Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
26 Муқаддаснинг бирдан оқариб кетган юзига қирмизи ранг тарқалиб, қулоқларигача ловиллаб ёнди. Қўлини қидириб топиб, секин қисдим, у миннатдор бўлиб бошини силкитди, сўнг, «жим» деган маънода қўлимни қисдида, домланинг оғзига тикилди: энди у менинг тақдиримни кутарди!.. Менинг фамилиям рўйхатнинг ўртасида, балки ундан ҳам олдинроқда бўлиши керак эди. Лекин бу масофа менга негадир жуда узоқ туюдди, гўё чумоли карвонидай тизилган рақамлар ва баҳоларнинг охири кўринмас эди. — Содиқов... уч! Мен ёмон бир ҳодиса рўй берганини «уч» сўзининг маъносини англашдан ҳам олдин «ялт» этиб қараган Муқаддаснинг кўзларидаги қўрқувдан билдим... Бир нафас хаёлим тўс-тўполон бўлиб кетди, кескин бурилиб аудиториядан чиқдим. Кетимдан Муқаддас ҳам чиқди. Мен нимага ва қаёққа кетаётганимни ўзим ҳам билмасдан узун йўлакнинг тўрига томон юргандим, Муқаддас қўлимдан ушлаб тўхтатди. — Шошманг, қаёққа кетяпсиз? — Қўйинг, нима киласиз? — дедим тўсатдан менга ачинишига қарамасдан қоп-қора ажойиб кўзларида бахт ва шодлик порлаб турган бу қизга кўнглимда қандайдир бир душманлик сезиб. — Унақа деманг, балки ўн олти бал олганларни ҳам... — Майли! Юпатмай қўя қолинг! Мен институтга киролмайдиган бўлганимдан хафа эмасман! Нима қиласиз мени... — Бўлмаса нимага бундай қиляпсиз? — деди Муқаддас. — Нимага эканини билмайсизми? — дедим унинг юзига ғазаб билан тикилиб. Мен шунчалик тўлиб-тошиб кетган эдимки, аудиториядаги қиз-йигитлар бирдан ёпирилиб чиқиб қолмаганда, кўнглимдаги бор гапни тўкиб ташлашдан ҳам тортинмаган бўлардим. — Муқаддас! Сиз билан гаплашишим керак. Шу бугун, ҳозир гаплашишим керак... Муқаддаснинг нимагадир сал ранги ўчди. У қандайдир таажжуб чўккан кўзларини юзимдан узиб четга қаради. — Мен бугун... соат тўртда Бекободга кетмоқчи эдим. — Шунақами? — дедим, — майли, йўлингиздан қолманг... Овозим титраб кетди. Муқаддас юзимга бир қаради-ю, бошини кескин силкитди: — Юринг! Биз ўша паркка, атиги ярим соат олдин хушвақт бўлиб, ўйнаб-кулиб чиқиб кетган паркка қайтиб келдик. Паркда одам сийрак эди. Одатда бўш ётмайдиган хилват жойлардаги скамейкаларнинг кўпчилиги бутунлай бугун кимсасиз бўлиб, институтларда имтиҳон тугаб қолганлигини кўрсатиб турарди. Биз нимагадир бу хилват жойларда тўхтамас, тўхташни на у, на мен таклиф қилардик. Умуман мендаги бояги қатъийлик қаёққадир йўқолган, Муқаддаснинг «юринг» деган кескин гапидан кейин бирдан паст тушиб, журъатсиз бўлиб қолган эдим. Муқаддас эса менинг нима демоқчи эканимни яхши сезса керак, институтдан ўзи бошлаб чиққан бўлса ҳам, энди гап очолмас, оғзига сўк солгандек, чурқ этмасдан ерга тикилиб борарди. Паркнинг энг охирига борганда, ўнг қўлдаги қизил қум сепилган торгина йўлнинг бўйида чирмовиқ билан қопланган кичик бир соябон кўринди. Биз унга кўзимиз тушиши билан худди олдиндан аҳдлашиб қўйгандек индамасдан баравар бурилдик... Соябон тагида уч бурчак қилиб қўйилган иккита скамейка турарди. Муқаддас биринчи скамейканинг четига омонатгина ўтирмоқчи эди, қўлидан ушлаб, бурчакка ўтқаздим-да, ўзим унинг рўпарасига ўтирдим. Бирпас жим қолдик. Сўнгра Муқаддас юзимга бир қараб олди-да: — Мен сиздан буни сира кутмагандим, — деди секин, бўёғи кетиб, оқариб қолган босоножкасининг учи билан қумни ковлаб. — Нимани кутмагандингиз? — дедим гапига тушунмасдан. — Мен сизни... бунчалик... бўшанг деб ўйламовдим. Биламан, осон эмас. Бироқ... сиз ўғил |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling