Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Эҳтиёжлар устунлиги назарияси ҳам раҳбарлардан бошқаришни фақат 
эҳтиёж ва қизиқишлар воситасида, яъни 3-ёндошув орқали амалга оширишни 
талаб қилади. Чунки бошқа (1,2 ва 4) ёндошувлар қарши ҳаракат бўлиб, 
ходимлар ва жамоа билан раҳбарият ўртасида ихтилофларга олиб келиши 
мумкин. 
 


145
7.2. Мотивлаштириш моделлари ва стратегиялари 
Мотивлаштириш назариясига асосланиб унинг турли моделлари ишлаб 
чиқилган ва амалиётда қўлланиб келинмоқда. Уларнинг асосийлари 
қўйидагилардир:
• оқилона (рационал) модел; 
• инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели; 
• комплекс мотивлаштириш модели. 
Оқилона (рационал) модел қўйидаги схемага эга. 
Бу ерда кишиларни мотивлаштириш учун молиявий дастак мукофот ва 
жазо қўлланилади. Бу “ширин кулча” ва “қамчи” тактикасидир. Баъзи 
ҳолларда бундай ёндошиш тўғри бўлар, аммо унинг самараси жуда қисқа 
бўлади. Бошқа ҳолларда эса у кишилар ўртасидаги муносабатга путур етказиб 
ўзоқ муддатга зарар етказиши мумкин.
Инсоний муносабатларни мотивлаштириш модели қўйидаги схемага 
эга.
Бу моделнинг муаллифи америкалик руҳщунос Эмирсон Майо бўлиб, 
унинг негизида қўйидаги ғоя ётади:
Ички омиллар: шуҳрат топиш, ижрони яхшилаш ва социал эҳтиёжларни 
қондириш ишдан қониқишга олиб келади. Ишдан қониқиш эса меҳнат 
унумдорлигини оширади. Бундай ёндошув энг муҳим ташқи омилни, яъни иш 
ҳақини инобатга олмайди. Гуёки “мамнун (эҳтиёжи қондирилган) киши - бу 
унумли (самарали ишлайдиган) киши эмиш. Бундай ўйлаш, албатта, нотўғри ва 
соддаликдир.
Ўз-ўзини мукаммаллаштиришни мотивлаштириш модели қўйидаги 
схемага эга. 
Бу модел Маслоу ва Хецберг ёндошувларига асосланган бўлиб, узоқ 
муддатли мотивацияни таъминловчи омиллар сифатида нафақат ички омиллар, 
шунингдек ташқи омиллар ҳам муҳим деб қаралади.
Мотивлаштириш стратегиясини танлашда учта ёндошув мавжуд: 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling