Microsoft Word mvmao uzk doc


Ёпиқ низолар ўта хавфлидир


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ёпиқ низолар ўта хавфлидир. Бундай низоларни аста секин
белгиланган фурсатда портлайдиган минага ўхшатса бўлади. Агар низо ҳали 
“етилмаган” ёки уларни одамлар нигоҳидан ёширишса, бошқача қилиб 
айтганда низо кишилар “ичида” бўлса, билинки, бу ниҳоят хавфли ва уни 
бошқариш жуда қийин. 
Ёпиқ низолар кўпинча фитна, иғво, ҳийла, найранг, фисқ-фасод
шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади. Улар орага нифоқ 
солишга,бузғунчиликка қаратилган бўлиб, ёлғон-яшиқ, уйдирма, буҳтон гаплар 
мухолифлар учун асосий қурол вазифасини бажаради.
Очиқ низолар кўпинча нидо, чақириқ шаклида ривожланиши оқибатида 
вужудга келади. Улар очиқдан-очиқ чақириқ, товуш чиқариш, даъват этишда 
ўз ифодасини топади. Бунда бир гуруҳ ходимлар ўзларига қарама-қарши 
бўлган расмий ёхуд норасмий гуруҳларнинг манфаатини ўзининг манфаати 
томон буришга ҳаракат қилади. 
Характерига қараб низолар объектив ёки субъектив низоларга бўлинади. 
Объектив низоларга корхонанинг ривожланиш жараёнида юзага 
чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлиқ низолар киради. Бу 
низолар амалий низолар бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, раҳбарлик 
услубини такомиллаштириш, корхонада нормал “руҳий иқлим” ни яратиш учун 
хизмат қилади. 
Субъектив низоларга кишиларнинг у ёки бу воқеликка бўлган шахсий 
фикрларининг турличалиги оқибатида вужудга келадиган низолар киради. Бу 
низолар табиати бўйича ҳис-туйғуга, ҳиссиётга берилиш, қизиққонлик 
оқибатида юзага чиқади. Одатда бундай низолар бир-бирини руҳан 
сиғиштирмайдиган ёки бир-бирини тушунмайдиган, ёхуд тушунишни


171
хоҳламайдиган кишиларнинг қарама-қарши фикрлари оқибатида вужудга 
келади. 
Оқибат, натижасига қараб низолар конструктив ва деструктив низоларга 
бўлинади. 
Конструктив низолар корхонада мақсадга мувофиқ ўзгартиришлар
қилинишини, оқибатда эса низо чиқадиган объект (сабаб)ни бартараф этишни 
назарда тутади. Агар низо ҳеч қандай асосга эга бўлмаса, унда бу низо
деструктив низо деб юритилади. Бундай низолар ходимлар ўртасидаги 
муносабатларни барбод этади, сўнгра ишлаб чиқариш жараёнини, 
бошқарувчиларни издан чиқариш пайида бўлади. 
Шуни назарда тутиш керакки, ҳар қандай конструктив низо, агар ўз 
вақтида унинг олди олинмаса, деструктив низога айланади, яъни кишилар бир-
бирига нисбатан нафратларини намойиш этиш, бўлар-бўлмасга тирноқ 
остидан кир излаш, ҳар бир сўздан илгак топиш, атрофдагиларнинг қадр 
қийматини ерга уриш, ўзининг фикрини зўрлаб тиркаш, етилган муаммоларни 
ҳал қилишдан бош тортиш ҳаракатида бўлаверадилар. 
Аксарият ҳолларда конструктив низоларнинг деструктив низоларга 
айланниши низо қатнашувчиларининг шахсий хислатлари билан боғлиқ 
бўлади. Мутахассислар кишилар ўртасида ортиқча нидоларни тарқатишга 
сабабчи бўлувчи олти тоифадаги “низоли” шахсларни ажратишади: 


172
* Намойишкорона шахс. Булар ҳардоим диққат марказида бўлишга 
интиладилар. Ҳар қандай эҳтиросли баҳсларнинг ташббускоридирлар. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling