Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
46 бурган лирик қаҳрамоннинг сирли кечинмалари, олами ғайб сори парвози тасвирланган. Эрур мақсад йироқ, водий узун, тун тийра, йўл бўртоқ, Бу йўлда салб этиб ўзлик юкин, ўзни сабукбор эт, — дейди Навоий бошқа бир ўринда. Юқоридаги ғазал қаҳрамони «ўзни сабукбор» эта олгани учун ҳам «учиб қочмоқ» ниятиии очиқ изҳор қилган: Парим бўлса учуб қочсам улусдин то қаиотим бор, Қанотим куйса учмоғдин, югурсам то ҳаётим бор. «Парим бўлса» демоқ билан одамда пар пайдо бўла қолмайди. «Учуб қочсам» дейиш улусдан қутулиш чораси эмас. «Қанотим куйса...» Дарвоқе, қанот иимадан куяди? Қуёш оташиданми? Йўқ, ҳусн қуёшининг нуридан. Навбатдаги байтни ўқиб англаймизки, лирик «Мен» «Парим бўлса учуб қочсам...» дея асоссиз сўзламаган экан. Унга самога учган Исо пайғамбар ўрнак. У Исога ҳамнафас бўлмоғни истайди: Чиқиб бу дайрдин Исоға нечун ҳамнафас бўлмай, Биҳамдиллаҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор. Дайрдин чиқмоқ — бу дунёни тарк қилмоқ. Аммо «нобакор олам»дан баланд кўтарилиш учун ҳам қанот керак. Шу маънода тажарруд — воз кечиш ва ҳиммат тилга олинган. Дийдорталаб ошиқларнинг суҳбати — илоҳий суҳбат. Улар учун, Ибн Арабий айтмоқчи, жимлик ва сукут орифликнинг олий белгиси, негаки, «билган гапирмай, гапирган билмайди». Ҳақиқий ишқ аҳлининг иқрорига кўра, «Қай ерда тинчлик бўлса, Ҳақ ила бирлик бўлар». Халойиқнинг ўткинчи манфаатларга дахлдор машмаша ва ғавғолари ана шу хаёлий бирликка халал беради. Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай, Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдан нажотим бор. «Халойиқ суҳбатидин минг ғам» исканжасида қолган киши нажот тилаши табиий. Аммо бу «минг ғам»дан биттасида ҳам нажот йўқ. Агар бўлганида текинга «минг жон бериб» бўлса-да, уни билиш мумкин. Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам, Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзимдин уётим бор. Биринчи мисрада гап ёр ва ағёр ҳақида. Ағёр — душман ёки ғаним. У юз жавр кўрсатган бўлса ёр ёхуд дўст минг ғам етказган. Шу боис ўздин ҳам «ўзга халқдин» ҳам узоқлашилган. «Рақиб», «ағёр» деганда биз салбий қиёфадаги инсон тўғрисида ўйлашта кўникиб қолганмиз. Ҳолбуки, тасаввуф адабиётида «рақиб» ва «ағёр» ҳақидаги фикрлар нафсга доирдир. «Тўққиз мингдир бу нафс ҳашорати, Мудом эгурлидир аларнинг оти...» Юнус Эмро «Тўрт кишидир йўлдошим...», дейди. «Ул тўртнинг бири — жон, бири — дин, бири — имон». Хўш, охиргиси-чи? Мана, эшитинг: Бири нафсимдур душман, Анда савашиб қолдим... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling