Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Бошқариш функциялари - кўп қиррали тушунчадир. Шу сабабли 
уларни муҳим белгилар бўйича туркумларга ажратиб ўрганиш зарурияти 
туғилади. 
Бошқарув функцияларининг моҳияти, классификацияси ва мазмунини 
ўрганиш бошқарувнинг бутун жараёнини тартибга солиб туриш учун ўта 
муҳимдир, чунки юқорида таъкидлаганимиздек, бошқарув мазмуни жараён 
сифатида унинг функцияларида намоён бўлади. 
§арб менежментининг бугунги замонавий назарияси бошқариш 
функцияларини туркумлашда энг аввало унинг қуйидаги асосий (умумий) 
функцияларига устуворлик беришади: 
режалаштириш; 
ташкил қилиш; 
тартибга солиш ва мувофиқлаштириш; 
назорат; 
рағбатлантириш (мотивлаштириш). 
Бу функциялар бошқарувнинг барча бўғинларида ва ҳамма босқичларида 
қуйидаги изчилликда амалга оширилади. 
Демак, бошқариш дастлаб режалаштиришдан бошланиб, фаолиятни 
ташкил қилиш, уни тартибга тушириш, мувофиқлаштириш билан давом
эттирилиб, назорат билан тугайди. Бу ерда рағбатлантириш барча функциялар 
жараёнида ўз аксини топади. 
Бу функциялар бошқарувнинг ҳамма босқичларига хос бўлган умумий
хусусиятларга эга бўлиб, бошқарув аппаратининг барча раҳбарлари ва 
мутахассислари 
фаолиятида 
мавжуд 
бўлади. 
Уларни, 
шунингдек, 
бошқарувнинг ҳамма томонларини қамраган функциялар дейиш мумкин, чунки 
улар бошқарув тизимини ҳам бўйига (вертикал томондан), ҳам энига 
(горизонтал томондан) қамраб олади. 
Бошқариш функциясини туркумлашнинг иккинчи ёндошувида бошқариш 
ишини аниқ ижрочилар бўйича тақсимлашга устуворлик берилади. Бунда бир 
бутун аниқ функциялар тизими ажратилади. Масалан, замонавий ғарб 
фирмаларида ишлаб чиқаришга оид 20-25 тадан кам бўлмаган функциялар
ажратилади.


19
Булар қуйидагилардир: 
асосий ишлаб чиқаришни бошқариш; 
қўшимча ишлаб чиқаришни бошқариш; 
ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришни бошқариш; 
маркетингни бошқариш; 
молиявий бошқариш; 
сифатни бошқариш; 
меҳнатни бошқариш; 
ходимларни бошқариш; 
инновацияни бошқариш ва ҳоказо. 
Бундай ҳолда ишлаб чиқаришни бошқариш фаолиятининг айрим турлари 
ва соҳалари алоҳида ажралиб туради. 
Бошқаришнинг юқоридаги санаб ўтилган асосий функциялари уларнинг 
ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнидаги ўрни ўта муҳим ва зарур 
бўлганлиги туфайли янада батафсилроқ кўриб чиқамиз.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling