Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

ходимларнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятидаги маъмурий 
жиҳатдан мустаҳкамланган расмий алоқаларини кўрсатиб беради. Формал 
гуруҳ кишиларнинг лавозим бурчларидан келиб чиқувчи ўзаро
муносабатларига кўра белигаланади. 
Ноформал гуруҳ шахсий симпатия ва антипатиялар асосидаги 
норасмий муносабатларни, манфаатларнинг умумийлигини, характерларнинг 
ўхшашлигини, ўзаро бир-бирини тушунишни ифодалайди. 
Ҳар иккала гуруҳ доимо бир-бирига таъсир қилиб туради ва шу жараёнда 
низоли ҳолатлар ҳам вужудга келиб туради. 
Гуруҳлараро низоларга: 
• бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги; 
• маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги; 
• бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги; 
* бўлимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар мисол бўлаолади.
Бу турдаги низолар айниқса чизиқли бошқарув гуруҳлари билан штабли 
бошқарув гуруҳлари ўртасида содир бўладиган низоли вазиятларда яққолроқ 
кўринади. 
Штабли бошқарув гуруҳларида банд бўлганлар одатда чизиқли бошқарув 
гуруҳларида банд бўлганларга қараганда ёш ва иқтидорли кишилар бўлади. 
Улар кўпинча кўча сўзлари билан муомала қилишни хуш кўрадилар. Бу эса 
гуруҳлар ўртасидаги муомалани жиддийлаштиради. Чизиқли раҳбарлар 
ахборотларни олиш нуқтаи назардан штабли раҳбарларга тобъе эканликларини 
пеш қилиб, улар берган тавсияларини рад этишлари мумкин.
Экстремал шароитда чизиқли раҳбарлар штабли раҳбарлар томонидан
қилинадиган тавсияларнинг шундай вариантини атайлаб танлайдиларки, бу
вариант пировард натижада мазкур ишнинг барбод бўлишига сабаб бўлади. Бу 
ҳаракат мутахассисларни “ўз ўрнига қўйиш”, ёки ўч олиш мақсадида қилинган 
ҳаракат бўлади. Бундан ғазабланган штабли раҳбарлар чизиқли раҳбарларни 
ахборотга кириб боришини янада қийнлаштириб уларни ўзларига тобъелигини 
кучайтиради.
Бундай ҳолларда низоли вазиятга шароит туғилади ва бора-бора у пишиб 
тўқнашиш содир бўлади. 
Бир корхона доирасида унинг бўлимларининг мақсадлари бир бирига 
мос тушмаслиги сабабли ҳам низолар тез-тез чиқиб туради. Масалан:


170
• корхонанинг муайян бўлими ўзининг маҳсулотларини четга сотиб 
юқори фойда олишни, шу корхона доирасидаги бўлимларга паст 
нархда сотиб фойда олишдан афзал кўради; 
• кундузги сменада банд бўлган тиббий ходимлар ишчиларга хизмат 
кўрсатиш даражаси паст бўлагнлигидан кечки сменадаги банд бўлган
тиббий ходимлар устидан шикоят қилишлари мумкин ва аксинча; 
• товарларни сотиш бўлими истеъмолчиларнинг талабини қондириш 
учун ҳар доим омборда кўпроқ товар ғамламасининг етарли бўлишини
хоҳласа, ишлаб чиқариш бўлими эса бундан манфаатдор эмас, чунки 
бундай иш тутиш ишлаб чиқариш харажатларининг ошишига, бу эса 
ўз навбатида маҳсулот баҳосининг ошишига олиб келади. 
Гуруҳлар аро низолар ўз табиатига биноан аралаш низолардир. Чунки 
уларнинг вужудга келиши барча юқоридаги низо турларининг таъсири остида 
бўлади. 
Мавҳумлигига қараб низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда бўлиши 
мумкин. 
Очиқ низолар одатда қарама қарши томонларнинг кўз олдида, тўғридан 
тўғри вужудга келади. Улар тўқнашиш содир бўлгунга қадр тўлиқ етилган 
бўлади. Бундай низолар раҳбарият назорати остида турганлиги сабабли 
корхона учун унчалик хавф туғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling