Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- У(игрек) назариясида
Х(икс)
назарияси бўйича ишчилар ишлашни хоҳламайди, жавобгарликдан қочади, улар табиатан ялқов, ишёқмас бўладилар. Шу боис уларни доимо туртиб, мажбурлаб, назорат қилиб, жазо билан қўрқитиб туриш керак. Шундагина улар корхона учун яхши ишлайдилар. У(игрек) назариясида кишиларга ишониб, қобилиятларини ривожлантириб, улар ўзларининг фойдалилиги ва муҳимликларини ҳис қилишса, ишдан қониқиш ҳосил қилишса, шундагина корхонага катта фойда келтириш мумкин дейилади. Бу назария ходимнинг ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилишига ҳамкорлик кўрсатувчи: • хизматларнинг тан олиниши; • хизматдаги ўсиши; • малакасининг ошиши; • масъулиятнинг юқорилиги каби омилларни мотивацияга даъват этувчи омиллар деб талқин қилади. Бу назарияга биноан бошқарувчи кўрсатма берибгина қолмай, ҳар бир кишининг қобилиятини ишга йўналтиради. Ишнинг кўзини билган раҳбар ўз бўйсинувчиларига ваколатлар ва қабул қилинган қарорларни бажаришда эркинлик беради. Умуман раҳбар олдида қўйидаги икки мақсад туриши керак: • мотивация воситаларини яхшилаш йўли билан бўйсинувчиларнинг норозилик даражасини пасайтириб бориш; • ходимларнинг ташаббусини уйғотадиган мотивациянинг кучли воситаларини қўллаб, уларнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириш. Мотивациянинг ана шундай восита (регулятор)ларини қўйидаги жадвалда келтирамиз. 151 Мотивация регуляторлари Ишчи кучи • ихчам иш жойи • шовқиннинг паст бўлиши • эргономика, дизайн ҳолати • тоза, озодалик даражаси • ошхонанинг мавжудлиги ва ҳ.к. Рағбатлантириш • яхши иш ҳақи • меҳнатига яраша адолатли рағбатлантириш • мукофот, дивидендларни бериб туриш • социал шароитларни яратиш (уй-жой, боғча, тиббий хизмат, текин овқатланиш, спорт ва маданий ҳордик) Хавфсизлик • корхонага зарурлигингизни ҳис этиш; • ҳурмат, касбдошлар ва раҳбарлар томонидан тан олиниши • жамоага бўлган яхши муносабат* Шахсий ўсиш, юксалиш • ўқиш учун имконият; • амалга кўтарилиш имконияти; • масъуллик ва таъсир кучининг ўсиши; • ташаббус, ўзини кўрсатиш ва синаш имконияти. Дахлдорлик ҳиси • ишингизнинг фойдалигини ҳис этиш • корхона фаолияти, режалари ва истиқболи ҳақида ахборотларга эгалигингиз; • раҳбарият томонидан ходимлар фикрини ҳисобга олиши; • ҳамкорликда қарорнинг қабул қилиниши. Қизиқиш ва ундаш • мароқли, қизиқ, завқли иш • маҳоратни ўстиришни талаб қилувчи мураккаб иш • юксалувчи масъулият • рақобатга чорловчи самара • мароқли ва мураккаб мақсад Мувоффақиятга интилувчи раҳбар ана шу регулятор ва омилларга асосланиб ўз ишончи билан бошқаларга етакчи бўлиб, улар орқали хизмат кўрсатадиган мижозларни ғалабага ишонтиради, атрофига истиқболли ходимларни йиғиб, уларнинг хурматини қозонади, қўл остидагиларни севади, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб тушунади, ишни юқори даражада бажаришга тадбиркорлик билан киришади. Умуман меҳнат натижаларини рағбатлантиришда мотивациянинг қуйидаги иқтисодий ва ноиқтисодий усуллари қўланилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling