Microsoft Word mvmao uzk doc


 Мотивлаштириш юзасидан раҳбарга маслаҳатлар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 
4. Мотивлаштириш юзасидан раҳбарга маслаҳатлар 
Америкалик 
менежерлар 
ходимларнинг 
ташаббусини 
доимо 
рағбатлантириб туриш мақсадида қўйидаги 100 маслаҳатни беради.
7
1. Янгиликлар қўллаб-қувватланиб, рағбатлантириб бориладиган вазият 
яратиш учун масъулиятни ўз юустингизга олинг. Қўл остингиздагилар 
Сизни нечоғлиқ қўллаб-қувватлашмасин, Сиз ўзингизнинг ишончингиз ва 
ташаббусни рағбатлантиришдан манфаатдорлигингизни ифода қилган 
тақдирдагина уларнинг намоён бўла бошлайди. 
2. Топқир бўлинг. Меҳнатни доим ташкил этишнинг янги шаклларини изланг 
ва ходимлар ўртасида ўззаро ижодий ишларни авж олдиришга ҳаракат 
қилинг.
3. Ташкилий ишлар маданиятига, ташаббусни бўғиб, чеклаб қўядиган 
одатдаги расм қоидаларга ўз диққатингизни жалб қилинг. 
4. Ижодий вазият ўз-ўззидан юзага келмаслигини эсда тутинг. Бунинг учун 
сиз тегишли замин яратишингиз лозим. 
5. Қўл остингиздаги кишилар ўз фикрлари ва билган нарсалари тўғрисида 
бир-бири билан, сиз билан ўртоқлашишни истайдиган бўлишлари учун 
очиқ кўнгиллилик ва эркинлик ваззиятини яратинг. Бошлиқлар билан 
бўйсинувчи кишилар ўртасида бўладиган тафовутни бўрттириб 
кўрсатадиган бўлсангиз, яккаланиб қоласиз. 
6. Бошқаришнинг ўз умрини яшаб бўлган эски услубидан воз кечинг. Майда-
чуйда нарсаларга ҳам оталик қилаверманг.
7. Бефарқлик ва ҳатто қаршиликка ҳам дуч келиб қолишингиз мумкинки, 
бэунга тайёр туринг. Ишнинг фойдаси учун ижодий ташаббус кераклигини 
изчиллик билан тушунтириб бориш йўли билан буларни аста-секин енгиб 
ўтиш мумкин. 
8. Янги ваззифаларни аниқ-равшан, тушунарли ва яққол қилиб таърифлаб 
беринг. Уларнинг қандай адо этилаётганлигини доимо назорат қилиб 
боринг. 
9. Ижодий равишда ёндошишни талабқиладиган вазифаларни алоҳида 
кўрсатиб ўтинг. 
10. Қимматли ресурсларни, одамларнинг вақти ва куч-қувватларини 
сарфлайдиган, лекин бизнесингизнинг ривожланишига ёрдам бермайдиган 
эски маҳсулотлар, хизматлар, чора-тадбирдлардан воз кечинг. 
11. Вақт ва ресурсларни янгиликларни жорий этиш талаблларига мос 
равишда тақсимланг. 
7 Самыгин С, Столяренко Л. Менеджмент персонала. Ростов на Дону. “Феникс”, 1997,стр.168-175 


154
12. Ўз қўл остингиздаги ходимларни янги ғоялар ва илғор тажрибани кўпроқ 
татбиқ этадиган бўлишига ўргатиб боринг. 
13. Ўз ходимларингизнинг шахсий хусусиятларини билиб олинг ва ҳисобга 
оладиган бўлинг. Ҳар бир кишининг қобилиятларини алоҳида баҳоланг. 
Ходимга ўз соҳасининг эксперти деб муомила қилинг. 
14. Мақсад ва вазифаларни шу тариқа шакллантирингки, токи улар мазкур 
ишларни бажаришда қатнашадиган ходимларнинг шахсий манфаатларига 
имкони борича кўпроқмос келадиган бўлсин. 
15. Ходимнинг ўз қадрини билишига ва олдинга қўйилган вазтифани 
уддалашга бўлган истагини қўллаб-қувватлаб боринг. 
16. Ходимларнинг ўз шахсий фазилатлари ва билимларини намоён 
қилишлари учун ҳамма имкониятларни яратиб беринг. Киши нечоғлик 
кўпроқ билимдон бўлса, меҳнатга рағбати, ўзига ишонч билан қараб 
мустақил ишлай олиши, меҳнатининг қадри шунча юқори бўлади. 
17. Ходимларнинг касбий манфаатлари доирасидан четга чиқмайдиган 
лойиҳаларни афзал билинг. 
18. Ходимларингизга шундай ишни топширингки, токи бу ишни бажариш 
ўша ходимларда шахсий қаноат ҳиссини ҳосил қилсин. Бусиз улар ишга 
чинакам қизиқиш билдирмайдилар. 
19. Ташаббускор ижрочиларгпа улар худди аввалги сафарбгидек яхши 
рағбатлантирилади деб кафолат беринг. 
20. Қўл остингиздаги кишилар янги вазифани ўз касб маҳоратларини синов 
усули деб билишлари учун уларга ёрдам беринг. Бу нарса уларни ишга 
қизиқтиради ва қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради. 
21. Ижодий фаоллик кўрсатадиган ходимларгина мансаби ортишига умид 
қила олади деб ҳаммани ишонтиринг. 
22. Плюрализмни қўллаб-қувватланг. Танлаболган иш услубингиз энг яхши 
услуб деб ўйламанг. 
23. Плюрализмни қўллаб-қувватланг. Танлаб олган иш услубингиз энг яхши 
услуб деб ўйланманг. 
24. Билиб олингки, бошчилик қилиб боришнинг табиатан ҳар хил одатларга 
бир хилда мос тушадиган усули, бошқаришнинг универсал, усули йўқ. 
Яхши бошлиқ – керак пайтда юбошқаришнинг ё либерал ёки демократик 
усули ёки авторитар усулини танлаб оладиган яхшигина психолог кишидир. 
25. Муаммоларни ижодий йўл билан хал этиш учун меҳнат ресурслари ва 
моддий ресурслардан фойдаланишнинг мумкин қадар кўпроқ усулларини 
қўлланг. 
26. Жами куч-ғайратни пировард натижага эришишга қаратинг. 
27. Вазифани бошқа ходимлар билан биргаликда белгилаб олинг. Бу нарса 
уни бажаришнинг энг яхши дастурини ишлаб чиқишга ёрдам беради. 
28. Муаммони ҳал қилишнинг ўзига хос усули топилмагунча унинг устида 
қайта-қайта бош қотириш холларини рағбатлантириб боринг. 
29. Юксак, лекин оқилона иш андозаларини белгиланг. Аммо энг олижаноб 
мақсадлар ҳам ташкилотнинг техник ва молиявий имкониятлари 
доирасидан ташқарига чиқмайдиган бўлиши лозимлигини ёдда тутинг. 


155
30. Иш сифатига қуйиладиган талаблар унинг барча босқичларига сингиб 
кетадиган бўлишига эришинг. 
31. Меҳнат интизомига риоя этилишини назорат қилиб бормасдан илож йўқ, 
лекин меҳнат интизоми ҳар бир ходимнинг масъулиятни сезиши ва уни 
интизомга ўргатиб борадиган бўлиши керак. 
32. Турли ходимлар ўзларининг ижодий қобилиятларига қандай баҳо бериши 
ва шуц қобилиятларини уларнинг ҳар бири қай тариқа намоён қилмоқчи 
эканликларини уйлаб кўринг. Ҳар бир ташкилотда ташаббуускорр, 
ишбилармон одамлар бўла ди. Шуларнинг орасидан ўзига хос ечимларни 
қидириб топишда ёрдам бера оладиган “онгли командалар” тузинг. 
33. Ижод қилишга табиатан лаёқатли кишиларни изланг, қўллаб-қувватланг 
ва рағбатлантириб боринг. 
34. Вазифани аниқ-равшан қилиб ўртага қўйинг ва кутиладиган натижани 
тахминан тасвирлаб беринг. Ишнинг биринчи галдаги йўналишини 
белгилаб беринг. §оя муаллифларини шу ғояни амалга оширишга доир 
ишга жалб этинг. 
Бой тажрибага эга бўлган, ғоялар бериб тура оладиган ёки қандай бўлмасин 
бирор муаммони ўзига хос услубда тасаввур эта оладиган бошқа 
мутахассисларни ҳам ишга жалб этинг. 
35. Рахбарликни тўғридан-тўғри тазйиқ ўтказиш ва буюриш йўли билан эмас, 
балки ишонтириш ва билвосита рағбатлантириб бориш йўли билан амалга 
оширинг. Вазифанинг аниқ доираларини белгилаб бееринг ва уни адо 
этишнинг муқобил вариантларини бемалол қўлланиш учун имкон 
қолдиринг. 
36. Кишиларнинг кўпроқ фикр қилиб, ўйлаб кўришлари мумкин бўлиши учун 
мууаммони энг бошиданоқ кенг қилиб таърифлаб беринг. 
37. §оя туғилиб, пишшиб етиладиган бўлиши учун етарлича вақт ажратинг. 
38. Ходимнинг ўз ишида кўпроқ эркинлик билан ва мустақил бўлиб ишлаши 
учун имкон беринг. Жуда бўлмаганда ихтисослашиши керак бўлган 
соҳасини уларга белгилаб беринг ва қулай пайти келганда ҳар сафар бу 
соҳани кенгайтириб боринг. 
39. “Авраллар” бўлишига ва ходимларни ниҳоятда шошилинч масалалар 
билан банд қилишга йўл қўймаслик учун ҳаракат қилинг, чунки бундай 
масалалар муқаррар равишда чиллаки ечимларга олиб боради. 
40. Ишни шундай ташкил этингки, ижодий фаоллик кўрсатадиган кишилар 
тез-тез янги вазифалар олиб турмайдиган бўлсин. Ўйлаб кўриш учун уларга 
вақт зарур бўлади. Шу билан бирга уларга битта муаммо устида кўп вақт 
сарфлашга йўл қўйманг. 
41. Ижодий фаоллик кўрсатадиган ходимларга ташкилий жиҳатдан қэулай 
шароитлар яратиб беринг ва уларни ҳаммадан муҳим бўлган мураккаб 
ишни бажарувчи ходимлар сифатида ҳар томондан рағбатлантириб туринг. 
42. Қўл остингиздаги кишилар муаммони ижодий равишда ҳал қилишда 
ўзларига зарур ресурсларни, ахборотни ола биладиган, экспертлар фикрини 
била оладиган бўлиши тўғрисида қайғуринг. 
43. Ишга доир ўйинларни рағбатлантириб боринг. Фикр қилиб, эркин 


156
мулоҳаза юритиш, ҳаёл суриш, тасаввур қилиш-ижодиётнинг асосидир. 
44. §ояни бирдан инкор қилмасдан, балки олдин унинг оқилона маъносини 
қидириб кўришга ўзингизни ва бошқаларни ўргатиб боринг. Биринчи 
қарашда одам ғоянинг фаззилатларидан, одатда 10 фоизини пайқаб олади ва 
айни вақтда 90 фоизини назардан қочириб қўяди. 
45. Жамоада ўзаро ҳурмат ҳукм сурадиган ва рақиблик, гумонсираш, 
ишончсизлик имкони борича камроқ бўладиган вазият қарор топишини 
назорат қилиб боринг. 
46. Бош қотириб ўжйлаб кўриш учун бир ёки бир неча киши алоҳида 
ўтириши мумкин бўлиши учун махсус хона ажратинг. 
47. Оқилона қилинадиган таваккални рағбатлантириб боринг. Бусиз 
янгиликлар яратиш ва уларни ҳаётга жориш этишни хаёлга ҳам келтириб 
бўлмайди. 
48. Бошқаларнинг хато ва камчиликларига катта сабру-тоқат билан қаранг. 
49. Ҳаддан ташқари қаттиқ жазо берманг. Жазонинг қаттиқлиги бериладиган 
рағбатдан кўра аксари бир неча баробар ортиқ бўлади. Шуниси ҳайрон 
қоларлики, баъъзан йўл қўйилган хато учун бериладиган жазо ҳееч нарса 
қилмай, бекор ўтирганлик учун бериладиган жазодан кўра ортиқроқ бўлади. 
Шу билан бирга киши бир марта қоқилса борми, ўзининг қобилиятларига 
ишончини йўқотиб қўйиши мумкин. Эришилган ютуқ ва муваффақиятлар 
учун рағбатлантиб боринг ва камччиликларни имкони борича сезмагандек 
бўлиб кетаверинг. 
50. Ўзига хос янги бир ғоя батамом барбод бўлса, бунинг учун азобланишдан 
қўрқиш одатини йўқотиб боринг. 
51. §оя манзур бўлмаган ёки ишлаб чиқилмайдиган бўлса, бу гап унинг 
батамом барбод бўлганини билдирадиган гап эмаслигини тушуниб олишга
ҳамиша имкон беринг. Қилинган хатти-ҳаракатларнинг ҳаммаси чиппакка 
чиқди деган гап ижод кишиси учун ҳаммадан ёмон. 
52. Хато қилишга йўл қўймаслик учун тиш-тирноғи билан ҳаракат қиладиган 
раҳбарлар кўпинча “бургага аччиқ қилиб кўрпани ҳам куйдиришади”. 
Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling