Microsoft Word mvmao uzk doc


 Рағбатлантириш ва жазо стратегияси


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1. Рағбатлантириш ва жазо стратегияси, яъни, кишилар мукофот олиш 
учун ишлайдилар: 
• ким кўп ва яхши ишласа, унга яхши тўланади; 
• ким ундан кўп ишласа шунчалик кўп тўланади; 
ким сифатсиз ишласа, у жазоланади. 
2. Иш орқали мотивлаштириш: ходимга уни қониқтирадиган ишни 
берсангиз бас, ижро этиш сифати юқори бўлади.
3. Менежерлар билан доимий алоқада бўлиш стратегияси: 
бўйисинувчилар билан бирга мақсадни аниқлаб олиш, унга ижобий акс 
алоқага имкон бериш, ҳатоки у тўғри ёки нотўғри ёхуд янглишган 
ҳолларда ҳам. Бу мотивлаштириш модели раҳбар билан ходим 
ўртасидаги муносабатни таҳлил қилиш ва унга устуворлик беришга 
асосланади.
Мотивлаштиришнинг қўйидаги усуллари қўлланилади: 


146
• пулни рағбатлантириш ва мукофотлаш сифатида ишлатиш; 
• жазолаш; 
• рақобатни кучайтириш; 
• иш орқали мотивлаштириш; 
• ютуқни тан олиш ва тақдирлаш; 
• ходимларни ўқитиш ва юксалтириш; 
• салбий таъсирни чеклаш ва меъёрлаш; 
• гуруҳ меҳнатини мукофатлаш ва рағбатлантириш; 
• ходимларни бошқариш ишларига жалб этиш ва ҳ.к.
Қайд қилинган усуллар моҳияти мотивлаштиришда турличадир.


147
7.3. Мотивлаштириш назариялари 
 
Америкалик руҳшунос Абрахам Иаслоу ХХ асрнинг 40-йилларида 
ўзининг эҳтиёжлар устунлиги назариясини яратиб, кишилар ўз мотивлари 
жараёнида эҳтиёж ва қизиқишнинг 5 турига таянадилар деди.
Биринчи ўриндаги эҳтиёжлар - бу базис эҳтиёжлар, яъни, яшашни 
таъминлаш учун зарур бўлган эҳтиёжлар. А.Маслоунинг фикрича, инсон энг 
аввало ана шу базис эҳтиёжларини қондириш учун ишлайди. базис эҳтиёжлар, 
яъни озиқ-овқатга, кийим-кечакка, уй-жойга, уйқуга блган эҳтиёж қондирилган, 
бошқа даражадаги эҳтиёжлар ҳам аста-секин аҳамият касб этиб боради.
Масалан, хавфсизликка, яъни тинчлик, тартиб, ҳимояга бўлган эҳтиёж 
ҳам бирламчи босқичдаги эҳтиёжнинг янги даражасидаги заруриятдир. Бирон
ижтимоий гуруҳда бўлиш, бошқа кишилар билан алоқага киришиш эҳтиёжи 
иеархиянинг учунчи бўғинига киради. Бу гуруҳдаги эҳтиёжларни социал 
эҳтиёжлар деб ҳам юритилади. 
Ҳурматга бўлган эҳтиёж эҳтиёжлар пирамидасининг тўртинчи бўғинини 
ташкил қилади. Бу эҳтиёжлар кишининг бошқалар томонидан тан олинишига 
бўлган эҳтиёж, яъни мавқе, нуфуз, шон-шуҳрат, муваффақият, диққат-эътибор. 
Ўзлигини исботлаш эҳтиёжи, яъни Маслоу иерархиясидаги энг юқори даража 
яширин имкониятларнинг ҳақиқатга айланиши, нимага эришиш мумкин бўлса 
шунга эришиш. Бу эҳтиёжлар шахснинг ўсишида ўз аксини топади. 
А.Маслоу, одамлар- бу қонмаган эҳтиёжларини қондиришга интилуви 
“очкўз махлуқ” лардир, деган эди. 
Бирламчи эҳтиёжлар қондирилгач бошқа заруриятлар кишиларни юқори 
даражадаги эҳтиёжларга қараб ҳаракат қилишга мажбур қилади. Хўш, бу 
эҳтиёжларни қондириш учун раҳбар қандай усул ва ёндошувларни қўллаши 
керак. Шуларнинг айримларини қуйидаги жадвалда келтирамиз.


148

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling