Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/60
Sana09.10.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1695616
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60
Bog'liq
Alisher Navoiy g\'azallariga sharhlar (1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
57
Кимки, мендек давр элидин кўнглида озори бор. 
Шоир бадиий тугалланмани ғазалнинг дастлабки қисмлари билан мантяқий узвийликда 
яратади. Биринчи ва олтиичи байтлардаги «Кимки» сўзи муайян тоифадаги кишиларни 
англатади. Илк мисрадаги «Кимки» —«Бир малаксиймо париваш ёри бор», яъни 1 — 6 байт 
оралиғида тасвирланган гўзаллар ишқидан баҳраманд бахтиёр киши образи. Олтинчи байтдаги 
«Кимки» эса — «Бир малаксиймо париваш ёр»дин ҳижрон чеккан (ўз замондошларидан озордан 
ўзга роҳат кўрмаган), 1—6 байт мобайнида ҳусни жамоли зуҳур этган гўзаллар васлидан 
бенасиб «ушшоқи зор» тимсоли. «Мен» сўзи қўлланмаганда ҳам, бу тимсол замиридаги 
Навоийнинг ҳаётий сиймосини таниб олар эдик. Чунки ғазалнинг навоийвор тузилиши, тасвир 
табиати, бахтиёр ошиқ билан «Кўнглида озори бор», «Масту бехуд» ринд қиёфасининг қиёси 
буни аниқ айтиб туради. Бу сатрлар ғазал мухлисларида Навоийнинг шахсий изтиробларига яна 
бир бор ҳамдардлик туйғуларини уйғотади. 
Шоир ғазални нақадар зукко мушоҳада билан бошлаган бўлса, шунчалик теран ҳаётий ўгит 
билан якунлайди: 
 
Эй, Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул сенинг сори, сен онинг сори бор. 
Бир-бирини тан олмаслик, худпарастлик, такаббурлик иллати ҳар қандай инсоний 
муносабатларга ҳамиша раҳна солиб келган. Шоир айрилиқ хавфидан огоҳ этади ва ўзликдан 
кечиб, ёр васлига сазовор бўлиш, уни қадрлашни маслаҳат кўради. 
Бу назмий хулоса асрлардан бери ўзининг ҳаётий қудратини сақлаб келмоқда. У Навоий 
замондошлари учун қанчалик қадрли бўлса, бизиинг давримиз фарзандлари ва келажак насллар 
учун ундан ҳам кўпроқ сабоқ бўлгулик аҳамиятга эга. 
 
 
ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ 
Ўн сакиз минг олам ошуби агар бошиндадур.
Не ашаб, чун сарвинозим ўн сакиз ёшиндадур.
 
Деса бўлгайким, яна ҳам ўн сакиз йил ҳусни бор
Ўн сакиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.
 
Ўн сакиз йил дема, юз саксон йил ўлса. улдурур
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошиндадур.
 
Ҳайрат этмон ҳусни мақомдаки, ҳар ҳайратки, бор
Барчаси эзид таоло сунъи иаққошиндадур.
 
Тан анга сийму ичинда тош музмар кўнглидин,
Ақлга юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошиндадур.
 
Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул. ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.
 
То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling