Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
25 ҳожат қолмаган, чунки у ҳам мени севишига энди ишонаверсам бўларди. Энди олдимда бошқа мақсад турарди. Қандай бўлмасин ўқишга киришим керак эди! * * * Ниҳоят, бизнинг тақдиримизни ечадиган сўнгги имтиҳон ҳам келди. Бу сафар унинг қандай ўтганини, қандай саволлар тушганини ҳикоя қилиб ўтирмайман. Бунинг кераги ҳам йўқ, фақат шуни айтишим мумкинки, сўнгги имтиҳондан яна Муқаддас тўрт олди, мен беш олиб чиқдим. Бунга Муқаддаснинг ўзи сабаб бўлди. Ўтган имтиҳонда унинг ўрнига кириб уч олганим унга жуда қаттиқ теккан экан, бу сафар менинг хоҳиш билдиришимга қарамасдан ўз навбатида кирди ва худди олдиндан кутгандек, тўрт олиб чиқди. У шундай руҳи тушиб, лаблари титраб чиқдики, йиқилибди деган хаёлга бориб шошиб қолдим. Лекин «тўрт» олганини эшитиб койиб бердим. Югуришиб келиб, қуршаб олган қиз- йигитлар ҳам уни уриша бошладилар: — Иккита тўртга шунча хафа бўласизми? — Сиз қўрқмасангиз ҳам бўлади, ўн саккиз у ёқда турсин, ўн етти бал олганларни ҳам қабул қилишади! — Сизни қаранг, мен тўрт олсам дўппимни осмонга отган бўлардим! Бу самимий гаплар Муқаддаснинг кўнглига таскин берди шекилли, мен имтиҳонни топшириб чиққанимда хийла ўзига келиб қолган эди. — Ана, мен нима деган эдим? — деди қошларини чимириб ва ҳаяжонли овозда давом этди. — Деканатга чиқдим. Қизларнинг гапи рост экан. Ўн саккиз бал олганларни қабул қилишимиз аниқ дейишди! — Энди кўнглингиз жойига тушдими? Муқаддас кулди. — Ҳали иншо нима бўлишини айтинг! Домла оғриб қолган эканлар. Бугун келибдилар. Натижасини тушдан кейин эшиттиришар эмиш, — деди у ва қўлидаги кичкина соатига кўз ташлаб қўшимча қилди: — Нима бўлса ҳам тезроқ эшиттириша қолишса бўларди. Кўчага чиқиб бир айланиб келишни таклиф қилдим. Муқаддас бу сафар одатдагидек ийманиб, тортиниб турмади. Аксинча севиниб кетиб: «Лимонад ичиб келамиз!» деди. Биз кўчага чиқдик-да, қуюқ соя тушган хиёбонлардан паркка қараб кетдик. Кўчада одам кўп эди. Ҳар қачонгидек улар бизга қараб ўтар, айниқса ёш йигитлар менинг рашкимни келтириб Муқаддасга суқланиб тикиларди. Шу рашкданми, ё Муқаддаснинг яқинлигиданми, билмадим, ўзимни худди ловиллаб ёнаётган гулханнинг таптида тобланаётгандек ҳис қилардим, аъзойи баданимдан ловиллаб ўт чиқиб борарди. Муқаддас эса (ажабо!) гўё ҳеч нарсани сезмас, у нимагадир севинар, ҳадеб кулар, юзлари гул-гул яшнаб, ўткинчиларнинг диққат-эътиборини яна ҳам ўзига тортар эди. Ундаги бу сабабсиз шодлик аста-секин менга ҳам ўтди-ю, кўнглимдаги ғашликни тарқатиб юборди. Иншонинг натижасини бир соатча айланиб қайтиб боришимиз биланоқ эълон қилишди. Биз борганда абитуриентлар аудиторияга тўпланиб бўлган эдилар. Ҳамманинг юзида ҳаяжон, аудитория сув сепгандек жим. Биз эшикдан кирган жойда, орқада тўхтадик. Аудиториянинг тўрида, кўндаланг қўйилган катта столнинг орқасида, иншо ёздирган ўша катта, дўнг бурнига олтин сопли кўзойнак қўндириб олган мўйсафид домла турарди. У худди бизнинг кириб келишимизни кутиб тургандек, кўзойнагини тўғрилаб қўйди-да, қўлига рўйхатни олди. Тўсатдан юрагим уришдан тўхтаб, нафасим қисилганини сездим, лекин домланинг: «Абдуллаева «беш» деган овози билан бирга гўё кўкрагимга оромбахш, хушбўй ҳаво қуйилиб енгил тортдим-у, ялт этиб қарадим; худди оқ дастурхонга қизил бўёқ тўкилгандек |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling