Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)
www.ziyouz.com кутубхонаси
49 Нусратулло ЖУМАЕВ САТРЛАР СИЛСИЛАСИДАГИ СЕҲР Шеърдаги бадиият салмоғи — мазмун, ғоя ва руҳий таъсир кучини теран тушуниш учун асарнинг шаклий тузилиши, сўзлар, сатрлар аро маънан, суратан боғланиш сеҳрини илғаб олиш муҳим. Шундай таркибий тузилиш бадииятини илмда «композиция» истилоҳи ифодалайди. Барча рубобий (лирик) асарлар сингари, ғазалда ҳам композиция табиий хусусият. Санъаткор атай композиция яратмайди, муайян композиция танлаб, сўигра шу асосда асар ёзмайди. Композшшя — шакл масаласи. Ғазал бадиияти — мазмун ва шакл бирлиги, мутаносиблиги маҳсулидир. Шундай экан, ғазалнинг бўлғуси мазмуни ўзига хос композиция билан бирга бунёдга келади. Ғазал композициясига кўра тўрт мустақил турга ажралади: 1. Мустақил байтли ғазал. 2. Якпора газал. 3. Воқеабанд ғазал. 4. Мусалсал газал. Ғазал фақат шаклий сайқалдорликкагина эмас, балки бадиий етуклик, ғоявий юксаклик ва мазмун салмоқдорлигига омил бўлувчи композицион белгиларга асосан шундай турларга бўлинади. Булар — ғазалнинг ўзига хос композицион типлари. Ҳар бир типга мансуб ғазаллар ўзига хос композицион хусусиятлари билан ўзаро фарқланиб туради. Ўзбек ғазалиёти тарихий тажрибаларининг энг юксак натижалари Алишер Навоий ғазалиётида мужассамлашган. Унинг девонларида ғазалнинг мазкур тўрт турига оид ажойиб намуналар мавжуд. Қайд этилган типдаги ғазалларнинг энг олий нави мусалсал (силсилали) ғазалдир. Навоийиинг шундай асарларидан бирини таҳлил этишдан аввал мусалсал ғазалнинг хос фазилатлари ҳақида фикр юритайлик. Таркибидаги лирик воқеа, манзара, фикр ва кечинма сатрлар силсиласида, даражама-даража ривожланиш хусусиятига эга бўлган ғазал мусалсал ғазалдир. Классик поэтикадаги тадриж усулининг бутун ғазал доирасида фаол қўлланиши ўша ғазалнинг ўзиға хос композицион тур — мусалсал ғазал сифатида шаклланишига хизмат қилади. Мусалсал ғазал ички тадрижий такомилга эга бўлган якпора ва воқеабанд газалга ўхшаб ҳам кўриниши мумкин. Аммо мусалсал ғазал билан воқеабанд ёки якпора ғазаллар орасига тенглик аломати қўйиб бўлмайди. Яъни, улар айнан бир турдаги ғазаллар эмас. Мусалсал, воқеабанд, якпора газаллар орасида қуйидагича тафовут мавжуд. Албатта, ҳар қандай воқеабанд ғазал замирида муайян сюжет ётади. Бу сюжет «маълум бир фабула ва ҳикоя маъносида эмас, балки фикр ва туйғуларнинг бир-бирига мантиқий равишда боғланиб келишлиги» (М. Шайхзода) тарзида тажассум топган тақдирда ҳам, у ибтидо, ривожланиш ва интиҳо босқичларидан иборат бўлади. Агар мана шу босқичлар изчил силсилалардан ташкил топса, ғазал воқеабандлик билан бирга мусалсаллик ҳам касб этадики, бу юксак санъат намунасига айланади. Демак, барча воқеабанд ғазаллар мусалсал бўлавермайди, айни пайтда, ҳар қандай мусалсал ғазаллар ҳам воқеабанд бўла олмайди. Якпора ғазаллар ҳам шундай. Қўйилган масала матлаъдан мақтаъга қадар тадрижий усулда, мисралар силсиласида ривожлантирилса, поэтик фикр ва кечинмаларнинг бундай ривожланишига поэтик образ ҳамда бошқа бадиий воситалар ҳам ҳамоҳанг бўлсагина, ғазал айни пайтда якпоралик (яхлитлик) ва мусалсаллик фазилатига эга бўлади. Мусалсаллик ғазалнинг бутун комнозициясига тегишли хусусият. Шунинг учун, айрим байтларида тадрижий такомил мавжудлигига қарамай, мустақил байтли ғазаллар мусалсал бўла олмайдилар. Алишер Навоийнинг «Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ, Мулкким, султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ» ёки «Жонға чун дермен: «Не эрди ўлмаким кайфияти?» Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати» матлаъи билан бошланувчи асарлари мусалсал ғазалнинг классик намуналаридир. Қуйида Навоийнинг мусалсал газалларидан бирини таҳлил этамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling