Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

узоқлашиш стратегияси маъқул стратегиядир. Чунки у томонларга 


178
тинчланишга, вазиятни яна бир бор фаҳмлаб олишга, англамоқга, оқибатда эса 
қарама-қаршиликка боришга, уни давом эттиришга ҳеч қандай асос йўқ деган 
хулосага келишига имкон беради. Агар зиддият объектив сабаблар туфайли
юзага келган бўлса узоқлашиш стратегияси ҳар иккала томонни мағбулиятга 
олиб боради. Чунки узоқлашиш даврида вақт чўзилади, низоли вазиятни 
чақирувчи сабаблар чуқурлашади, қисқаси яра газак олади. 
Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йўли билан 
низони бартараф қилишга қаратилган. Зиддиятли вазиятда қарама-қарши 
томонлар бир бирини хушмуомала бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, 
бир вақтнинг ўзида бирга сузаётган қайиқни қалтис тебратиш ярамаслигига 
чақиришади. 
Бундай усул иккала томондан биттасининг лавозим даражаси ёки мавқеи 
юқори бўлган ва у мазкур зиддият бўйича ўзини баҳслашишга тушишни лозим 
деб билмаган ҳолларда қўлланилади. Бунда зиддиятга тушишдан воз кечган 
томон мухолифига ўз истагига эришишга имкон берсада, иккала томон 
ўртасидаги даҳшатли чўғланиш сўнади ва келажакда ҳам яхши муносабат 
сақланиб қолишига эришилади. Шу тариқа ишонч орқали вазият силиқлашади. 
Мажбурлаш-бу томонлардан бирининг хоҳиш-иродасини, сўзини 
мажбуран зўрлаб қабул қилишдир. Сўзини ўтказмоқчи бўлган томон қарши 
томоннинг фикри билан ҳисоблашмайди, уни инкор этади. Бундай стратегияни 
қўллайдиган томон тажавузкорлик билан ўз хоҳишини қарши томонга 
мажбурлаб ўтказади. Бу усулни кўпроқ раҳбарлар қўл остида 
ишлайдиганларга нисбатан қўллашади. 
Мажбурлаш стратегияси ташаббусни буғади, корхонада “руҳий 
иқлим”нинг беқарорлигига олиб келади. Айниқса, бу усул юқори малакали
нисбатан ёш мутахасисларда нафрат уйғотади. 
Келишув. Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг энг муҳим 
шарти- бу муросага кела олишликдир. Келишув билан низоларни ҳал этиш бу
юқори баҳоланувчи стратегик усул бўлиб, бунда иккала томонни
қаноатлантирувчи ечимга келинади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling