Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 3. Тўйиниш (етуклик) -бозор ва нархларнинг барқарорлашуви даври. 
Сифатсиз ва рақобатга дош бермайдиган маҳсулотлар бозордан сиқиб 
чиқарилади. Товар сотиш суръатлари тобора пасая бошлайди. Бу босқичда 
реклама ҳамда харидни рағбатлантиришнинг энг ёмон шаклларидан 
фойдаланишга киришилади, яъни ортиқча шов-шув ва шубҳали сифат 
даражалари қўллана бошланади. Маркетологлар учун энг муҳими мавжуд 
маҳсулотга талабнинг пасайиши ва унинг бозордан чиқиб кетиши 
яқинлашаётганда унинг ўрнини тўлдириш тарзида янги маҳсулотга 
киритиладиган кўшимчаларни топишдир. Янги маҳсулот бўлмаса, эски 
маҳсулот ўз «ўлими» билан фирмани ҳам ажал комига тортиб кетади. Бундан 
қутулиш учун кўпгина фирмалар янги маҳсулот билан эскисини узлуксиз 
алмаштира бориб, ҳаётий жараёнининг барча босқичларида унинг мавжуд 
бўлишини кўзлаб, мунтазам суръатда янги товар турларини яратиш 
тараддудини кўради. 
Тўйиниш босқичида фирма фаолиятининг умумий мақсади маҳсулотни 
барча турлар бўйича тўлиқ сотишни тобора ошириб боришни таъминлашга 
қаратилади.  
4. Инқироз (касодлик). Маҳсулотнинт ўтиши қийинлашиши билан 
фойда камаяди, рақиблар майдондан кетади. Бу босқич давомида фирманинг 
мақсади «маҳсулот тайёрлаш»ни давом эттиришдан иборат бўлади, маҳсулотни 
бозорга етказиб беришни тўхтатиш ҳақида қатьий қарорга келгунга қадар ундан 
олиш мумкин бўлган жами фойдани сиқиб олиш учун шундай қилинади. 
Тақсимот билан шуғулланадиган савдо нуқталари «фазадан чиқиб кетади», 
чунки улар норентабел бўлиб қолади. 
Рағбатлантириш учун харажатлар ниҳоятда қисқаради. Бозорга оид 
ахборот эса фақат маҳсулотнинг умри етадиган нуқтани аниқлашга етарли 
доирада тўпланади. Товарларнинг ҳаётий жараёни концепцияси маҳсулот 
ассортиментини режалаштиришда катта аҳамиятга эга. Маҳсулот яратиш 
бўйича мунтазам тадқиқотлар, товар сотиш учун янги бозорлар, маҳсулотни 
қўллашнинг янги усулларини излаш зарурлигини асослаб беради. Муайян 
босқичларда маркетингнинг айрим қисмлари катта аҳамият касб этади ва бошқа 
қисмларга нисбатан етакчи мавқега эга бўлади, масалан, маҳсулот 
ассортиментини кенгайтириш рекламани кучайтириш, нархларни пасайтириш
товарни ўраб-жойлашни ўзгартириш ва ҳоказолар. Маҳсулот ҳаётий 


259
жараёнининг ҳар қандай босқичида маркетинг таркибий қисмларининг 
маҳсулот бозорида дуч келадиган рақобат шароитларига мувофиқ бўлган тўғри 
ёки тенг мутаносиблиги топилиши лозим. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling