Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 * Кибри ҳаволи шахс. Булар: 
ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар; 
ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар; 
ўзларининг ҳатти ҳаракатига танқидий нуқтаи назардан 
қарамайдилар; 
жиззаки, териси юпқа, салга хафа бўладилар; 
атрофдагиларга ёвузликни қовуштириб тарқатадилар.  
 * Жиловсиз шахс.  Булар: 
ўз ўзини жуда ҳам суст назорат қиладилар 
беихтиёр ҳаркатлари билан ажралиб турадилар; 
тажавузкор бўладилар; 
ҳеч ҳам тушуниб бўлмайдиган кишилардир. 
* Ўтааниқ шахс. Булар: 
ортиқча талабчан бўладилар; 
ҳардоим шубҳада бўладилар; 
ваҳимачи бўладилар; 
икр-чикирга берилувчан бўладилар. 
* Мақсадга йўналтирилган шахс. Булар: 
низони ўзларининг шахсий манфаатларини амалга оширишда қурол 
сифатида кўрадилар; 
ўз манфаати йўлида атрофдагиларга қаллоблик қиладилар, найранг
ишлатадилар. 
* Низосиз шахслар. Булар ўзларининг ҳаракатлари билан кўнглини 
топиши биланоқ янги низоларни ижод этадилар. 
 


173
8.2. Низо жараёнидаги босқичлар ва оқибатлар 
 
Низонинг келиб чиқиши ва тўқнашишнинг содир бўлиши бир бутун 
жараён бўлиб, бу жараён қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 
1. 
Низоли вазият. 
2. 
Низо сабаблари. 
3. 
Низонинг кенгайиб кетиш мумкинлиги. 
4. 
Вазиятни ўз вақтида сезиш-низо келиб чиқмайди. 
5. 
Низо келиб чиқади. 
6. 
Низони бошқариш. 
7. 
Функционал ва дисфункционал оқибатлар. 
Бу жараёнининг биринчи босқичида низо чиқиши учун вазият туғилади, 
яъни томонлар манфаатларининг қарама-қаршилиги объектив равишда намоён
бўлади. Аммо очиқдан очиқ тўқнашув содир бўлмайди. Бундай ҳолат ҳар 
иккала томон ташаббуси билан ёки “меросдан” қолган низонинг таъсир остида 
вужудга келиши мумкин. 
Низоли вазиятни объектив равишда вужудга келишига бевосита қарама 
қарши турувчи томонларнинг ўзлари ёки уларнинг мухолифлари сабабчи
бўлиши мумкин. Улар турлича даража(ранг)га эга бўлган томонлардир. 
Масалан: 
• даражали мухолифлар- бу шахслар; 
• даражали мухолифлар- бу гуруҳлар; 
• даражали мухолифлар- бу ташкилотлар; 
• даражали мухолифлар- бу диалог чоғида ўз-ўзидан қарор қабул
қилувчи шахслардир. Низонинг ривожланишида ва содир бўлишида уларнинг 
таъсири деярли бўлмайди. 
Низоли вазиятнинг бошқа бир унсури- бу айни шу вазиятни келтириб
чиқарувчи объектдир. Кўпинча шу объектни “бўлишаолмаслик” ёки уни 
“бўлишдаги” адолатсизлик сабабли низоли вазият вужудга келади. Натижада 
зиддиятга борувчи томонлар ўзларининг манфаатлари йўлида ҳал қилувчи 
мавқени эгаллашга уринадилар. 
Низоли 
вазиятнинг 
ташқи 
унсурлари 
ҳам 
мавжуд. 
Булар
қуйидагилардир: 
• ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиш;
• фикрини аниқ изҳор эта олмаслик; 
• бир-бирини тушунишини хоҳламаслик; 
• асосга эга бўлмаган ношукурлик ва ҳоказо. 
Низо сабаблари (2 босқич) ва унинг кенгайиш эҳтимоли (3-босқич)ни ўз 
вқтида сезиш (4-босқич)низонинг юзага чиқмасликка олиб келади. Агар 
жараёнга эътиборсизлик билан қараладиган бўлса, у ҳолда низонинг келиб 
чиқиши табиий (5-босқич). Энди уни бошқариш (6-босқич) зарурияти туғилади. 
Бошқаришнинг самарадорлигига қараб низонинг оқибатлари функционал ва 
дисфункционал кўринишларида бўлиши мумкин (7-босқич). 


174
Низонинг еттита функционал оқибати маълум. Бу оқибатлар низони 
бошқаришнинг ижобий самара берганлигини ифодалайди. Масалан, биринчи 
оқибат
• низони ҳал қилишда ҳар иккала томон учун маъқул қарор қабул 
қилинишида намоён бўлади. Қарама қарши томонлар низо ечимига 
тенг манфаат нуқтаи назаридан ёндошилганидан мамнун қоладилар. 
Бундай оқибат ўз навбатида низо ечими бўйича қабул қилинадиган 
қарор тўсиқларини, яъни қарама-қарши томонларнинг бир бирига 
бўлган: 
• адоватни; 
• хусуматни; 
• душманликни; 
• адолатсизлик каби ғаразли тўсиқларни юмшатишга ёки бутунлай 
йўқотишга имкон беради. 
Функционал 
оқибатнинг 
бошқа 
кўринишида 
қарама-қарши 
томонларнинг кўпроқ ҳамкорлик қилишга, ҳаттоки келгусида ҳам ўртада низо 
чиқармасликка бўлган мойилликлари намоён бўлади. 
Функционал оқибат қарама-қарши томонларнинг ўзаро сир сақлашлари, 
гўё “айтиладиган фикр улар манфаатларига зид келади”, деган гумон билан 
айтилмайин қолган фиркларда ҳам ўз аксини топиши мумкин. Аслини олганда
бундай оқибат ҳам қарор қабул қилиш сифатини оширишга ундайди, чунки 
бундай ҳолат қарши томоннинг юзага келиши мумкин бўлган низо сабаблари 
ва объектларини янада чуқурроқ таҳлил қилишга, унга “ташхис” қўйишга 
ундайди. 
Функционал оқибат очиқдан-очиқ кўринишдаги норозиликларда намоён 
бўлиши мумкин. Улар турли нуқтаи назарлар моҳиятини очишда, қўшимча 
ахборотларни олишда, муқобил ечимларни топишда томонлар учун имкон 
беради. 
Агар низоларни бошқаришнинг самарали йўллари топилмаса, у ҳолда 
мақсадга эришишга халақит берувчи қўйидаги кўринишдаги дисфункционал 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling