Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
— А?! — деб юбордим. Салим Каримовичнинг бу хабаридан қувониш керакми, йўқми, буни 
ҳали ўзим ҳам яхши тушуниб етмасданоқ, ёдимга Сулаймон Акрамович тушди. Тушди-ю, 
кўнглимнинг бир четига «ярқ» этган шодликка совуқ сув сепилгандек бўлди. 
— Йўқ, фойдаси йўқ, — дедим. — Энди фойдаси йўқ... 
Бу сўзларни секин айтдим, лекин қизиқ, шундай дейишим билан Муқаддасни эсладим! 
«Наҳотки тўғрилаш мумкин бўлса? Наҳотки биз бир институтда, бир аудиторияда, бир 
жойда ўтириб беш йил ўқишимиз мумкин бўлса? Наҳотки у билан доим бирга бўлиш бахтига 
муяссар бўлолсам?» 
— А? — деди Салим Каримович, — қайта айт: нима дединг? 
— Уйга кирайлик, уйга кириб гаплашайлик, — деди ойим. Унинг овозида қандайдир қўрқув 
бор эди. 
— Бу қандоқ бўлди? —деди Салим Каримович. У бунақа жавобни сира кутмаганидан бўлса 
керак, кўзойнагини дам қўлига олар, дам қайта тақиб, бир ойимга, бир менга қарарди, — 
ўқишга хоҳишинг йўқ бўлса, яъни умрбод шу заводда оддий ишчи бўлиб ўтаман десанг... тағин 
ўзинг биласан. Аммо бундай қулай пайт турмушда бир келади, ўғлим. Сенинг ўрнингда бўлсам 
уни қўлдан бермас эдим, тағин ўзинг биласан! 
Ойим қўлимдан ушлади: 
— Юр, ўғлим, уйга кирайлик... 
Индамасдан ойимнинг кетидан уйга кирдим. Салим Каримович нимагадир кирмади. 
Хаёлим бирдан тўс-тўполон бўлиб кетган, кўнглимда бир-бирига зид ҳислар олишмоқда 
эди. Ҳақиқатан ҳам ғалати аҳволга тушиб қолгандим. Муқаддасни десам, бояги ажойиб 
одамлардан, дўстларимдан айирилишимни сезардим, лекин уларни десам... Муқаддас нима 
бўлади?.. 
Ойим айвондан уйга кираётиб эшик тепасидаги тугмачани босди. Уйни чарақлатиб юборган 
лампочка нурида столда турган катта сопол товоқ тўла ошни кўрдим. Ошга ҳеч ким қўл 
урмаган, афтидан, ойим уни менга сузган-у, келмаганимдан кейин ўчоққа қўйишни унутган, ош 
совиб қолган эди. 
— Овқатингни иситиб берайми? — деди ойим. «Йўқ» деб бош чайқагандим, юзимга 
тикилди. 
— Қани ўтир, нима гап ўзи, тузукроқ тушунтир-чи? 
Ойим қўлимдан тортиб стулга ўтқизди-да, ўзи ҳам четда турган стулни рўпарамга суриб 
ўтирди. Лампочканинг кўзни қамаштирувчи ўткир ёруғлигида унинг пешонасидаги кўзлари ва 
лабларининг четларидаги ажинлари аниғроқ кўриндими, ё бутун қиёфасидаги аллақандай 
мунгли, маъюс ифода таъсир этдими, билмадим, ишқилиб, биринчи марта унинг хийла қариб, 
чарчаб қолганини аниқ кўрдим. Назаримда унинг дилида мендан, ўз фарзандидан яшириб юрган 
бир дарди, нидоси бордек туюлди-ю, бир секундга оёғига чўккалаб, унинг тиззасига бош 
қўйгим, ювилавериб ранги ўчиб қолган чит кўйлагига юзимни яшириб, ором олгим, ҳамма 
нарсани унутгим келди.. Лекин худди шу пайт ойимнинг кўзларидаги маъюслик аллақандай 
совуқ бир ифода билан алмашди. 
— Нимага индамайсан? Қақларда тентираб юрибсан? 
Бу совуқ ифодани кўрмаслик учун ерга қарадим, шу вазиятда бўлган воқеанинг ҳаммасини 
айтиб бердим, заводга борганимни, дўстларимнинг қандай қарши олганларини, Сулаймон 
Акрамовичга сиримни очганимни ва унинг эртага келмоқчи бўлгани — ҳаммасини гапириб 
бердим, фақат Муқадас тўғрисида ҳеч нима демадим. 
Ойимнинг кўзларига ўйчанлик чўккан эди. У юзимга тикилиб ўтирар, лекин хаёли бошқа 
ёқларда эди. Аста-секин қалбимга тағин бояги туйғулар қуйилиб кела бошлади: тағин боягидек 
унинг муштипар бир аёл эканини, кўнглининг бир бурчида мендан яшириб юрган сирлари 
борлигини ўйлай бошладим, бироқ худди боягидек тағин кўнглим эриб кетаётганда ойим гап 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling