Microsoft Word mvmao uzk doc
-мавзу. Низо ва стрессни бошқариш
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқариш жараёнида низо
8-мавзу. Низо ва стрессни бошқариш
8.1. Низо, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари Ўзбек тилининг изоҳли луғатида низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади: “Низо- бу ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабат; ихтилоф, нифоқ”. Адоват, ихтилоф, нифоқ туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида ўйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчлик, тортишув каби нохушликларни назарда тутишади. Бошқариш жараёнида низо-бу раҳбар, ишчи ва бошқа ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга келаолмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир. Ишлаб чиқаришдаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги “руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар қўнимсизлигини кўпайтиради. Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, меҳнат жамоаларини бошқаришни, кадрлар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим. Низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча ҳолларда низонинг сабаблари ҳамда уни вужудги келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим. Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак. Социологлар тадқиқотларининг кўрсатишича, “руҳий иқлим” яхши бўлган ҳамда интизом анча юқори бўлган жойда фақат иқтисодий кўрсаткичлар юксак эмас, балки низолар ҳам анчагина кам, ходимларнинг ўз меҳнатидан катта қониқиш олаётгани кўзга ташланиб туради. Ходимлар норозилиги юксак талабчанлик ва ишлаб чиқаришнинг баъзи жиҳатларини яхшилиш, бу билан меҳнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга ҳам эга бўлиши мумкин. Жамоа аъзоларининг принципиаллиги ҳамда камчиликлар билан муроса қилмаслик истаги жамоанинг юксак фаоллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади. Ишлаб чиқаришда низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Улардан: • меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликларни; • ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани; • ёмон меҳнат шароитларини; • меҳнат ҳақидаги қонунларни бузишни; • раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини; • ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling