Microsoft Word mvmao uzk doc


Вазиятни таҳлил қилиш ва муаммони аниқлашда кўп омилларга


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Вазиятни таҳлил қилиш ва муаммони аниқлашда кўп омилларга 
эътибор қаратиш керак. Чунки, қарорни ишлаб чиқиш жараёни вазиятни 
таҳлил қилиш ва вазифани аниқлаб олишдан бошланади. Вазиятни таҳлил 
қилиш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади: 
*таҳлил қилинаётган объект холатиниб унинг сифат жихатларини, 
ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш; 
*мазкур объект самарадорлигини жаҳоннинг энг юқори самарага эга 
бўлган мос объект билан таққослаш; 
*таққосланаётган объектлар кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутлар 
сабабини аниқлаш; 
*адабиётлар манбаини, илмий тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларни, 
патент фонди, истеъмолчилар имкониятлари ва даволарини тақлил қилиш; 
*ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилардаги ишлаб чиқаришнинг ташкилий-
техник даражасини таҳлил қилиш; 
*мазкур объектнинг тараққиёт йўналишини шакллантириш ва х.к. 
Бошқариш жараёни ҳамиша бирон-бир масалани ҳал қилишдир, чунки 
ташкилий жараёнлар бузилиши туфайли белгиланган параметрлардан оғиш 
содир бўлади, янги ташкилий жараёнларга зарурият туғилади, натижада ишлаб 
чиқариш шароитлари ўзгаради. Бинобарин, биринчи навбатда ишлаб чиқариш 


73
олдида кандай муаммо пайдо бўлганлигини билиш, уни умумий таҳлил қилиш 
ва ҳал этиш заруриятини аниқлаш керак. 
Қарор қабул қилиш зарурияти ва таҳдид қилинаётган объектдаги аниқ 
вазият аниқлангач турли йўллар билан эришиладиган қарор мақсадида 
шакллантирилади ва унинг ечими бўйича вазифалар белгиланади. Қарор 
мақсади юқори орган томонидан кўрсатиб берилиши ёки мамлакатда юзага 
келган вазиятга белгиланиши мумкин. Масалан, республикамиз учун ғалла 
етиштиришни кескин кўпайтириш ва бир қатор мулоҳазаларга кўра, донни 
етиштиришга энг яхши мослашадиган туманлар аниқланади. Вазирлик 
уларнинг ихтисослашувини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва 
бунинг учун у туманларни дон етиштиришга кўчириш режасини ишлаб чиқади. 
Туман раҳбарлари топшириқ олгач, қарор ишлаб чиқишга ҳар томонлама 
тайёргарлик кўради. 
Бу ерда асосий мақсад ва вазифа халқ хўжалигига зарур дон маҳсулотини 
етиштиришдир. Шундай қилиб муаммони аниқлаш қуйидаги тадбирларни ўз 
ичига олади.
Мезонларни танлаш вазифаларнинг хар ҳил вариантларини муҳокама 
қилиш, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниклашдан бошланади. Бу 
масалани ҳал қилишда таклиф қилинган вариантларни иктисодий тах,лил 
қилиш муҳим аҳамиятга эга. Берилган вариантларни ечишда математик, 
график, мантикий ва бошқа усуллар қўлланилади. 
Танлаб олинган вариантнинг мувофиқлиги ва афзаллиги иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий, техник ва бошқа мезонларни бўйича умумий тарзда 
бахоланади. Энг кулай қарорларни ишлаб чиқиш кўп жиҳатдан омилкор 
кишиларнинг ва айниқса келгусида шу қарорни бажарувчиларнинг фикри 
накадар тўла ҳисобга олинганлигига боғлиқ. 
Мезонлар танлаб бўлингач энди аник омиллар ва шароитларни танлашга 
ўтилади. Зеро, ишлаб чиқариш натижалари ва мақсаднинг амалга ошуви 
шуларга боғлик бўлади. Буларга яна ресурслар (моддий, молиявий, меҳнат), 
техника ва технология, топширикни бажаришга кетадиган вақт, хом-ашё 
етказиб берувчилар, ўзаро алоқалар ва ҳакозалар киради. 
Мезонлар аниқланиб бўлингач қарор тайёрлашнинг навбатдаги босқичига 
ўтилади. Бу босқичда куйилган вазифани бажариш модели ишлаб чиқилади. 
Модел - бу боцщариш олдида турган вазифани ҳал этиш схемасидир. 
Модел оддий ёки программалашни талаб қилувчи мураккаб бўлиши 
мумкин. Мураккаб қарорларни қабул қилишда матуматик ёки статистик 
моделлардан фойдаланилади. Бу моделлар муаммоларни миқдор жиҳатдан 
тавсифлайди ва оптимал вариантли бошқариш қарорини қабул қилиш учун асос 
хизматини ўтайди. 
Моделлаштироиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
таҳлил қилинадиган муаммолар таркибий қисмларга бўлинади, омиллар 
аниқланади; 
Танлаб олинган омилларнинг ўзаро алоқаси аниқланади, ўзаро таъсири 
баҳоланади, вазифани ҳал этиш модели белгиланади; 
*тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади; 


74
*қарорлар вариантларнинг самарадорлиги уларни амалга ошириш 
йўллари аниқланади. 
Буларни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин: 
Қарор модели ишлаб чиқиш 
Қарорни моделлаш 
Модел мак, бўллигини баҳолаш 
Алгоритм тузиш 
Дастур тузиш 
Қарорларни танлаш ва уларни узил-кеси қабўл қилиш рахбарлар 
томонидан амалга оширилади. Бунда рахбар қарорни яккабошчилик асосида 
қабўл қилиши мумкин. Одатда яккабошчилик купчилик фикри билан кушиб 
олиб борилади, яъни: 
*танланган қарор вариантини тегишли ташкилотлар билан келишиб 
олинади; 
*қарор узил-кесил қабўл қилинади ва ҳужжат (буйрук, фармойиш бериш, 
режани тасдиклаш ва х. к.лар) билан расмийлаштирилади; 
*қарор аниқ ижро этувчи шаҳсларга етказилади. Ҳар бир қарорни қабўл 
қилишда рахбар бошқарув мутаҳасссислари тавсия этган куйидаги Юта 
тамойилга амал қилса фойдадан ҳоли бўлмас эди: 
Тафсилотларни билиб олишдан олдин муаммони тўлалигича тасаввур 
қил. 
Эҳтимол тутилган ҳамма вариантларни кўриб чиқмагунча қадар қарор 
қабул қилиш. 
Ҳатто ҳамма тан олган хақиқатларга ҳам шубха билан қара, уларни рад 
этишдан қўрқма. 
Муваффақият жуда оз бўлиб кўринганда ҳам олдинда турган муаммога 
турли хил нуқтаи назарлардан қарашга интилади. 
Ҳал қилинадиган муаммонинг моҳиятини яхшироқ тушуниб олишга 
ўхшашликни изла. 
Ҳақиқатга яҳшилашиш учун имкони борича кўпроқ саволлар бер. 
Хаёлингга келган биринчи қарор билан каноатланиб қолма. 
Узил-кесил қарор қабул қилишдан олдин ўз муаммоларнинг ҳақида бирон 
бир киши билан гаплашиб кўр. 
Ўз сезги ва ҳаяжонингга эътибор билан қара. 
Ҳар бир киши хаётга ва ҳар куни пайдо бўлиб турадиган муаммоларга ўз 
нуқтаи назаридан қарашини унутма. 
Имкони борича камрок фармойиш бериш керак. Тажриба шуни 
кўрсатадики, фармойиш қанчалик кўп бўлса, уни бажариш ва ижросини назорат 
қилиш шунчалик қийин бўлади. Бир вақтда бир неча фармойиш бериш тавсия 
этилмайди. Топширикларни ҳар хил вақтда бажарилиш изчиллигига қараб 
бериш мақсадга мувофикдир. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling