Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

1Кириб келиш - умумий жараёндаги биринчи босқич, бу босқич сотиш 
ҳажмининг ғоят секин ўсиш билан ажралиб туради, бозор маҳсулотни ҳали 
қабул қилмаган, нархлар нисбатан юқори бўлади. Савдо юқори даромадли 
гуруҳлар, новаторларга мўлжалланади. Бу босқичда ҳали рақобатчилар умуман 
оз. 
Кириб 
келиш 
айни 
пайтда 
маҳсулотни 
айрим 
жиҳатлардан 
такомиллаштириш мумкин бўлган вақт ҳам ҳисобланади, чунки маҳсулотни 
тайёрлаш (яратиш) босқичида олдиндан пайқаш мумкин бўлмаган муаммолар 
ҳам кўп учрайди. Бозорнинг янги маҳсулотга муносабати ҳали номаълум 
бўлганлигидан фирмалар ишлаб чиқариш машина-ускуналари учун катта 
сармояларни эҳтиёткорлик билан сарфлайди. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
синама усуллари билан чекланган миқдорда тайёрланади. Иккинчи томондан 
бозорга кириб келиш дастлабки талабни яратиш ва янги маҳсулот ҳақида кенг 


256
хабардорлик учун реклама ва бошқа маркетинг воситаларига катта 
харажатларни талаб этади, яъни ахборот маҳсулот синфи доирасидаги айрим 
буюмларга эмас, балки шу маҳсулотнинг жами синфига қаратилади. Шундай 
қилиб, маркетологлар учун бу давр капитал сарфлар даври ҳисобланади. 
Сарфлар кейинчалик фойда келтириши мумкин ёки маҳсулот ишлаб 
чиқаришдан воз кечиладиган бўлса, улар тўлиқ харажатлар ҳисобига 
ўтказилади, яъни ҳисобдан ўчирилади. 


257
3.1-жадвал 
Анъанавий товар ҳаётий босқичлар жараёни тафсилотлари 
Тафсилотлар 
Ґаётий цикл босқичлари 
 
бозорга кириб келиш 
ўсиш 
етуклик 
инқироз 
Маркетинг 
мақсадлари 
Новаторлар ва 
жамоатчилик фикрини 
шакллантирувчи 
шахсларни янги товарга 
жалб этиш
Маҳсулот сотишни ва 
гуруҳ-тур хилини 
кенгайтириш 
Товар қиёфасини 
белгилайдиган ижобий 
сифатларни сақлаб 
туриш 
Қисқартирмоқ, 
жонлаштирмоқ, 
тухтатмоқ 
Тармоқ савдоси 
Ўсиш 
Тез ўсиш 
Барқарорлик 
Қисқариш 
Рақобат 
Йўқ ёки жуда оз 
Қисман 
Кучли 
Қисман 
Тармоқда фойда 
Салбий 
Ўсиб борадиган 
Камайиб борадиган 
Камайиб борадиган 
Фойда ҳиссаси 
(маҳсулот бирлигига 
тўғри келадиган) 
Паст 
Юқори 
Камайиб борадиган 
Камайиб борадиган 
Истеъмолчилар 
Новаторлар 
Даромади етарли 
кишиларнинг ялпи 
бозори 
Ялпи бозор 
Консерваторлар 
Товар ассортименти 
Бир базавий модель 
Турли хиллар 
сонининг ўсиб бориши
Тўлиқ ассортиментли 
гуруҳ 
Талаб энг юқори 
бўлган товарлар 
Маҳсулот сотиш 
Товарга боғлиқ 
Савдо жойларининг 
кўпайиб бориши 
Савдо жойларинимг 
кўпайиб бориши 
Савдо жойларининг 
камайиб бориши 
Нарх белгилаш 
Товарга боғлиқ 
Нархлар диапазони 
кенг 
Тўлиқ нарх линияси 
Ахборот тарзида 
Товар ҳаракати 
Ахборот тарзида 
Ишончи бўйича 
Рақобат тарзида 
Ахборот тарзида 


258
2. Ўсиш. Маҳсулот ҳаётий босқичи жараёни давомида товар сотиш 
ҳажми тобора ортиб борувчи суръатда ўсиб боради - истеъмолчилар 
маҳсулотни қабул қилган ва унга бўлган талаб таъминланган бўлади. Ҳар 
қандай маҳсулот ҳам бу босқичга етиб келмайди: кўплари бозорга кириб 
келиши босқичидаёқ касодга учрайди. Бозор худди шундай, аммо сифати 
юқори, рақобатчи маҳсулот билан тўлиб кетади. Реклама эса турли 
маҳсулотларнинг турли-туман нисбий афзалликларига эътиборни жалб этади. 
Маҳсулотлар тури кўпаяди, ихтисослашган сегментларга эҳтиёжлар кучаяди, 
айни пайтда, маҳсулотнинг сифат нуқсонлари бартараф этилади. Нархлар 
тобора арзонлашиб боради. Нарх қўйишдаги рағбат омили истеъмолчилардан 
кўра савдо воситачиларига кўпроқ боғлиқ бўлади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling