Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
 
Дўстлар, маҳрам деб элга роз ифшо қилмангиз,
Бошингизга юз бало куч бирла пайдо қилмангиз.
 
Фош қилманг роз, чунким асрай олмай қилдингиз,
Ўзгалардин асрамоқ боре таманно қилмангиз.
 
Ишқ асрориға тил маҳрам эмастур зинҳор
Ким. кўнгулдин тилга они ошкоро қилмангиз.
 
Чун кўнгулдур қалбу тил ғаммоз, махфий розни
Жон ҳаримидин бу иккига ҳувайдо қилмангиз.
 
Чун кўнгул тил бирла маҳрам бўлмади, ҳожат эмас
Айтмоқким, элга аидин нукта имло қилмангиз.
 
Саҳв этиб, чун роз дуррин сочтингиз, нозим бўлуб
Оҳнинг дудин саҳобу кўзни дарё қилмангиз.
 
Чок-чок айлаб кўнгулни, тилни айлаб юз тилим, 
Ташлаб итларга, аларнинг ёди қатъо қилмангиз.
 
Менда ҳижрон дардию, йўқ васл, боре дўстлар,
Чорае гар қилсангиз, жуз жому саҳбо қилмангиз.
 
Чун Навоий ишқ розин асрай олмай қилди фош,
Отини роз аҳли тумморинда иншо қилмангиз. 
(«Бадоеъ ул-васат», 216-ғазал) 
Ғазал Навоийнинг қарилик лирикаси маҳсули бўлиб, панд-насиҳат мавзуида яратилган. 
Тўққиз байтдан иборат бу ғазал сир сақлаш маданиятидан сабоқ беради. 
У мавзу, ғоя, мазмун жиҳатидан «Наводир уш-шабоб» девонидаги «Кимсани дард аҳли деб 
сирримға маҳрам айладим» сатри билан бошланувчи ғазалга жуда яқин. Қизиғи шундаки, бу 
ғазалларнинг бошқа хусусиятлари ҳам бир-бирига мутаносиб: яратилиш даври, ҳажми, вазни, 
лирик қаҳрамони бир хил. Аммо улар бир ғазалнинг турли вариантлари эмас. Қиёсий таҳлил 
этилганда, уларнииг ҳар бири мустақил ва оригинал ғазал эканлигини тасдиқловчи қатор 
фазилатлар юзага чиқади. 
«Кимсани дард аҳли деб сирримга маҳрам айладим» ғазали услубан ғазалнинг шарҳи ҳол 
типига мансуб. Унда лирик қаҳрамоннинг ўз замондошларидан бирига сирини изҳор этгани ва 
бунинг оқибатида бошидан кечирган изтироблари шарҳланади. Бу ғазалда эса лирик 
қаҳрамоннинг ҳаётий саргузашти, унинг оқибатлари эмас, балки сир ва сирдош сақлаш 
маданиятига оид ҳаётий тажрибадан келиб чиққан тугал, қатъий умумлашма, хулосалар 
дидактик услубда ифодаланади. 
Бу икки ғазални бир шоир шуурида кечган кечинмаларнинг тадрижий такомили натижаси 
сифатида баҳолаш, уларга бир-бирининг мантиқий давоми сифатида қараш мумкин. Чунки 
шоирнинг ҳаётий саргузаштлар ниҳоясида етилган хулосалари «Эй Навоий, дема сирринг 
кимсага...» дебон биринчи ғазал мақтаъида бошланган ва иккинчи ғазалда тўлиқ акс этган. Бу 
ҳолат «икки ғазал бир йўла ёзилган экан», деган фикрни уйғотмаслиги лозим. Улар шоир 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling