Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

оқибатлар юзага келиши мумкин, яъни: 
• қониқмаганлик, мамнун бўлмаслик, норозилик; 
• ёмон руҳий ҳолат; 
• қўнимсизликнинг ошиши; 
• меҳнат унумдорлигининг пасайиши; 
• келажакда ҳамкорликнинг сусайиши; 
• ўзининг гуруҳига кўпроқ садоқат ва бошқа гуруҳлар билан рақобатни 
сусайтириш; 
• қарши томонни фақат “душман” деб гумонсираш, ўзининг мақсадини 
ижобий, қарши томоннинг мақсадини эса фақат салбий деб ўйлаш; 
• ҳамкорликка чек қўйиш ва қарама-қарши томонлар билан низога 
чиқиш; 
• ўзаро муносабат ва ҳамкорликни сусайтириб, адоватни, хусуматни 
кучайтириш; 


175
• урғуни ўзгартириш: диққат эътиборни кўпроқ реал муаммони ечишга 
эмас, балки низо жараёнида “ғолиб” чиқишга қаратиш. 
Бу оқибатлар фақат салбий томонга ишлайди ва низо етилмаган бўлса 
етилтиришга, 
тўхтаб 
турган 
бўлса 
қўзғатишга, 
жиддий 
бўлмаса 
жиддийлаштиришга, тўқнашиш эҳтимол бўлиб турган бўлса уни реалга 
айланишига хизмат қилади. Қисқаси, адоват тегирмонига сув қўяди. 
 
 


176
8.3. Низоларни бошқариш ва уларни бартараф қилиш йўллари 
 
Низоли вазиятларни бошқаришнинг бир қатор самарали усуллари 
мавжуд. Уларни қўйидаги икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин. 
1. Таркибий-ташкилий усулларга: 
• ишга бўлган талабни тушунтириш. 
• мувофиқлаштириш ва интеграциялаш. 
• умумташкилий комплекс мақсадлар. 
• мукофатлаштиришнинг таркибий тизимини такомиллаштириш. 
2. Стратегик усуллар: 
• узоқлашаш. 
• силлиқлашиш. 
• мажбурлаш. 
• келишув. 
• Муаммони ҳал қилиш. 
Таъкидлаганимиздек, раҳбар низоли вазиятларнинг келиб чиқиш 
сабабларини 
фақат 
кишилар 
харакатларидаги 
тафовутлардан 
деб 
билмасликлари керак. Албатта бу ҳам қандайдир аниқ ҳолатда низоли 
вазиятнинг вужудга келишида муҳим омил вазифасини бажариши мумкин. 
Аммо у таъсир этувчи факторларнинг фақат биттасидир. Шу сабабли раҳбар 
энг аввало низони келтириб чиқарувчи омилларнинг таҳлилини қилиши, 
сўнгра эса у ёки бу усулни қўллаш бўйича қарор қабул қилиши керак. 
Таркибий-ташкилий усулларга қўйидагилар киради.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling