Microsoft Word mvmao uzk doc
Маркетингни бошқариш жараёни
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Маркетингни бошқариш жараёни
Маркетингни бошқариш жараёни қуйидагилардан иборат: 1. Бозор имкониятларини таҳлил (анализ) қилиш. 2. Мақсадли бозорларни танлаб олиш. 3. Маркетиг комплексини ишлаб чиқиш. 4. Маркетинг ишларини ҳаётга татбиқ этиш.. 230 5. БОЗОР ИМКОНИЯТЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ Маркетинг тадқиқотлари тизими ва маркетинг информацияси. Маркетинг муҳити. Индивидуал истеъмолчилар бозори. Корхоналар бозори. МАҚСАДЛИ БОЗОРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ Талаб ҳажмини ўлчаш. Бозорни сегментларга ажратиш, мақсадли сегментларни танлаш ва товарни бозордаги мавқеси. МАРКЕТИНГ КОМПЛЕКСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ Товарга ишлов бериш. Товарга нарх қуйиш. Товарни тарқатиш усуллари. Товар сотишга стимул бериш. МАРКЕТИНГ ИШЛАРИНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИШ Стратегия, режалаштириш, назорат. 1.3-расм. Маркетингни бошқариш жараёни. Компания доимо ўз мақсади ва маҳсулот ассортиментини маълум бозорда муҳимлигини сақланишига ишониши керак. Ґар қандай компания қийин ва ўзгарувчан маркетинг муҳитида фаолият олиб боради. Яшовчанлигини сақлаб қолиш учун у бирон гуруҳга керакли товарни ишлаб чиқариб, таклиф қилиши керак. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, маркетинг ҳар биримизнинг ҳаётимизга чуқур кириб борган. Маркетинг ўзида турли хил фаолиятларни жамладан, буларга маркетинг тадқиқотлари, товарга ишлов бериш, корхонани шу товарни тарқатиши, нарх қуйиш, реклама ва шахсий савдо киради. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маркетингини бошқаришни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Маркетингни бошқаришни юқорида таърифлаб ўтилди. Уни ривожлантириш даражасини оширишда, яъни унга йўналтириш берувчилик вазифасини кўриб ўтилган 5 концепция бажаради. Бу концепциялар бир-биридан фарқ қилиниб улар ёрдамида ишлаб чиқарувчиларнинг мавқеининг ошиши ёки пасайиши яққол мисолларда кўриб чиқилди. Бу билан маркетинг бошқаришни ривожлантиришга ушбу концепциялардан ўз вақтида фойдаланганда эришиш мумкин деб аталса бўлади. Масалан, бозорда ҳар хил ҳолат юз бериши мумкин. Товар бозорда яхши кетмаса сабабини аниқлаб, сифатини яхшилаш, нархи, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш, замонавий технология билан жиҳозлаш ҳисобига пасайтириш, шу товар истеъмолчига зарур эканлигига ишонтириш, истеъмолчининг эҳтиёжи ва талабини ўрганиб, уларни қондириш ишларини 231 амалга ошириш керак. Бу санаб ўтилган ишлар юқоридаги 5 концепцияда ўз аксини топган. Демак, ушбу концепциялардан унумли фойдаланиш маркетингни бошқаришни ривожланишига таъсир этади. Маркетингни бошқаришни ривожлантириш малакали мутахассисларга ҳам боғлиқ. Чунки улар маркетинг ҳолатларини таҳлил қилиш, режалаштириш, ҳаётга татбиқ этиш билан, яъни маркетингни бошқариш билан шуғулланадилар. Бу эса улар зиммасига улкан масъулиятни юклайди. Бу ходимларнинг малакаси юқори даражада бўлиши лозим, шундагина ривожланиш бўлади. Шундай қилиб, ходимлар маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш ва албатта коммуникация алоқаларини яхши йўлга қўйилганлиги маркетингни бошқаришни ривожланишига асос бўлиб хизмат қилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling