Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
29 Лекин шу заҳотиёқ «шунчалик хижолат бўладиган бирон жиноят қилдимми?» — деб ўзимни юпатиб қўйдим, кўнглим ўша осойишта, ёруғ қувончга тўлиб, автобус билан заводга жўнадим. * * * Заводга биринчи смена ишини тугатиб, навбатдаги смена ишга тушадиган пайтда етиб бордим. Автобусдан тушиб заводнинг қизил ғиштдан қурилган баланд қўрғонига қараб юрганимда, дарвозадан ишчилар ҳам тўп-тўп бўлиб чиқа бошладилар. Ўртоқларимни кўчада кутсам ҳам бўларди-ю, цехни, станогимни бир кўриб кетиш ниятида ичкарига кирдим. Дарвозадан кираверишда ярим гектар келар-келмас гулзор бор эди. Гулзорнинг ўртасида заводнинг ҳурмат тахтаси, баъзи стендларга завод физкультурачилари олган кубок ва фахрий ёрлиқлари қўйилганди. Гулзорнинг орқасида, то кўз илғамас жойларгача, бир-бирига параллель қурилган баланд ойнаванд цехлар қад кўтарганди. Улар худди катта парникларни эслатарди. Бизнинг механика цехимиз гулзорнинг орқасидаги учинчи бинога жойлашган. Ҳовлига киришим билан гулзорнинг ўртасидан ўтган йўлнинг чап томонида, кичкина цемент ҳовузчанинг ёнида тўпланиб турган бригадамиз йигитларига кўзим тушди. Менинг тўғримда қандайдир гап кетаётган бўлса керак, дарвозадан киришим билан йигитлардан бири: — Ана, ўзи ҳам келди! — деб юборди. Ҳовузнинг ёнига тиз чўкиб, соқол қиртишлаётган Кулоянц: — Оламда бормисан, академик? — деди кўпик чаплашган юзини буриб, — Изламаган жойимиз қолмадику? Қаёқларда юрибсан? — Нима гап ўзи? — дедим, йигитлар билан кўришарканман, лекин ғовур-ғувур бўлганиданми, билмадим, ҳеч ким менга жавоб бермади. Белигача қип-яланғоч бўлиб, краннинг сувига ювинаётган Тўлаган дабдурустдан. — Ўртоқлар, тунов куни мен буни битта жонон билан бошлашиб юрганини кўрувдим! — деди итоатсиз сочларини артаркан. — Аммо жонони жа зўр экан! — Шунинг учун ўқишга кирмасдан қочиб юрган экан-да, — деб кимдир орқамдан гап отган эди, ҳаммаси бирдан қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди. — Нима гап ўзи? Нимага қидирдиларинг? — дедим юрагим пўкиллаб. Соқолини олиб бўлиб ёнимга келган Кулоянц елкамга битта туширди: — Жононга ошиқ бўламан деб ақлу ҳушингдан айрилибсан-да! Тунов кунги гаплар эсингдан чиқдими? Бригадамиз илғор меҳнат бригадаси, деган ном олмоқчи-ю, сен бўлсанг лақиллаб юрибсан. Қойилман сендақа академикка! — Одамларни чалғитма! — деди Тўлаган пахмоқ сочиқ билан мускуллари бўртиб турган баданини қизартириб артаркан, — ном олиш учун курашга бел боғламоқчимиз дегин! Ҳали пойгада ўзиб келсанг оласан бу номни! Мен ғашим келиб: «Э, қўйсанг-чи бу сохта гапларни. Бу қуруқ сафсаталарга ўзинг ҳам ишонмайсан-ку?» деб бақиргим келди, лекин бир йил бир цехда бирга ишлашиб, анча дўстлашиб қолганимиз учунми, уларни ранжитгим келмади. Шу пайт: «Э, Шарифжон кепти- да», — деган йўғон, дўриллоқ овоз эшитилди: Сулаймон ака ҳам Тўлаганларга ўхшаб одатдаги ишчи коржомаси ўрнига янги костюм-шим кийиб, бўйнига галстук тақиб олган эди. Мен буни кўрдиму, ҳамма гапга тушундим. Демак, ҳозир мажлис бўлади. Мажлисда булар мени ўртага олиб тоза пўстагимни қоқишади. «Илғор бригада» деган ном олаётганимизда ишдан қочяпсан, деб роса изза қилишади». Шу ҳақда ўйладиму, юрак ютиб, Сулаймон акага: — Сизга бир оғизгина гапим бор эди, — деб илтижо қилдимда, у кишининг жавобини ҳам |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling