Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Таянч иборалар
• Истеъмолчи бозори • Ишлаб чиқарувчи бозори • Маркетолог • Маркетинг тамойиллари • Функцияли бошқариш • Географик тамойил • Конъюктура • Маркетинг мажмуи • Тақчил товар • Корхона • Ассоциация 247 Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 1. Истеъмолчи бозори деганда нимани тушунасиз? 2. Маркетингнинг асосий вазифаси нималардан иборат? 3. Маркетингнинг ривожланиши босқичларини биласизми? 4. Маркетингнинг иккита асосий тамойили қайсилар? 5. Маркетингнинг мақсади нима? 6. Харидорлар ҳаракати қанақа омилларга боғлиқ? 7. «Истеъмолчи-шоҳ» тамойилини тушунтириб беринг. 8. Маркетинг изланишларининг мақсади нима? 9. Маркетинг изланишлари таркибига нималар киради? 10. Бозор талаби нималарга боғлиқ? 11. Бозор муносабатларига нималар таъсир этади ? 248 12-мавзу. Маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва унинг усулллари 12.1. Маркетинг фаолиятини ташкил этиш Маркетингни ташкил этиш деганда, унинг вазифаларини бажарувчи бўлимларнинг тузилиши ва уларнинг ўзаро масъулиятларини, ҳамда боғлиқликларини ифодаловчи тизимини яратиш тушунилади. Бундай тизим оддий фирма (корхона) дан тортиб бозорда иштирок этаётган барча субъектлар давлат ёки нодавлат, тижорат ёки нотижарат, туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида фаолият кўрсатаётган муассасалар ва ташкилотларда тузилган маркетинг хизматларини ўз ичига олади. Маркетингни ташкил этилиши қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: - маркетинг хизматининг махсус вазифалари, бозордаги товар ҳаракатини ўрганиш, баҳо, талабининг шаклланиши, сотишни рағбатлантириш ва қарорларни бажарилишини уюштириш шаклида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар маркетинги, ҳар бир маълум бозор сегментлари бўйича муайян бир даврга белгиланган энг юксак иқтисодий самарага йўналган мақсадларга эришиш воситаси сифатида қаралади. Бироқ корхона бозор коньюктурасидаги ўзгаришларга мувофиқ ўзининг илмий техникавий ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини мунтазам ўзгартириб туриш имкониятига эга бўлганида, маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиқиб, стратегик ва тактик вазифаларини ҳал этишда зарурий мослашувини таъминлаш учун ўз моддий ва ақлий ресурсларидан моҳирона фойдаланилгандагина бу реалликка айланади. Бундай шароитда маркетинг, корхона ишлаб чиқариш тижорат фаолиятини узоқ муддатли ва оператив режалаштириш учун ишлаб чиқаришнинг эксперт дастурини тузиш, корхона жамоасининг илмий техникавий, технологик инвестиция ва ишлаб чиқариш, сотиш ишлари учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. Маркетингни бошқариш эса корхона бошқариш тизимининг муҳим элементи бўлади. Мақсадни танлаш. Кўпгина раҳбарлар ҳозирги пайтда ўз корхоналарининг асосий мақсади сифатида энг юқори фойда олишни кўрсатадилар. Катта фойда олиш ҳақида ҳам, яқин келажакда фойдани кўпайтириш ҳақида ҳам ҳамиша гапиравермаслик керак. Масалан, агар корхона янги бозорга кириб бормоқчи бўлса аввал бошида ҳеч қандай фойда олмаслиги, аксинча ҳатто зарарига ишлаши мумкин. Бундан ташқари кўпгина мамлакатларда қабул қилинган фойдага қараб солиқнинг ортиб бориши корхонага режалаб қўйилганидан ортиқча фойда олиш мақбул эмаслигини исботлайди. Маркетингнинг тан олинган пешқадамлари бўлмиш японлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак асосий мақсадлар (афзаллигига, тартибига қараб) қуйдагилардан иборат: сотиш ҳажми кенгайтириш; ўсиш суратлари ошириш; бозордаги ҳиссаси кўпайтириш; режаланган фойдага эришиш. 249 Булар фойданинг ҳажми, фойданинг нисбатани, барча сармоядаги фойда меъёри, фойданинг ҳиссадорлар сармоясига нисбати ва бошқаларда акс этиши мумкин. Мақсадларни ишлаб чиқишда улар корхона ходимларининг ниятларини акс эттириш зарурлигига алоҳида эътибор бериш керак. Акс ҳолда ишловчиларнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ички узилиши рўй беради. Шуни англаш зарурки, корхонада маркетингнинг чинакамига жорий қилиниши учун унга тегишли хизматни тузишнинг ўзи етарли эмас. Маркетинг бўлими диққат марказига маҳсулотнинг провард истеъмолчилари билан боғлиқ барча муаммолар тушади, бу пайтда бўлинмалар ўз эътиборини турли вазифаларга қаратган бўлади. Шунинг учун ҳам маркетинг бўлими бутун фаолиятни мувофиқлаштириб туришини тан олиш мутлақ табиийдир. Корхонанинг аниқ маркетинг мўлжалининг гарови ҳам ана шудир. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling