Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Формал гуруҳ
Шахслар ўртасидаги низо кўп ҳолларда уларнинг у ёки бу масалага
бўлган нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, раҳбарлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш, ходимлар билан раҳбар ўртасида эса иш шароитини қониқарсизлиги кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин. Бир лавозимга икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб чиқиш ҳоллари бўлади. Шахслар тўқнашуви ҳам шахслар аро низо туфайли бўлиши мумкин. Зеро, ҳар хил тоифа, феълдаги одамлар ҳамма вақт ҳам бир-бирини тушунавермайди. Гарчи бир кўринишда бизга шундоқ туюлсада, шахслар аро низоларнинг 75-80 фоизи моддий манфаатдорлик замирида содир бўлади. Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар одатда айрим шахснинг у ёки бу нарсага нисбатан бўлган фикрининг ёки манфаатининг гуруҳ фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади. Айтайлик, у ёки бу доцентнинг ўзининг асосий иш жойидан ташқари пул топиш мақсадида бошқа 2-3 жойда, шу жумладан, фирмада ишлаётгани умум кафедра манфаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси унинг шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни қотираолмай, ўлда-жўлда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай қарама-қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Худди шундай ҳолат раҳбарнинг бирор бир бўлим ходимларига нисбатан қўллаган но ўрин жазоси раҳбар билан гуруҳ ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин. Аҳолида шахснинг гуруҳ билан тўқнашуви ҳам алоҳида шахс ва гуруҳ ўртасидаги келишмовчилик оқибатида бўлади. Масалан, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўлларидан бири унинг нархини нисбатан пасайтириш йўлидир. Бу масалани корхона мажлисида муҳокама қилиш жараёида бир гуруҳ ходимлар бундай йўл корхона зиммасига юклатилган режани бажарилишига имкон беришини айтса, бошқа бир ходим бундай йўл маҳсулот сифатининг пасайишига, унинг устига устак ҳозирги ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг сифати шундоқ ҳам рақобатдош корхоналарда 169 ишлаб чиқарилаётгн айнан шундай турдаги маҳсулот сифатидан паст эканлигига шама қилиб, бу йўлнинг нотўғрилигини исботламоқчи бўлади. Бу ерда бир гуруҳ ходимларнинг фикри аълоҳида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай ҳолат ҳам низо келиб чиқиши учун сабаб бўлади. Ҳар бир ишлаб чиқариш жамоасида ходимларнинг ўзаро муносабати икки таркибий доирада: • формал (ёки расмий) ва • ноформал (ёки норасмий) доирада амалга ошади. Формал гуруҳ Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling