иккиси ҳам ёш ва бахтиёр 
эдилар. 
— Мана шу одам сенинг отанг, ўғлим, — деди ойим секин. — Мен отанг олдида гуноҳкор 
эмасман, ўғлим. Хоҳласанг, мана хатларини ҳам ўқиб кўр. Мен жуда ёш бўлганим учун... 
турмуш қилдим. Бироқ мен ҳанузгача... — Ойим энтикди, бир зум сўзидан тўхтаб, рўмолча 
билан кўзларини артди, сўнгра ўзгарган, босиқ овозда давом этди: — Мен уни ҳанузгача 
унутганим йўқ, ўғлим. Шунинг учун унинг биттаю битта васиятини бажармасам виждоним 
олдида тинчий олмайман. Унинг биттаю битта васияти — сени ўқитиш эди, ўғлим, сени ўқитиб 
инженер қилиш эди. У ўзи инженер эди, яхши инженер эди. Сенинг ҳам инженер бўлишингни 
орзу қиларди. Мана, унинг ўлим олдида госпиталдан ёзган хати. Ишонмасанг, ўзинг ўқиб кўр. 
Ойим бир чамадон хатларнинг орқасидан уч бурчак қилиниб букланган ва устига кўк қалам 
билан адрес ёзилган сарғиш конвертни олиб, менга чўзди. 
— Госпиталдан, ўлим олдида ёзган хати, — такрорлади ойим, кейин юзимга қарамасдан 
секин қўшимча қилди: 
— Отанг қорнидан яраланган эди... 
Хатни олмадим. Отам тўғрисида яна бир оғиз сўз эшитадиган бўлсам, ўзимни тутолмай 
қолишимни сездимда, ўрнимдан туриб эшикка томон юрдим. Ойим тўхтатмади: у менинг 
қалбимдаги ҳисларни тушунган эди. 
Ташқарида ҳаво бирдан ўзгариб, шамол кўтарилган, ҳовлидаги олча ва ўриклар совуқ куз 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling