Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
11.3. Маркетинг изланишлари
Маркетинг вазифалари юқоридагилардан келиб чиқади ва улар бажарилиши лозим бўлган жорий ва келажакдаги барча турдаги ишларни назарда тутади. Биринчи ҳолда маркетинг дастурини ўз вазифаларига ва иккинчи ҳолда маркетинг дастурини бажариш билан боғлиқ вазифаларга бўлиш мумкин. Маркетинг тизимида ҳар бир жараён учун аниқ вазифалар белгиланган бўлиши шарт ва бу вазифалар, айтиб ўтилгандек, маркетинг тамойиллари ва мақсадларидан келиб чиқади. Қабул қилинган қоидага биноан тузилган маркетинг вазифалари - маҳсулот яратиш, уни ишлаб чиқаришга қўйиши, ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш, сотиш ва уни ривожлантириш, рекламага кўпроқ эътибор бериш, сервис хизматини ташкил қилиш каби жараёнларда бажарилши лозим бўлган ишлар туркумини белгилаш билан боғлиқ вазифаларни белгиланса, товар маркетингни шу товарни бозорда сотиш билан боғлиқ жараёнларнинг ҳар бирида аниқ вазифалар белгилашни тақазо этади. Демак, маркетинг вазифалари амалдаги тамойилларни назарда тутиб қабул қилинган мақсадларга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган ишлар тўпламидан таркиб топган. Вазифаларнинг бир бирини тўлдириш хусусияти ва боғлиқлиги ҳар бирининг бажарилишини назарда тутади. Улар бажарилишини назорат остида бўлиши эса маркетинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Вазифаларнинг маркетинг дастурининг бажарилиши билан боғлиқ турлари эса айнан шу маркетингни қўллаш (жорий этиш) билан бевосита боғлиқдир. Бу жараён, ўз навбатида асосий мақсадларга эришишга имкон яратади. Масалан, ишлаб чиқариш маркетингда шу дастурни тузиш билан боғлиқ ташкилий ишлар, жумладан, шартномаларнинг ҳуқуқий асосларини, кадрлар малакасини белгиловчи мезонлар туркумини, олинган ҳудудда сиёсий ҳолатни ҳисобга оладиган, хом ашё ва материаллар захирасини белгилаш каби вазифалари пировард натижасида маркетинг дастурининг бажарилишига ижобий таъсир кўрсатади. Демак, маркетинг вазифалари умумий ҳолда қуйидагича бўлиши мумкин: − илмий изланишларда бозор талабига мос товар яратиш ва шу ишлаб чиқаришнинг замонавий асосларида бўлишини таъминловчи барча имкониятлардан тўла фойдаланиш; − товарнинг бозордаги аҳамияти ва мавқеини янада мустаҳкамлаш учун унинг замонавийлигини мустаҳкам ва мунтазам ушлаб туриш; − ишлаб чиқаришнинг замонавий техника воситалари билан қуролланиб боришини таъминлаш; − ишчи-ходимлар малакасини замон талаблари даражасида бўлишига эришиш; − хом ашё ва материаллар билан таъминлашнинг энг илғор усулларидан фойдаланиш ва уларнинг керагидан ортиқча тўпланиб қолишига йўл қўймаслик, энг оптимал захира миқдорига эга бўлиш; − товар сифатини мунтазам яхшилаб бориш; − товарларни сақлаш ва шу жараёнларда уларнинг ҳажмига, сифатига ва 245 бошқа жиҳатларига путур етишини олдини олиш; − товар сотиш ва уни рақобатлантиришнинг илғор услуб ва шаклларидан фойдаланишни йўлга қўйиш; − товар ишлаб чиқаришда экология ҳолатининг ёмонлашувига йўл қўймаслик ҳамда экологик жиҳатдан ишончли маҳсулот яратиш; − сотишни рағбатлантиришнинг асосий мақсади ҳисобланган товар сотиш ҳажмини кўпайтириш. Бундай вазифаларнинг ҳар бири алоҳида олинган шароитда ўз хусусияти ва маъносига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳол белгиланган вазифаларнинг реаллигини таъминлайди ва уларнинг тўла бажарилиши мазкур фаолиятнинг ўз мақсадига эришиши билан баҳоланади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling