Microsoft Word mvmao uzk doc


Истиқболдаги (перспектив) мақсадлар


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Истиқболдаги (перспектив) мақсадлар деганда беш йиллик ёки ундан 
кўпроқ давр мобайнида амалга ошириладиган мақсадлар тушунилади. Масалан, 
республикамизда ишлаб чиқилган “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури”ни 
рўёбга чиқаришдек улуғвор мақсад қўйидаги уч босқичдаги муддатни ўз ичига 
олади: 
1997-2001 - Мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий 
салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва 
ривожлантириш учун ҳуқуқий кадрлар жиҳатдан, илмий-услубий, молиявий-
моддий шарт-шароитлар яратиш. 
2001-2005 - Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат 
бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга 
олган ҳолда унга аниқликлар киритиш. 
2005 ва ундан кейинги йиллар - тўпланган тажрибани таҳлил қилиш ва 
умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва 
янада ривожлантириш
1

Узлуксиз мақсадлар деганда ҳар куни қабул қилинадиган ва амалга 
ошириладиган одатий мақсадлар тушунилади. Масалан, меҳнат унумдорлигини 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Т. 1997, 40-41 
бетлар. 


8
ўстириш, интизомни мустаҳкамлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш, 
маҳсулот сифатини ошириш кабилар мунтазам, кунда талаб қилинадиган 
мақсадлардир. 
Фурсатли мақсадлар деганда бирор бир муаммони ҳал этиш зарурияти 
туғилган ҳолларда пайдо бўладиган мақсадлар тушунилади. Масалан, 
корхонани қайта ускуналаш, жиҳозларни янгилаш, ишлаб чиқаришнинг 
ихтисослашувини ўзгартириш гоҳо ишлаб чиқаришнинг иқтисодий заруриятига 
қараб пайдо бўлади. 
Бошқариш жараёнида бир марталик мақсадларга ҳам зарурият 
туғилиши мумкин. Бундай мақсадлар, одатда, корхона учун кутилмаган, 
фавқулодда вужудга келган муаммони ечиш учун ўртага қўйилади. Бу мақсад, 
масалан, табиий офат юз берган ҳолда шу офатни бартараф қилиш учун 
зарурий маблағни ажратиш кўринишида бўлиши мумкин. 
Бошқаришга мақсадли ёндошув намоёндалари барча мақсадларни 
қуйидаги тўртта гуруҳга бўлишади: 
оддий қотиб қолган анъанавий мақсадлар; 
муаммоли мақсадлар; 
инновацион мақсадлар; 
ходимлар малакасини, маҳоратини ошириш бўйича мақсадлар

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling