Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Маркетингнинг мақсадлари. Маркетинг мақсадлари фаолиятининг ҳар
бир тури бирон яхши натижага эришишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар мажмуасидир. Маркетинг фаолиятидаги серқирралик айнан шу мазмундаги мақсадлар турини белгилайди. Мақсадлар эса маркетинг жараёнининг ҳар бир босқичи учун белгиланган бўлиб маркетинг тамойиллари асосида белгиланади. Жумладан, бозорга киришда ва унда мустаҳкам ўрнашишда қўйиладиган асосий мақсадлар туркумига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулот турларини бозор талабига мос ҳолда ривожлантириб бориш, энг кам моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари харажатига эришиш, замонавий ва мустаҳкам моддий техника базасини бунёд этиш ва унинг илмий техника тараққиёти натижалари билан мунтазам ривожлантириб бориш ва бошқалардир. Маркетинг мақсадлари маркетинг фаолиятини ҳар бир жараёнида ҳам мавжуд бўлади. Агар ишлаб чиқариш жараёнида сифатли, арзон ва ишлатилиши бўйича қулай маҳсулот яратиш асосий мақсад ҳисобланса, шу маҳсулотни ташиш ва сақлаш шароитларини маҳсулот таннархига (баҳосига) қўшиладиган харажатлар туркумида энг кам сарф асосида бўлишини таъминлаш, унинг сотилишини тезлаштириш асосларини белгилаш ҳам катта аҳамиятга молик мақсадлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар бир мақсад, ўз навбатида, зарурий усуллар йиғиндиси асосида ҳисоб-китоб ишларини бажарилишини назарда тутади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида сарф- харажатларни ҳисоблаш, хом ашё таъминотида меъёрлар туркуми, меҳнатни ташкил қилишда меҳнат турлари бўйича ҳақ тўлашни барпо этиш ва ҳоказолар ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ташкилий усуллари ҳисобланади. Савдо жараёнида эса бир кунлик сотиш таъсири ва ҳажмини белгилаш учун олиб бориладиган изланишлар сотишни ташкил қилишга қаратилган қатор меъёрий ҳужжатлар (ҳисоб-китоблар) билан боғлиқ ишларнинг ташкилий асосини белгилашни назарда тутади. Маркетинг мақсадлари бевосита бозор турларига қараб белгиланади. Агар маҳаллий бозорни эгаллаш ишлаб чиқарувчи учун асосий мақсад ҳисобланса, уни кенгайтириш, ҳудудий ва миллий бозорларга кириб бориш, жаҳон бозорига чиқиш, ўрнашиш ва маълум турдаги товар билан мустаҳкамланиб олиш ишлаб чиқарувчи (корхона, фирма) учун олий мақсадлардан ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси қонунлари мажмуи айнан шу йўналишда энг таъсирли ҳисобланади. Чунки ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан четга товар чиқаришни йўлга қўйиш ҳар бир ишлаб чиқарувчи учун энг асосий вазифа қилиб қўйилган. Шу боис жаҳон бозорида савдо қилиш шарафли кўрсаткич ҳисобланиши ҳам давлатимиз равнақи учун ҳал қилувчи омил бўлиб бормоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling