Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
52
Айтмоқким, элга андин нукта имло қилмангиз. 
Шоир тилни сўзлашдан, кўнгулни тилдан, жонни кўнгулдан тийгандан кейин, сирни ошкор 
этувчи яна бир омил — имлодан (сирни ёзув орқали фош этишдан) ҳам тийилишни 
огоҳлантиради...
Шунчалик эҳтиёткорликка қарамай, бордию сир элга аён бўлиб қолса, шоир «Оҳнинг дудин 
саҳобу кўзни дарё қилмай» — шармандаликка равнақ бағишламай, хоинларни жазолашни 
маслаҳат кўради: 
 
Чок-чок айлаб кўнгулни, тилни айлаб юз тилим,
Ташлаб итларга, аларнинг ёди қатъо қилмангиз. 
Бу байт сир сақлаш санъати ҳақидаги мусалсал мушоҳадаларнинг — «Сир сақлаёлмайдиган 
вужуд — ҳалокатга маҳкум» маъносидаги изчил мантиқий якунидир. 
Албатта, сирни бу қадар пинҳон сақлаш камдан-кам иродали кишиларнинг қўлидан келади. 
Айниқса, Навоий сингари сухан аҳлига собит совуққонлик билан сир сақлаш душвор. Чунки, 
шеър аҳли таъсирчан, эҳтиросли, очиқкўнгил бўлишади. Лирик қаҳрамон ўз саргузаштидаги 
саҳву хатони назарда тутиб: «Саҳв этиб, чун роз дуррин сочтингиз, нозим бўлуб, Оҳнинг дудин 
саҳобу кўзни дарё қилмангиз», дея ўзгаларга сабоқ беради. 
Бу ва ғазалнинг сўнтги икки байти: «Домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма!» 
қабилидаги ўгитни эслатади. Негаки, шоир ўзидаги «ҳижрон дардини» баралла изҳор этиб, 
«дўстлар»дан чора — «жому саҳбо» тилаб турибди. Ғазал лирик қаҳрамоннинг ўз айби — «ишқ 
розини асрай олмагани»га иқрор бўлиб, уни «роз аҳли» сир сақлай олувчилар тоифасига 
киритмасликлари илтижоси билан тугалланади. Демак, газал мундарижаси пишиқ ишланган. 
Ғазал сир сақлашнинг мукаммал сабоги, унга асос бўлган шахсий кечинма ҳамда оқибат-
натижадан тузилган. 
Ғазалнинг ғоявий моҳияти ҳаёт сабоқлари юзасидан панд-насиҳат қилишгина эмас. 
Киноявий тасвирдан мақсад игвогар, бадхоҳ замон ва аҳли замон устидан заҳарханда кулиш, 
уларни фош этиш, уларга нафрат изҳор этиш ҳамдир. Асар замондошларимиз маънавий 
камолоти учун катта тарбиявий, маърифий аҳамиятга эга. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling