Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
эди. Назаримда қизларнинг орасида Муқаддас кўрингандек бўлиб юрагим ўйнаб кетди. 
«Қўрққанга қўша кўринади», деган гап рост экан-да, институтга етиб қолганимда тўпланган 
ёшлар орасида бирга имтиҳон топширган таниш қиз-йигитларга кўзим тушиб, тўсатдан юрагим 
«шув» этди-ю, аъзойи баданимдан совуқ тер чиқиб кетди. Ўзимни кўриб-кўрмасликка солиб, 
жадаллаб ўтдимда худди сувга шўнғигандек фойега уриб кетдим. 
Фойеда ҳам одам кўп эди. Бу ерга келувчиларнинг кўпчилиги қабул қилинишига умиди 
борлар, ҳатто ишонганлар бўлгани учундир, албатта, кўпчиликнинг юзида шодлик аралаш 
ҳаяжон жилва қилар, кўзлари чақнарди. 
Эълонлар осилган катта қора досканинг олдидаги оломоннинг орасига суқилиб кириб, 
туриб-турткиланиб олдинга ўтиб олдим. Лекин ҳаяжонланганимдан гўё доска чайқалар, 
қоғозлардаги ёзувлар бир-бирига чаплашиб кетганга ўхшар, мен қидирган буйруқ ҳеч топилмас 
эди... 
Ҳа, мана бизнинг факультет!.. Кўзларим узун рўйхатга қадалди. Ўз исмим ва фамилиямни 
қидира бошладим. Ана, топдим. Юрагим гупиллаб, рўйхатнинг бошига тикилдим. Аббосов; 
Акрамова, Алимов, Аҳмедова, Бобожонов... йўқ! — Юрагим шув этиб, рўйхатни яна бошидан 
охиригача ўқиб чиқдим: Муқаддас ростдан ҳам рўйхатда йўқ эди!.. Кўзларимга ишонмасдан 
рўйхатни қайта бошдан ўқишга киришдим... Наҳотки, қабул қилинмаган бўлса? 
Унинг рўйхатга кирмай қолганига, демак институтга ҳам қабул қилинмаганига ақлим етиб 
турарди, лекин бунга ишонгим келмас, ишонишдан қўрқар эдим. Шунинг учун худди бошқа 
рўйхатларда бўлиши мумкиндек, уларни ҳам бир-бир ўқиб чиқдим, сўнгра яна биринчи 
рўйхатга қайтдим. Лекин аста-секин орқадан келганлар туртиб-сиқиб худди тошқин қирғоққа 
чиқариб ташлаган бир чўпдек, мени четга чиқариб қўйди. Шундан кейингина бир оз ҳушимга 
келиб, бу ҳодисанинг сабабини қидира бошладим. Лекин ўйлаб-ўйлаб бир қарорга келолмадим. 
Умуман, бунинг ҳеч қанақа сабаби йўқ, сабаби бўлиши мумкин эмас эди! Афтидан, бир 
англашилмовчилик юз берганди, эҳтимол рўйхат кўчирилаётганда хато бўлиб, унинг 
фамилияси тушиб қолган бўлса! Бу хатони тезроқ тузатиш, Муқаддас келмасдан олдин тузатиб 
қўйиш керак эди! 
Қабул комиссиясига борсаммикан, ё деканатгами, деган ўй билан бир нафас иккиланиб 
турганимдан кейин, деканатга боришга қарор қилдим, чунки буйруқ чиққандан кейин бунақа 
масалалар билан деканат ҳам шуғулланишини бултуроқ билиб олган эдим. 
Ўнг қўлга бурилиб, тор ёғоч зиналардан учинчи қаватга чиқа бошладим. Афтидан, менга 
ўхшаб хато «қидириб» юрганлар озмунча бўлмаса керак, юқорига чиқиб-тушаётганлар сон-
саноқсиз, ҳамма ерда ғовур-ғувур, тўполон эди. Лекин қатновчиларнинг кўпчилиги иккинчи 
қаватдаги институт директорининг кабинетига бурилиб кетар, учинчи қаватга чиқувчиларнинг 
сони хийла оз эди. 
Директорнинг кабинетига бурилмасдан, учинчи қаватга кўтарила бошлаганимда 
кўнглимдан: «Улар мендан сиз у қизнинг кими бўласиз, деб сўраб қолишса нима дейман», деган 
фикр ўтди. 
Беихтиёр қадамим сескинлашиб қолди. Худди шу вақт тепада, учинчи қаватнинг йўлагида, 
зинага томон бир-бир босиб келаётган Муқаддасни кўриб қолдим... У ҳам мени кўрди-ю, 
юришдан тўхтаб, чиқиб боришимни кута бошлади. 
Худда катта бир бахтсизлик рўй беришини олдиндан билган одамдек, аллақандай 
мадорсизланиб учинчи қаватга зўрға чиқдим. Биз қўл бериб кўришдик. Муқаддас тўсатдан 
пирпираб уча бошлаган лабини тишлаб ерга қаради. 
— Кирдингизми? Нима дейишди? — деб сўрадим секин. 
Муқаддас жавоб бермади, у фақат кўзларини ердан узиб аста юзимга қаради, унинг узун 
эгилган киприклари орасидан юмалаб чиққан икки томчи кўз ёшини кўрдим. Бу томчилар бир-
бирини қувиб, юзидан юмалаб тушди-да, лабининг четидаги чуқурчага сингиб кетди... 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling