Microsoft Word mvmao uzk doc


Туртки берувчи (импульсли) қарорларни


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Туртки берувчи (импульсли) қарорларни қабул қилувчилар 
бошқарувчилар рангма-ранг фикр, ғояларни осонлик билан ўйлаб топадиган, 
аммо уларни аниқлаш, баҳолаш, текширишга имконият топаоладиган 
раҳбарлардир. Шу сабабли бундай қарорлар бирданига қабул қилинган 
қарорлар бўлиб етарли даражада асосланмаган ва ишончсиз бўлади. 
Тинч ҳолатни сақловчи (инертли) қарорлар чуқур изланишлар 
натижасида қабул қилинади. Бу ерда тезкор ғоянинг пайдо бўлишдан кўра 
кўпроқ аниқлиқ киритиш, назорат қилиш асосида қарор қабўл қилинади. Шу 
сабабли бундай қарорларда новаторлик, оригиналлик ва жуда созлик 
аломатлари ўз аксини топмайди. 
Таввакал (рискли) қарорлар импульси қарорлардан фарқи шундаки 
уни қабул қилувчи бошқарувчилар ўз таҳминларини асослашга ўринмайдилар. 
Улар ўзларига ошинган ҳолда ҳар қандай хавфдан қўрқмайдилар. 
Эҳтиёткорона қарорлар ўз ишига ниҳоят пухта ёндошадиган, унга 
танқидий нуқтаи назардан қарайдиган, турли вариантларни баҳолаб иш 
тутадиган менежерлар томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда инетли 
қарорлардан ҳам кўпроқ оригиналлик ва янгилик аломаьлари ўз аксини 
топмайди. 
Қайд қилинган қарорлар одатда тезкор бошқарувни амалга ошириш 
мақсадида қабул қилинади. Стратегик ва тактик бошқарув мақсадида эса 
иқтисодий тахлиллаб оптималлаштириришга асосланган оқилона қарорлар 
қабўл қилинади. 
 


72
3.3. Қарорни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш 
 
Қарорни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. Албатта, раҳбар 
учун қарор қабўл қилиш шунчаки ёлгиз ёки чегараланган мақсад эмас. Бу ерда 
бош масала муқобил вариантни танлаш эмас, балки бошқарув олдига қўйилган 
мақсаднинг оқилона ечим йўлини топишдан иборат. Шу сабабли қарорни 
ишлаб чиқиш жараёни айрим унсурлар мазмуни ва кўламига кўра ҳилма-ҳил ва 
анча мураккабдир. Қарорни ишлаб чиқиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз 
ичига олади.
Равшанки, бундай схемани тахминий деб билмоқ лозим. У вазиятнинг 
ҳусусиятларига ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг кўринишига қараб ўзгариши 
мумкин. Умуман қарорни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги саволларга тўғри 
жавоб топиш ута мухимдир: 
* нима қилмоқ керак (объекти миқдори ва сифати); 
* қандай харажат (ресурслар) эвазига; 
* қандай тарзда (технлоогияда) бажармоқ керақ 
* ким учун бажармоқ керак 
* қандай муддатда бажариш лозим; 
* ким томонидан бажармок керак 
* қайси жойда бажармоқ лозим; 
* қандай (иқтисодий, социал, техникавий, экологик) самара беради.
Агар иш саволларга миқдор нуқтаи назардан тўғри жавоб топиб, уларни 
макон ва замон билан шунингдек, ресурс ва бажарувчилар билан боғлай 
олсангиз, билинки сиз қарорни ишлаб чиқиш технологиясини тўлиқ уддалай 
олган бўласиз. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling