Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
келаётганини эслатиб қаттиқ гувиллар, шовиллар эди. Тиниқ, бахмалдек майин осмонни 
тўлдирган юлдузлар ҳам бугун одатдагидан бошқачароқ кўринар, муз парчаларини эслатиб 
совуқ чақнарди... 
Айвоннинг устунига суяниб бир нафас турдим. Дарахтларни эгиб, гувиллатиб эсаётган 
шамол юзимга уриб, кўнглимдаги ғулғулани тағин ҳам кучайтириб юборди. 
Деразадан ойимнинг сояси кўринди: у кўрпаларни жойига йиға бошлаган эди. Секин бориб 
жойимга, олчалар орасидаги ёғоч каравотга ўзимни ташладим.... Шамол ҳамон ғувиллар, 
дарахтлар куздагидек қаттиқ шовиллар эди. 
Ойимнинг гапларидан кейин мен унинг ўзича ҳақ эканлигини тушундим, лекин қизиқ, 
дадамнинг хатлари, сурати, ойимнинг ҳикояси кўнглимни тинчитиш у ёқда турсин, ўйларимни 
тўс-тўполон қилиб юборган эди. Бу хатлар эҳтимол ойимни оқлар, лекин мени-чи? Мени 
оқлармикин? 
Бу ўйлардан қутулиш ниятида бошимни кўрпага ўрадим. 
* * * 
Эрталаб кун чиқар-чиқмас уйғондим. Тундаги шамол тинган, осмон кўм-кўк, тиниқ эди. 
Қуёшнинг илк нурлари ҳовлидаги икки туп мирзатеракнинг учларида жилваланар, ҳаммаёққа 
қандайдир осойишталик чўккан, ҳовли сув сепгандек жимжит эди. 
Тўсатдан уй томондан Салим Каримовичнинг овози эшитилди. Ҳайрон бўлиб муздек олча 
шохларини эгиб мўраладим, чунки Салим Каримовичнинг бунақа эрта турадиган одати йўқ эди. 
Уйдан ойим билан катта чарм папкасини қўлтиқлаб олган Салим Каримович чиқди. Норози 
овоз билан секин гапирмоқда эди: 
— Мен у одам билан гаплашишни истамайман. Аммо эҳтиёт бўлинг. Бир чатоқ чиқса мен 
ҳам, ўртоқлар ҳам уятга қоламиз. 
— Сулаймон ака гапга тушунадиган одам, — деди ойим, — ўзим ётиғи билан тушунтириб 
қўяман. 
— Хўп. Ишқилиб уятга қолмайлик. Ҳозирги пайтда бу ниҳоятда нозик масала... 
«Иншо тўғриланибди!» Миямда «ярқ» этган бу фикр нимагадир дилимни равшан 
қилолмади. Бирдан Сулаймон ака келадиган вақт яқинлашиб қолганини эслаб, ўрнимдан 
турдим. Қизиқ, хаёлимга келган биринчи фикр уйдан тезроқ чиқиб кетиш, у билан 
учрашмаслик, уни кўрмаслик бўлди. Кранга бориб муздек сувга бошимни ювдим. Кийиниб 
энди чиқаман деб турганимда дарвоза томондан ойим кўринди. 
— Иншоинг тўғриланибди, табриклайман, ўғлим! — деди у кулимсираб. Лекин кўзлари 
худди кечагидек маъюс эди. 
— Йўқ, йўқ, сен кетмагин, — деди ойим Сулаймон ака билан учрашмаслик ниятида 
кетмоқчи бўлаётганимни эшитиб. — Сўраб қолса уят бўлади. 
Ойимнинг ҳаяжонланаётганини тушундим-да, қайтиб жойимга бориб ётдим. 
Кўнглим ғаш эди, ҳатто нимадандир қўрқардим, бу қўрқув дилимга озор берар, иззат-
нафсимга тегар, лекин ундан қутулишга ожизлик қилардим. 
Дарвоза такиллади. Ойим шошиб, тез-тез юриб ўтиб кетди. Бир оздан кейин Сулаймон 
аканинг ясамага ўхшаган дўрилдоқ овози гўё ҳовлини тўлдириб, жаранглатиб юборди: 
— Чой-пойга овора бўлманг. Ҳаммаси бўлиб беш минутга келдим, холос. Қани, шу сўрида 
ўтира қолайлик. 
— Уйга кирайлик, ҳали сизга айтадиган анча гапларим бор, — деди ойим. 
Сулаймон ака уйга кириш-кирмаслигини билмасдан иккиланди шекилли, бир зум жим 
қолди. 
— Мен сиз билан гаплашаман, деб келсам, ҳали сиз мен билан гаплашиб қўяман денг! Оббо 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling