Microsoft Word mvmao uzk doc


8.4. Стресс ва уни бошқариш


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


180
8.4. Стресс ва уни бошқариш 
Стресс- инглизча (stress) сўзидан олинган бўлиб, асабийлик, кескинлик 
деган маъноларни англатади. 
Асабийлик турли жисмоний ва ақлий ишлар ҳаддан ошиб кетиши
хавфли вазият туғилган пайтларда, зарур чораларни зудлик билан топишга 
мажбур бўлганда вужудга келадиган руҳий ҳолатдир. Бундай ҳолатга тушган 
кишиларга нисбатан: “у асабийлашда” деб айтишади. Шу маънода асабий 
тушунчаси: 
• салга асабийланаверадиган, бўлар-бўлмасга қизишиб, тутақиб 
кетадиган, зардаси тез, жиззаки киши; 
• асабларнинг касаллиги туфайли юз берган, асаблар фаолиятининг
бузилганлиги натижасида юзага келган хасталик; 
• асабларнинг кўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳолат (жанжал, бақириқ, 
чақириқ) кабилар маъносида талқин қилинади. 
Канадалик буюк физиолог Ганс Сельс асабийлашишни одам ёки ҳайвон 
организмининг ҳарқандай таъсирга ўзига хос муносиб жавоб деб баҳолайди. У 
уч босқичга бўлинади: 
1. Бошланғич таъсиричанлик (эмоцнонал) туйғуси(ғалаён); аъзойи 
бадандаги кучларни сафарбарликка тортилиши; 
2. Қаршилик кўрсатиш босқичи. 
3. Толиқиш босқичи. 
Стресс-бу оддий ва кўп учровчи ҳолат. Қаттиқ безовта бўлиш, ҳаяжон ва 
уйқусизликдан биз ҳаммамиз уни сезамиз. Озгина стрессларнинг зиёни 
бўлмаслиги мумкин, аммо фавқулодда стресслар инсонга ташвиш келтириши
мумкин. Шунинг учун ҳар бир раҳбар ёки ходим: 
• йўл қўйилиши мумкин бўлган ва 
• ҳаддан ташқари асабийлашганлик даражасини билмоғи лозим. Нол 
ҳолатдаги асабийлашиш бўлиши мумкин эмас. Яъни асабийлашмайдиган киши
мутлақо йўқ. Танида жони бор эканми, ҳар қандай киши у ёки бу даражадаги 
асабийлик ҳолатига тушади. Аммо:
Ҳаддан ташқари асабийлашишдан қочиш керак. Унинг оқибати 
кутилмаган нохушликка олиб келади. 
Стрессга дучор бўлмаслик учун хайрли ишларни, масалан, маҳалла,
қариндош-уруғ, ишда ижодий ишларни кўпроқ қилиш керак. Сабр-қаноатли 
бўлиш, ҳар қандай мушкул вазиятга тайёр бўлиш, ўзини чалғитиш лозим. 
Машақатли меҳнатни яхши дам билан бирга олиб бориш, ҳеч бўлмаса бир оз 
ором олиш, тинчланиш керак. Ишда хушфеъл, тавозелик бўлиш, ўзаро ҳурмат, 
комил инсон бўлиш керак. 
Стерсснинг содир бўлишига асосан икки йўналишдаги омиллар сабаб 
бўлади. 
1. 
Ташкилий сабаблар: 
• иш фаолиятидаги ноаниқлик. 
• ҳаддан ташқари кўп иш ёки кам иш билан банд бўлиш. 


181
• қизиқмаган иш билан банд бўлиш. 
• иш шароитининг ёмонлиги. 
• демократлиштиришнинг устиворлиги ва ҳоказо. 
2. 
Шахсий, ички сабаблар: 
• физиологик сабаблар. 
• руҳий сабаблар. 
• оиладаги нохушликлар. 
• мансабга интилишдаги омадсизликлар. 
• таҳлика туғдирувчи сабаблар ва ҳоказо. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling